Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Меҳнат муносабатлари алоҳида шаклларининг хусусиятлари / Ўриндошлик асосида ва бир неча касбда (лавозимда) ишлаш / Амалиётдан вазиятлар /

Ўриндошлик асосида ва бир неча касб (лавозим)да ишлашни ташкил этиш амалиётидан вазиятларнинг маълумотлар базаси

Ташкилотда ходим асосий иш жойи бўйича ишлайди. Шунингдек у бошқа компанияда ўриндошлик асосида иш бажаради ва биринчи ташкилотда ўриндошликни расмийлаштириб, шу компанияга тўлиқ ишга ўтишни хоҳламоқда. Ташкилот ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилмоқчи эмас, балки унга ўзгартириш киритмоқчи. Кадрлар бўлими томонидан тегишли келишув тайёрланди, унга кўра "асосий" деб аталувчи иш жойи "ўриндошлик"ка ўзгартирилди. Бироқ, иккинчи компаниянинг кадрлар бўлими ходимни мазкур схема бўйича расмийлаштиришга рози бўлмади ва меҳнат шартномасини келгусида янгисини тузган ҳолда бекор қилишни талаб қилмоқда. Бу қанчалик тўғри? (8.7 KB)
Ташкилотда ходим маъмур бўлиб ўриндошлик асосида ишлайди. Иш вақтини ҳисобга олиш табелида унга корхона бўйича ишлаб берилган стандарт 8 соатлик иш куни қўйилади ва лавозим бўйича белгиланган тўлиқ маош тўланади. Бу тўғрими? (5.3 KB)
Корхона маъмурияти ходимни бошқа бўлинмага ўтказди ва унга вақтинча ишда бўлмаган ходим ишга чиққунга қадар унинг ишини бажаришни топширди. Бу вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳисобланадими ёки буни бир неча касб (лавозим)да ишлаш тартибида қўшимча вазифаларни юклаш сифатида расмийлаштириш лозимми? (5.5 KB)
Ташкилотнинг мулкчилик шакли – хусусий. Бухгалтерияда 4 нафар ходим: бош бухгалтер, етакчи бухгалтер, ҳисоб-китоб бухгалтери ва кассир ишлайди. Етакчи бухгалтер таътил бериш тўғрисида ариза берди. Унинг вазифаларини ҳисоб-китоб бухгалтерига юклаш режалаштирилмоқда. Бунда қўшимча ишлар ҳажмининг унча кўп эмаслигини ва улар асосий иш вақтида бажарилишини ҳисобга олиб, раҳбарият қўшимча ҳақ тўлашни хоҳламаяпти. Бу қонунийми? (7.9 KB)
Ташкилотда ўриндош таътилсиз 10 йилдан ортиқ ишлади. Директор ўриндош билан меҳнат шартномасини бекор қилиб, унинг ўрнига асосий ходимни ишга қабул қилмоқчи. Бунда ходимнинг олдинги йилларда фойдаланилмаган барча таътиллар учун компенсация тўлаш тўғрисидаги илтимосига муддат ўтганлигини важ қилиб, рад жавобини берди. Бу қонунийми? (6.3 KB)
Ўриндош (аёл) ташкилотда бир неча йилдан бери ишлайди. Мазкур давр учун иш берувчи унга таътил олишга рухсат бермаган. Энди у ҳомиладорлик ва туғиш таътилини олмоқчи. Иш берувчи ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа ва "таътил пули" тўламаслик учун ҳомиладор аёлни ишдан бўшатиши мумкинми? (7.5 KB)
Ўриндошлик асосида ишлаётган аёл ҳомиладор. Иш берувчи бошқа ходимни ишга қабул қилиб, у билан меҳнат шартномасини бекор қилишга қарор қилди. Бу қонунийми? (3.9 KB)
Кадрлар бўлими бошлиғи таътилга чиқди. Директор кадрлар бўлими бошлиғининг вазифаларини тегишли қўшимча ҳақ тўлаган ҳолда бош бухгалтерга юкламоқчи. Бу қонунийми? Ташкилот – нодавлат. (4.4 KB)
Ташкилот бўлимининг штатида 4 нафар ходим ишлайди. Иккита бирлик: бошлиқ ва мутахассис банд. Мутахассис лавозимини эгаллаб турган ходим таътилга чиқди. Бўлим бошлиғи ўзининг асосий функцияларидан ташқари мутахассис вазифаларини бажармоқда. Ишда бўлмаган ходимнинг вазифаларини бажарганлик учун бўлим бошлиғига қўшимча ҳақ тўлаш зарурми? (7.4 KB)
Давлат корхонаси илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланади. Штатда ўз мутахассисларига эга, бироқ раҳбарият ташқи экспертлар сифатида давлат органларининг (Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси, бир нечта соҳа вазирликлари ва идоралари) етакчи ходимларини жалб қилиш ҳақидаги масалани кўриб чиқмоқда. Кўрсатилган мутахассисларни ўриндошлик асосида ишга қабул қилиш мумкинми? (8 KB)
Хўжалик ҳисобидаги давлат унитар корхонаси илмий–тадқиқот ишларини бажаради ва идоравий норматив-техникавий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади, шунингдек мутахассисларни ўқитади ва уларнинг малакасини оширади. Корхона тармоқ вазирлигига қарашли. Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида Низомнинг 4-банди (Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон Қарори билан тасдиқланган) билан бир-бирига бўйсунувчи ёки бир-бирининг назоратидаги ташкилотларда таркибий бўлинма бошлиқлари ва давлат бошқаруви органлари мутахассислари ўриндошлик асосида ишлаш тақиқланади. Ўриндошлик асосида ишлаш ҳисобланмайдиган ишлар рўйхатига биноан илмий фаолиятни ёки ўқитувчилик фаолиятини амалга ошириш, агар бундай фаолият асосий иш жойи бўйича бажариладиган иш ҳисобланмаса, ўриндошлик асосидаги иш ҳисобланмайди. Давлат корхонаси қарашли бўлган давлат органи штатидаги бўлим бошлиғи учун ДАКда тузилган вақтинча ижодий жамоа таркибидаги иш ўриндошлик асосидаги иш ҳисобланадими? Унинг соҳа мутахассислари малакасини ошириш курларида дарс бериши ўриндошлик бўладими? (11.8 KB)
Чет эллик шахс (Франция фуқароси) асосий иш жойи бўйича Туркманистонда жойлашган компания директори лавозимини эгаллаб турибди. Ўзбекистондаги МЧЖнинг таъсисчилари у мазкур ташкилотда ҳам бош директор лавозимини эгаллашини хоҳламоқда. Уни ўриндош сифатида ишга қабул қилиш мумкинми ёки асосий ишга расмийлаштириш шартми? Меҳнат қонун ҳужжаталарида иккита жойда бош директор бўлиш тақиқланмаганми? (11.8 KB)
Шахс бир ташкилотда тўлиқ ставкада, бошқасида эса ярим ставкада ишлайди. Яна бир ташкилот уни ярим ставкага ишга қабул қилиши мумкинми ёки чекловлар мавжудми? Уччала ташкилотдаги иш ҳақи маош ва гонорардан иборат. (8.2 KB)
Ходим асосий иш жойи бўйича бола 2 ёшга тўлгунга қадар парваришлаш учун таътилда. Бошқа ташкилот мазкур ходим билан ўриндошлик асосида меҳнат шартномасини тузиши мумкинми? (3 KB)
Ходим иш берувчи билан келишувга кўра ойнинг бошидан эътиборан ўзининг асосий вазифалари билан бир қаторда вақтинча ишда бўлмаган ходимнинг вазифаларни бажаришни бошлади. Тегишли буйруқ чиқарилди. Бир ҳафтадан сўнг у меҳнат дафтарчасига бир неча касб (лавозим)да ишлаш тўғрисида ёзув киритишни илтимос қилиб, ариза билан мурожаат қилди. Иш берувчи меҳнат дафтарчасига ушбу ёзувни киритишга мажбурми? (7.7 KB)
Ходим 3 та ташкилотда ишлайди. Барча иш берувчилар у ишлашидан манфаатдор ва ўриндошлик асосида ишлашига қарши эмас. Бироқ, ҳаттоки 4 соатдан ишлаган тақдирда ҳам иш вақтининг нормал муддати бузилмоқда, гарчи ходим зарур иш ҳажмини бажаришга улгураётган бўлса ҳам. Иш берувчилар учун ва ўриндош ходим учун иш вақтининг қандай режими қонуний бўлади ҳамда у қандай ҳисобга олинади? (6.8 KB)
Ходим ташкилотда ўриндошлик асосида ишлайди. Меҳнат шартномасида унга 12 кунлик таътил белгиланган. Бу тўғрими? Ходим ўриндош эканлиги сабабли таътил иккига бўлиниши керакми (асосий ходим учун - 24 иш куни)? (7.2 KB)
Ўриндош ходим асосий иш жойидан таътил олганлигини важ қилиб, унга навбатдан ташқари таътил бериш ҳақида ариза берди. У мазкур фактни тасдиқлаш учун бирон-бир ҳужжат тақдим этиши керакми? (2.5 KB)
Иш берувчи ходимни ўриндошлик асосида бошқа ходим эгаллаб турган лавозимга доимий асосда ишга қабул қилмоқчи. Ўриндош йиллик меҳнат таътилида. Иш берувчи МКнинг 100-моддаси иккинчи қисми 5-бандига асосан шу даврда у билан меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкинми? (4.8 KB)
Ташкилотда бўлим бошлиғи вакант иш жойи пайдо бўлди. Раҳбар бу лавозимга ташкилот ходимини тайинламоқчи, аммо аввал уни бўлим бошлиғи вазифасини бажарувчиси қилмоқчи. Буни қандай расмийлаштириш керак? (22.1 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск