Юрист Предприятия

Корхона юристи / Корхона юристининг асосий ҳужжатлари базаси / Низоли хўжалик вазиятларининг таҳлили /

Жойлашган жой манзилидан фойдаланиш бўйича вазиятларнинг маълумотлар базаси. ("Низоли хўжалик вазиятларининг таҳлили" бўлими)

Юридик шахс уставининг "Почта манзили" устунида директор лавозимини эгаллаб турган таъсисчи истиқомат қиладиган манзил кўрсатилган. Компанияни рўйхатдан ўтказиш учун унинг эгасида бошқа бино йўқлиги туфайли уставда ушбу манзил қайд этилган. 2 ойдан сўнг ташкилот итлаб чиқариш ва маъмурий биноларни ижарага олиб, у ерга ускуналар ва ходимларни жойлаштирди. Уставга ўзгартириш киритиш ва ташкилотнинг янги манзилини кўрсатиш зарурми? Солиқ инспекциясига бинони ижарага олганлик тўғрисида хабар бериш шартми? ("Низоли хўжалик вазиятларининг таҳлили" бўлими) (7.8 KB)
Компания (масъулияти чекланган жамият) аутсорсинг шартлари асосида бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизматлар кўрсатади. Жамиятда бир таъсисчи бўлиб, у бир вақтнинг ўзида компания директори ҳисобланади. Штат уч кишидан иборат: директор, маслаҳатчи ва котиб-референт. Компанияда на шахсий, на ижарага олинган маъмурий бинолар мавжуд. Ходимларга иш ҳақи тўлиқ ҳажмда пластик карточкаларга ўтказилади. Директор ва кўрсатилган икки ходим ташқарида, яъни буюртмачиларнинг ҳудудида ишлайди. Мижозлар билан алоқа телефон ва электрон почта орқали амалга оширилади. Қоғоз хатлар учун таъсисчи-директорнинг уй манзилидан (прописка қилинган турар жойидан) фойдаланилади. Ушбу манзил почта манзили сифатида МЧЖ уставида кўрсатилган. Уставда бошқа манзиллар назарда тутилмаган. Устав жисмоний шахснинг истиқомат қиладиган жойи манзилини МЧЖ почта манзили сифатида кўрсатган ҳолда рўйхатдан ўтказилган. Солиқ инспекцияси МЧЖ жойлашган манзилни аниқлаш мақсадида МЧЖдан нотурар жой ижараси шартномасини тақдим этишни талаб қилди. Мазкур талаб қонунийми? ("Низоли хўжалик вазиятларининг таҳлили" бўлими) (14.1 KB)
Ташкилот бир ой олдин рўйхатдан ўтказилган, ҳеч қандай операцияларни амалга оширмаяпти. Таъсисчилар рўйхатдан ўтказишда бошқа бинолар йўқлиги сабабли улардан бири истиқомат қиладиган турар жойни вақтинча манзил сифатида кўрсатди. Ҳозир улар нотурар жой мажмуасини топди, у ерда асосий ишлаб чиқаришни жойлаштиришни режалаштирмоқда, жойнинг мулкдори билан ижара шартномаси тузди, ускуна олиб кирди, ходимлар штатини тўлдирди ва фаолиятни бошлади. Уставга ўзгартиришлар киритишди ва уни қайта рўйхатдан ўтказишди. Рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб фаолият бошлангунга қадар бир ойдан кўпроқ вақт ўтди. Компания турар жойни нотурар жой фондига ўтказмасдан бир ойдан ортиқ жисмоний шахс истиқомат қиладиган манзил бўйича рўйхатда турганлиги қоидабузарлик ҳисобланадими? ("Низоли хўжалик вазиятларининг таҳлили" бўлими) (7.2 KB)
Масъулияти чекланган жамият (МЧЖ)нинг таъсис ҳужжатларини рўйхатдан ўтказишга топшириш учун расмийлаштиришда манзилни қандай қилиб тўғри акс эттириш бўйича савол туғилди. Ҳозирча таъсисчиларда на шахсий, на ижарага олинган ишлаб чиқариш ёки бошқа бинолар мавжуд. Таъсисчилардан бири яшайдиган ва прописка қилинган турар жой манзилини вақтинча кўрсатиш мумкинми? Агар мумкин бўлмаса, у ҳолда қандай йўл тутиш керак? ("Низоли хўжалик вазиятларининг таҳлили" бўлими) (10.5 KB)
Юридик шахс (масъулияти чекланган жамият) тузилганда таъсисчилардан бири ўз ҳисобига қурилган икки қаватли бинони устав фондига ҳисса сифатида киритди. Уставда мазкур бинонинг манзилини ташкилот жойлашган манзил сифатида кўрсатиш мумкинми? ("Низоли хўжалик вазиятларининг таҳлили" бўлими) (3.8 KB)
Юридик шахс (масъулияти чекланган жамият) таъсисчилардан бирининг доимий прописка қилинган манзили (турар жой - хонадон) бўйича рўйхатдан ўтказилган. Амалда у мазкур манзил бўйича жойлашмаган. 2 ойдан сўнг таъсисчилар МЧЖ фаолиятини ташкил этиш учун зарур бўлган бинони топди, ижара шартномаларини тузди ҳамда у ерга ишлаб чиқариш воситалари ва офис жиҳозларини жойлаштирди. Энди компаниянинг 2 та манзили бор: уставдаги (почта) ва амалдаги (ишлаб чиқариш ва офис биноалари жойлашган жой). Бу тўғрими? ("Низоли хўжалик вазиятларининг таҳлили" бўлими) (9.7 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск