Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Иш берувчи томонидан йўл қўйиладиган хатолар ва уларни тузатиш тартиби /

"Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хатолар" бўлимига оид маълумот

Иш берувчи юқори хавфсизлик талаблари қўйиладиган шахслар ўртасида хавфсизлик техникаси, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини ўқитишни ташкил этмайди, йўл-йўриқлар бермайди ва ҳ.к. (12.6 KB)
Иш берувчи ўз мажбуриятларини ноқулай шароитларда бажараётган ходимларни махсус кийим ва ҳимоя воситалари билан таъминламаяпти. (9.4 KB)
Ходим меҳнат вазифаларини бажариш пайтида (ускунани монтаж қилиш ва созлашда) меҳнатда майиб бўлди (чап қўли синди). Тиббий хулосада кўрсатилган ходимни иш қобилияти тўлиқ тиклангунча вақтинча енгилроқ ишга ўтказиш тўғрисида кўрсатма берилган. Бироқ иш берувчи ходим ўз вазифаларини тўлалигича уддалай олади, деб ҳисоблаб, бунга рози бўлмади ва ўтказишни рад қилди. (9.2 KB)
300 нафар ходими бор корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш учун масъул шахснинг алоҳида лавозими жорий қилинмаган, муҳофаза қилиш хизмати ва махсус меҳнатни муҳофаза қилиш хонаси назарда тутилмаган. (12 KB)
Лок-бўёқ материалларини ишлаб чиқариш корхонасига ишга қабул қилишда иш берувчи ходимга меҳнат шартлари ва касб касалликларига чалиниш хавфи борлиги тўғрисида маълумот бермади. (12.3 KB)
Токарлик дастгоҳида ишлаб туриб, ходим унинг механизмлари ишида нуқсонлар борлигини (двигателнинг тез қизиб кетиши ва ички электр симларининг куйиши) сезиб қолди. Бу ҳақда дарҳол иш берувчига хабар қилинди. Корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш учун масъул шахс кўрсатилган ускуна билан ишланганда ходимнинг соғлиғига таҳдид солувчи ҳолатларнинг мавжудлигини тасдиқлади. Шунга қарамай иш берувчи ушбу носозликни ва соғлиқ учун таҳдидни бартараф этиш бўйича ҳеч қандай чора кўрмади, унинг устига ходимдан носоз дастгоҳ билан ишни давом эттиришни талаб қилди. (12 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск