Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Меҳнатга ҳақ тўлаш ва бошқа тўловлар / Амалиётдан вазиятлар /

Иш ҳақини тўлаш бўйича вазиятларнинг маълумотлар базаси

Ходим икки ҳафта муддатга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил олди. Ходим ишда бўлмаган даврда иш ҳақи берилди. Бухгалтерия бўлимига келмаган мазкур ходимнинг пул маблағлари банкка қайтариб берилди. Мазкур ҳаракатлар қанчалик қонуний? Таътилдан қайтиб келган ходим қандай қилиб иш ҳақини олиши мумкин? (6.3 KB)
Ҳомийлик ташкилоти ўз лойиҳаларини амалга ошириш ва иш ҳақини тўлаш учун ҳисобварағида етарли миқдорда пул маблағларига эга эмас. Ташкилотнинг штатида фақат директор ва бош бухгалтер ҳисобда туради. Қолган ходимлар – ташкилотга унинг асосий фаолияти доирасида ҳақ олмасдан ёрдам берадиган кўнгиллилар. Вақтинча молиявий қийинчиликлар туфайли директор ва бош бухгалтер иш ҳақи олмасликни ва ўз ишларини жамоатчилик асосида кўнгиллилар каби бажаришни режалаштирмоқда. Шундай йўл тутиш мумкинми? (12 KB)
Корхонада иш ҳақини тўлаш бўйича ходимлар олдида қарздорлик вужудга келди. Бунда омборда фирманинг асосий фаолиятида фойдаланишга мўлжалланган товар-моддий захиралар (автотранспорт воситаларига эҳтиёт қисмлар) мавжуд. Ходимлар олдидаги қарздорликни юқоридаги ТМЗларни уларга бериш йўли билан узиш мумкинми? Агар мумкин бўлса, буни қандай қилиб тўғри расмийлаштирилади (олдиндан ходимларнинг розилигини олиш, буйруқ чиқариш ва ҳ.к.)? (5.3 KB)
Корхонада штат қисқартирилди. Янги штат жадвали 1 майдан бошлаб кучга кирди. Ходим лавозим қисқартирилганлиги тўғрисида апрель ойининг охирида, у таътилдан қайтгандан сўнг ёзма равишда хабардор қилинди. У олдинги лавозими бўйича назарда тутилганидан кўра камроқ миқдорда ҳақ тўлаш шарти билан бошқа ишга ўтказишга ёзма розилигини тақдим этди. Қайси пайтдан бошлаб ходимга янги маошга мувофиқ иш ҳақи тўлаш зарур? (6.8 KB)
Давлат унитар корхонаси (молиялаштириш тизими – тўлиқ хўжалик ҳисобидан, бюджет тузилмаси эмас) меҳнатга ҳақ тўлашнинг тариф тизимини қўлламоқда. Корхона бошланғич (биринчи) разряд миқдорини қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача тарзда, мисол учун, 200 000 сўм қилиб белгилашга ва ҳисобланадиган иш ҳақини ушбу кўрсаткичга асосланиб, 1 дан 22 разрядгача ҳисоб-китоб қилишга ҳақлими? Бу қоидабузарлик ҳисобланмайдими? (11.1 KB)
Касб-ҳунар таълим муассасаси (коллеж) маъмуриятининг фармойишига асосан ўқув йили белгиланган муддатлардан эртароқ якунланди. Бироқ ўқитувчилар ишга келишда, ишда бўлганлигини рўйхатга олиш журналида қайд этишда ва услубий ишларни бажаришда давом этди. Бу иш кунларига ўқитувчиларга қандай ҳақ тўланиши керак? (11.3 KB)
Ходим кейинги иш ҳақи ҳисобидан пул маблағлари бериш тўғрисида ариза билан мурожаат қилди. Буни қарз сифатида малакалаш мумкинми? (5.7 KB)
Ходим-аёл болани икки ёшгача парваришлаш таътилида (бюджет ташкилоти эмас). Унинг ишга чиқиши иш берувчи учун зарур. Унга тўлиқсиз иш вақти белгиланган тақдирда унинг меҳнатига тўлиқ ҳажмда ҳақ тўланадими ёки амалда ишлаб берилган иш вақти учунми? (3.7 KB)
Ташкилот ходимнинг иш ҳақини пластик картага ўтказди. Банкда вужудга келган муаммо туфайли ходим ўзининг пулларини ололмади. Бу иш берувчи учун қандай салбий оқибатларга сабаб бўлиши мумкин ва бу вазиятда қандай йўл тутиш лозим? (4 KB)
Корхона хонадонларни таъмирлаш билан шуғулланади. Шундай ойлар бўладики, унда буюртмалар бўлмайди. Иш берувчи шундай ҳолларда ҳам ходимларга иш ҳақи тўлаши керакми? (3.6 KB)
МЧЖ бош директорининг асосий фаолият тури бўйича деярли барча ишларни бажарадиган ўринбосари бор. Бош директор назорат ва ташкилий масалалар учун жавобгарликни сақлаб қолган. Таъсисчилар ва директор ўринбосар бош директордан юқори маош олиши кераклиги тўғрисида келишиб олдилар. Меҳнат ҳақи штат жадвалига мувофиқ буйруқ билан тасдиқланади. Бундай қарор қонунийми ва бу вазиятда ҳамма нарсани қандай қилиб тўғри расмийлаштириш керак? (12.6 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск