Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Локал ҳужжатларни тузиш бўйича тавсиялар / Амалиётдан вазиятлар /

Локал ҳужжатларни тасдиқлаш ва қўллаш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси

Ички меҳнат тартиби қоидаларида кўрсатилишича, ўта зарур ҳолларда директор буйруқ билан ишлаб чиқариш мақсадларида ходимни унинг розилигисиз таътилдан чақириб олишга ҳақли. Ишга қабул қилишда ходим қоидалар билан танишганлиги ва рози эканлиги ҳамда уларни бажариш мажбуриятини олиши ҳақида буйруққа имзо қўяди. Бу ходимни чақириб олишга олдиндан берилган розиликни ифодалайдими? Мазкур банд меҳнатга оид қонун ҳужжатлари қоидаларини бузмайдими? (6.9 KB)
Корхона йирик саноат субъекти ҳисобланади. Ходимлар билан тузиладиган меҳнат шартномаларида уларнинг умумий мажбуриятлари, масалан, жамоа шартномасига, ички меҳнат тартиби қоидаларига, малака мажбуриятларига риоя қилиши кўрсатилган. Ходимларнинг меҳнат шартномаларида аниқ меҳнат мажбуриятлари қайд этилмаган. Маъмурий бошқарув аппарати ходимлари учун лавозим йўриқномалари мавжуд. Бироқ, лаборант, аппаратчи, траснпортёрчи ва шу каби ишчилар учун лавозим йўриқномалари тузилмаган. Шу тўғрими? (11.6 KB)
Корхона Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказилган, лекин ишлаб чиқариш цехи ва омбор Тошкент вилоятида жойлашган. Штат жадвали бўйича ишлаб чиқариш ходимлари 15 кишидан, омбор ходимлари 3 кишидан иборат ва 10 киши умумхўжалик бўлинмаларида (раҳбарият, бухгалтерия, реклама ва сотувлар бўлими) ишлайди. Корхонада кадрлар бўлими йўқ, кадрларга оид иш юритиш бўйича мажбуриятлар эса бухгалтерга юклатилган. Тошкентдаги офис ходимларининг меҳнат шартномалари ва бошқа ҳужжатлар (аризалар, буйруқлар, меҳнат дафтарчалари, шахсий варақалар ва бошқалар) шу ернинг ўзида сақланади. Цех ва омбор ходимларининг кадрларга доир ҳужжатлари қаерда сақланиши керак: Тошкентдаги офисдами ёки Тошкент вилоятидаги ишлаб чиқариш ҳудудида уларни сақлаш учун алоҳида жой ажратиш лозимми? (8.1 KB)
Кадрларга оид ҳужжатларни расмийлаштиришда кадрлар бўлими инспектори янги қабул қилинган ходимларни асосий мажбуриятлар ва ҳуқуқлар рўйхати билан оғзаки таништиради, бу ҳақда буйруқда белги қўйилади. Лавозим йўриқномалари илова қилинмайди. Ишга яқинда қабул қилинган юрист лавозим йўриқномаларини илова қилиш зарур, ходим эса лавозим бўйича мажбуриятлари билан танишганлиги ҳақида бевосита унга имзо қўйиши керак, деб ҳисоблайди. Шу тўғрими? (6.9 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск