Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Меҳнатга ҳақ тўлаш ва бошқа тўловлар / Амалиётдан вазиятлар /

Ходимларнинг харажатларни қоплаш бўйича вазиятларнинг маълумотлар базаси

Корхонанинг бухгалтериясига тиббий хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома ва ходимлардан бирининг тиббий амалиёти учун ҳақ тўлашга ҳисоб келиб тушди. Корхона ўз ходимларининг даволаниши учун ҳақ тўлаш ҳуқуқига эгами? Агар эга бўлса, у ҳолда буни қандай тўғри расмийлаштириш мумкин? (6.2 KB)
Компания ходими шахсий автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланмоқда. Унга ойлик компенсация ҳисоблаш ва бензин харажатларини тўлаш таклифи келиб тушди. Шахсий автотранспортидан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация тўловига даромад солиғи, ЯИТ, ижтимоий суғурта бадали солинадими? Мазкур компенсацияни ҳисоблаб чиқишда қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилиш лозим? Мазкур операция қайси ҳужжатлар билан расмийлаштирилади? (9 KB)
Ташкилотда вазифаларига мижозлар билан бевосита ўзаро алоқа қилиш кирадиган ходимлар (савдо агентлари, менежерлар) ишлайди. Улар кўпинча мижозлардан телефон қўнғироқларини ўзларининг телефонларига қабул қилади. Аппаратлар мазкур ходимларга тегишли бўлиб, уяли алоқа хизматларига тўловларни ҳам улар амалга оширади. Ташкилот уларга мазкур харажатларни қоплаши, шунингдек уяли телефондан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация тўлаши керакми? (5.6 KB)
Корхона ходимларидан бири ўзининг меҳнат фаолиятида шахсий юк автомобилидан фойдаланади. Корхона шахсий юк автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун қанча миқдорда компенсация тўлаб бериши керак? (3.6 KB)
Ходим билан унинг шахсий автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланиш ҳақида шартнома тузилган. У ишга келаётганда фалокатга учради ва автомобиль зиён кўрди. Иш берувчи автомобилни таъмирлаш бўйича харажатларни тўлиқ ҳажмда тўлаб бериши керакми? (4.6 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск