Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Таътиллар ва бошқа ишланмайдиган вақт / Амалиётдан вазиятлар /

Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътилни расмийлаштириш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси

Корхонада буюртмалар йўқлиги туфайли бир қатор ходимларга топшириқ беришнинг иложи йўқ. Бироқ муассислар вазият яхшиланишига умид қилмоқда ва хозирча ходимлар сонини қисқартириш ёки фирмани ёпиш каби фавқулодда чораларни кўрмоқчи эмас. Директорга ходимлар билан 3 ой муддатга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериш тўғрисида ариза топшириш юзасидан суҳбат ўтказиш топширилди. Ходимлардан бир қисми розилик берди, айримлари эса бундай қилмоқчи эмас ва бекор туриб қолинган вақт учун компенсация тўлашни талаб қилмоқда. Улардан ариза беришни талаб қилиш қонунийми ва ходимлар таътилга чиқишни узил-кесил рад этганда иш берувчи қандай йўл тутади? (10.1 KB)
Ташкилотда II гуруҳ ногирони ишлайди. У ўзининг навбатдаги таътилидан фойдаланиб бўлган. Энди у директор номига иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериш тўғрисида ариза ёзди. Мазкур ходим бажариши зарур бўлган иш ҳажми тўпланиб қолганлиги сабабли раҳбарият бунга эътироз билдирмоқда, акс ҳолда компаниянинг манфаатларига зарар етиши мумкин. Бундай вазиятда иш берувчи таътил олиш учун берилган аризани қаноатлантиришни рад этишга ҳақлими? (6.7 KB)
Молиявий қийинчиликлар туфайли масъулияти чекланган жамиятнинг директори штатдаги ходимлардан 9 кишини номуайян муддатга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилга жўнатишга қарор қилди. Омборхоналарга хизмат кўрсатувчи ходимларга: омбор мудири, товаршунос, қўриқлаш хизмати бошлиғига тааллуқли бўлган буйруқ чиқарилди. Ходимларга корхона маҳсулотига талабнинг катта эмаслиги, омборларни сақлаб туришга пул йўқ эканлиги (маҳсулот тўғридан-тўғри цехдан сотилиши) оғзаки тушунтирилди. Ходимларга мазкур буйруқ танишиш учун тақдим этилди ва улардан буйруққа имзо қўйиш талаб қилинди. Иш берувчининг харакатлари қонунийми? Бу қандай оқибатларга сабаб бўлиши мумкин? Агар улар буни қилишдан бош тортса, нима бўлади? (8.6 KB)
Ходимга иш ҳақи сақланмаган ҳолда 20 кун таътил берилди. Берилган аризага биноан буйруққа барча кунлар сони киритилди. 15 кун ўтгач, ходим ишга чиқишга қарор қилди. Таътилдан муддатидан олдин ишга чиқиш тўғрисида буйруқ расмийлаштириш зарурми? (3.6 KB)
Иш берувчи бир ой давомида ходимларни жадвал бўйича иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилга жўнатмоқда. У ходимларнинг бир ойда неча кун иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилда бўлиши кераклигини белгилаш ҳуқуқига эгами? Бу қонунийми? (7.4 KB)
Ходимлардан бирининг қарамоғида кекса отаси бор. Унинг касаллиги ва доимий равишда ишдан кетиш зарурияти туфайли ходим унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериш тўғрисида ариза билан мурожаат қилди. Иш берувчи мазкур таътилни кўпи билан қанча муддатга бериши мумкин? (6.4 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск