Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Иш берувчи томонидан йўл қўйиладиган хатолар ва уларни тузатиш тартиби /

"Меҳнат шартномасини бекор қилишдаги хатолар" бўлимига оид маълумот

Меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинган куни иш берувчи ташкилот ҳисоб рақамида пул йўқлигини важ қилиб, ходимга тегишли иш ҳақини тўламади. (7.8 KB)
Штатни қисқартириш зарурлиги сабабли иш берувчи иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилда бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини бекор қилди. (12 KB)
Иш берувчи меҳнат шартномаси бекор қилинган куни кадрлар бўлими бошлиғининг меҳнат таътилида эканлигини важ қилиб, ходимга меҳнат дафтарчасини бермади. (7.4 KB)
Ходим меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида иш берувчини икки ҳафта олдин огоҳлантирди, лекин шу вақт ичида фикрини ўзгартирди ва аризани қайтариб олишга қарор қилди. Бироқ иш берувчи ходимнинг қарорига рози бўлмади ҳамда унинг ўрнига бошқа ходим топганлиги ва у яқинда ишга тушиши кераклигини важ қилиб, уни ишдан бўшатди. (10.7 KB)
Ходим ОТМга кирганлиги муносабати билан уч кундан кейин меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилди. Иш берувчи ходимга икки ҳафта ишлаб бериш мажбуриятини юклаб, муддат тугаши билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ваъда берди. (6.6 KB)
Иш берувчи ходим ўзининг меҳнат мажбуриятларини қўпол равишда бузганлигини (мисол учун, маст ҳолатда йўловчиларни ташиш) аниқлади, оқибатда ходим шу куннинг ўзидаёқ компенсация тўланмасдан ишдан бўшатилди. (9.1 KB)
Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, штат сонининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги муносабати билан иш берувчи ҳомиладорликнинг бешинчи ойидаги аёл билан меҳнат шартномасини бекор қилди. (13.8 KB)
Ишни давом эттиришнинг имкони йўқлиги (ногирон бўлган оила аъзосини парваришлаш заруриятининг вужудга келиши) муносабати билан ходим ишдан бўшаш ҳақида ариза берди. У билан иш берувчи ўртасида муддатли меҳнат шартномаси тузилган бўлиб, унда меҳнат шартномаси тарафлардан бирининг ташаббуси билан бекор қилинганда неустойка тўлаш тўғрисидаги шарт назарда тутилган, шуни инобатга олган ҳолда иш берувчи ходимдан уни тўлашни талаб қилди ва у билан якуний ҳисоб-китоб қилинганда тегишли неустойка суммасини ушлаб қолди. (13.4 KB)
Ишлаб чиқаришдаги зарурият туфайли (ишчи кучи етишмаслиги боис) иш берувчи ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказди. Бир қанча вақт ўтгач ходим бу ишни тўлиқ уддалай олмаётганлиги маълум бўлди. Шунда иш берувчи ходимни бажараётган ишига нолойиқлиги муносабати билан ишдан бўшатди. (18.9 KB)
Корхонада жамоа шартномаси амалда бўлиб, унда ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга иш берувчининг касаба уюшмаси қўмитасининг розилигини олиш мажбурияти назарда тутилган эди. Иш берувчи кўрсатилган мажбуриятни инкор қилди ва ходимлардан бири билан меҳнат шартномасини ўз тушаббуси билан шундай розиликни олмасдан бекор қилди. (18 KB)
Соғлиғининг ҳолатига кўра ходим меҳнатга лаёқатсизлик варақасини очтирди. Бу вақтда иш берувчи у билан меҳнат шартномасини бекор қилишга қарор қилди, шу ҳақида буйруқ чиқарилди. Ишдан бўшатиш тўғрисидаги хабарнома ходимга почта орқали жўнатилди. (14.3 KB)
Ходим билан меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилингандан кейин иш берувчи ходимга тегишли тўловларни (иш ҳақи, фойдаланилмаган асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация ва ҳ.к.) тўламади. (12.4 KB)
Корхона бошқа юридик шахсга қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил қилинди. "Янги" иш берувчи илгари фаолият юритган корхона тугатилганлиги муносабати билан айрим ходимлар билан меҳнат шартномаларини бекор қилишга қарор қилди. (15.6 KB)
Муддатли меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан муддатидан олдин бекор қилинганда иш берувчи ундан 100 минг сўм миқдорида неустойка тўлашни талаб қилди. Ходим бундай шарт меҳнат шартномасида мустаҳкамлаб қўйилмаганлигига асосланиб, буни рад этди. Шунга қарамай ходим билан якуний ҳисоб-китоб қилинганда иш берувчи барибир унинг иш ҳақидан кўрсатилган суммани ушлаб қолди. (9.7 KB)
Иш берувчи ўриндош ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилди, буни бўш иш ўрнига ўриндош бўлмаган янги ходим қабул қилиниши билан асослантирди. Бироқ, кейинчалик бўшаган иш ўрнига илгари шу иш ўрнида ишлаган ўриндош каби худди шундай ўриндош қабул қилинди. (15 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск