Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Меҳнат шартномасини бекор қилиш / Амалиётдан вазиятлар /

Меҳнат шартномаларини ходимлар сони (штати) қисқариши муносабати билан бекор қилиш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси

Ташкилотда таркибий бўлинмалардан бири тугатилиши муносабати билан штат қисқартирилиши режалаштирилмоқда. Ишдан бўшатишга номзодлар орасида ОТМда таҳсил олувчи, бола тарбиялаётган бева аёл бор. Бу аёлни ишда қолдириш учун асос ҳисобланадими? (9.6 KB)
Ташкилотда штат қисқартирилиб, бир қатор ходимлар ишдан бўшатилди. Бир қанча вақт ўтгач, маъмурият қисқартирилган лавозимларни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилди. Шундай йўл тутиш мумкинми? Агар мумкин бўлса, у ҳолда иш берувчи қисқартиришдан сўнг қанча муддат давомида лавозимларни штат жавдвалига тиклаши мумкинлигига оид бирон-бир талаблар мавжудми? (6 KB)
Молиявий тусдаги сабабларга кўра амалдаги штат таркибида ишни давом эттиришнинг имконияти йўқлиги сабабли директор штатни қисқартириш тўғрисида қарор қабул қилди. Ташкилотда, шу жумладан қисқартирилган иш куни белгиланган, вояга етмаган болалари бор аёллар ишлайди. Мазкур ходимларни меҳнат унумдорлиги паст бўлган шахслар сифатида ишдан бўшатиш мумкинми? (3.9 KB)
Ходим-аёл болани уч ёшгача парваришлаш таътилида. Бу даврда корхона дастлаб икки юридик шахсга бўлиш йўли билан қайта ташкил қилинди. У пайтда ходим эгаллаб турган лавозим сақланиб қолди. Кейин эса бошқа юридик шахс билан бирлашиш натижасида кўрсатиб ўтилган лавозим бекор қилинди. Бу ҳолатда иш берувчи ходим билан меҳнат шартномасининг амал қилишини тугатиши мумкинми? (8.7 KB)
Корхонадаги бўлим тугатилди. Унинг бошлиғига корхонада мавжуд бўлган бер нечта бўш лавозимлар таклиф қилинди. У таклиф қилинганлар орасида бўлмаган бошқа лавозимни эгаллашни хоҳлаётганлигини важ қилиб, уларни рад этди. Иш берувчи қандай йўл тутиши керак? (6.3 KB)
Корхонада штат қисқариши кутилмоқда. Бунда биринчи навбатда пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахсларни қисқартириш режалаштирилмоқда. Бўш иш ўринларини ёш мутахассислар билан тўлдириш мўлжалланмоқда. Мазкур қарор қонуний ҳисобланадими? (5.7 KB)
Ходим меҳнат шартномаси штат қисқариши муносабати билан бекор қилиниши тўғрисида 2 ой олдин имзо қўйган ҳолда огоҳлантирилди. Меҳнат шартномаси бекор бўлишига бир ойдан камроқ вақт қолганда у йиллик таътил бериш тўғрисида ариза берди. Меҳнат шартномасининг бекор бўлиш санаси таътил даврига тўғри келмоқда. Меҳнат шартномасини бекор қилишни қайси сана билан расмийлаштириш лозим? (6.7 KB)
Ходим қисқартирилди, бироқ тахмин қилинган санадан бир ҳафта олдин шифохонага стационар даволанишга ётқизилди. Иш берувчи мазкур факт тўғрисида огоҳлантирилди. Огоҳлантириш муддати тугагач, меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкинми? (5 KB)
Ташкилот раҳбарияти штат жадвалини қайта кўриб чиқиб, айрим лавозимларни чиқариб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилди, уларнинг бир қисмини болани 3 ёшгача парваришлаш таътилида бўлган аёллар эгаллаган эди. Уларни штат қисқариши тўғрисидаги буйруқ билан таништириш учун корхонага чақиришди. Маъмуриятнинг ҳаракатлари қонунийми? (7.1 KB)
Хусусий корхона бошқа шахсга сотилди. Янги мулкдор (директор) штатни қисқартирмоқчи эканлигини эълон қилди. Корхонада бир нечта пенсия ёшига яқинлашиб қолган ходимлар ишлайди. Иш бўйича уларга эътироз йўқ. Мулкдор мазкур шахсларни ишдан бўшатиши мумкинми? (7.4 KB)
Компания иш ҳажмининг камайиши туфайли штатни сезиларли даражада қисқартирмоқда. Касаба уюшмаси қўмитаси оммавий равишда қисқартириш тўғрисида маҳаллий меҳнат органи хабардор қилиниши кераклигини эслатди, акс ҳолда жарима тўлашга тўғри келади. Хусусий ташкилот бунга мажбурми? "Оммавий равишда ишдан бўшатиш" деб нима ҳисобланади? (18.4 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск