Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Таътиллар ва бошқа ишланмайдиган вақт / Амалиётдан вазиятлар /

Таътил кунларининг миқдорини ҳисоблаш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси

Ташкилотда 5 кунлик иш ҳафтаси (шанба ва якшанба – ишланмайдиган кунлар) белгиланган. Ходимларга 21 иш кунидан иборат йиллик таътил белгиланган. Кадрлар бўлими табелни тўлдиришда шанбани ҳам таътил кунларига киритади. Агар мазкур ташкилотда 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган бўлса, таътил кунларига шанбани ҳам қўшиб ҳисоблаш тўғрими? (5.5 KB)
Иш берувчи билан келишувга кўра ишга қабул қилинганда ходимга беш кунлик иш ҳафтасида тўлиқсиз иш куни – 4 соат белгиланди. 6 ойлик ишдан сўнг у йиллик меҳнат таътилини бериш тўғрисида ариза билан мурожаат қилди. Бироқ унинг муддати иш вақтининг муддатига мутаносиб равишда қисқартирилди. Иш берувчи қонуний йўл тутганми? (7.6 KB)
Ўқитувчи таълим муассасасига февраль ойида ишга кирди. Унга таътил бериш мумкинми ва қанча кун? Агар мумкин бўлса, таътилнинг муддати қандай ҳисобланади? (4.2 KB)
Ходим 5 август куни ишга қабул қилинди. Иш йили давомида ходим бир неча марта иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилга чиқди. Кадрлар бўлими томонидан тақдим этилган ҳисоб-китобларга кўра мазкур таътилнинг жами муддати 25 кунни ташкил этди. Ходимга навбатдаги меҳнат таътилини бериш мақсадида мазкур давр мобайнидаги иш стажи қандай ҳисобга олинади? Иш йили иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилда бўлган кунлар сонига узайтириладими? (7.5 KB)
Ходим январдан ишга қабул қилинган. Шу йилнинг ўзида у кейинчалик меҳнат шартномасини ўзининг хоҳишига кўра бекор қилган ҳолда меҳнат таътилини бериш тўғрисида ариза берди. Меҳнат шартномасига кўра йиллик меҳнат таътилининг муддати 24 иш кунини ташкил этади. Корхона ходимга қанча муддатга меҳнат таътилини бериши керак? (6.1 KB)
Ходимга унинг аризасига кўра 10 мартдан бошлаб 15 кун миқдорида йиллик меҳнат таътили берилди. Иш берувчи ишга чиқиш санаси этиб 25 мартни белгилади. Бунда унинг муддатини белгилашда у икки якшанбани ва 21 март байрамини ҳисобга олди. Иш берувчининг ҳаракатлари қонунийми? Бу унинг учун қандай оқибатларни келтириб чиқариши мумкин? (6.5 KB)
Ходима ихтисослаштирилган болалар боғчасида тарбиячи бўлиб ишлаб, иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ оларди. Кейин унинг розилиги билан уни жисмоний тайёргарлик бўйича йўриқчи лавозимига ўтказишди. Ҳозир у ярим йил давомида тарбиячи бўлиб, ярим йил эса йўриқчи бўлиб ишлаган йил учун таътил беришни сўрамоқда. Тарбиячиларга 48 кун миқдорида, йўриқчиларга эса 28 кун миқдорида таътил бериш назарда тутилган. Иш берувчи унга неча кунлик таътил бериши керак? (6.9 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск