Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Меҳнатга ҳақ тўлаш ва бошқа тўловлар / Амалиётдан вазиятлар /

Мукофотлар, қўшимча тўловлар ва устамалар тўлаш бўйича вазиятларнинг маълумотлар базази

Корхонада чорак учун иш якунлари бўйича алоҳида ходимларга мукофот тўлаш тўғрисида буйруқ лойиҳаси тайёрланди. Меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги ички низомга кўра иш натижалари бўйича мукофот ҳар чоракда тўланади. Мукофот тўлаш тааллуқли бўлмаган ходимларнинг бир қисми ҳуқуқлари камситилган деб ҳисоблаб, шикоят қилмоқчи. Уларнинг талаблари асослими? Агар мазкур ходимлар назорат қилувчи органларга шикоят билан мурожаат қилса, нима бўлади? Иш берувчи истисносиз барча ходимларга мукофот тўлаши керакми ёки у мукофотни тўлаш мезонларини белгилашга ҳақлими? (13.9 KB)
Илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш хўжалик ҳисобидаги давлат унитар корхонасининг асосий фаолият турларидан бири ҳисобланади. Меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомда илмий даража ва унвонларга эга бўлган ходимларга қўшимча тўловлар белгиланган. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон Қарорининг 3-бандига биноан кўрсатилган қўшимча тўловлар бекор қилинган. Бу мазкур тоифадаги корхоналарга нисбатан татбиқ этиладими? (8.3 KB)
Оилавий поликлиниканинг I тоифали шифокори бўлиб ишлаётган ходима болани парваришлаш таътилига чиқди ва 2 йил-у 20 кун деганда, яъни лозим бўлган 2 йилдан 20 кун кечроқ ишга қайтди. Ҳар 3 йилда участка шифокорларининг асосий иш ҳақига 10 фоиз устама қўшиб берилган, шунга мувофиқ унинг устамаси 40 фоизни ташкил этиши керак эди. Стаж узилиб қолганлиги сабабли ходимадан устама ва тоифа олиб ташланди. Маъмурият ҳақми? (25.6 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск