Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Меҳнат дафтарчаларини юритиш / Амалиётдан вазиятлар /

Меҳнат дафтарчаларига ўзгартиришлар киритиш ва нотўғри ёзувларни тузатиш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси

Қўшма корхона таркибидан хорижий инвестор чиқиб кетдт, шу муносабат билан уставга ўзгартиришлар киритилди ва у қайта рўйхатдан ўтказилди. Корхона номи ҳам ўзгартирилди, бироқ ташкилий-ҳуқуқий шакли аввалгидек қолди. Компания корхона бўйича буйруқ чиқариши ва ходимларнинг меҳнат дафтарчаларига ўзгартиришлар киритиши зарурми? (5.1 KB)
Ходималардан бири никоҳдан ўтди ва фамилиясини ўзгартирди. Кадрлар бўйича инспектор никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома асосида меҳнат дафтарчасининг титул варағига ўзгартириш киритди: илгари турган фамилиянинг устидан чизиқ тортди ва ёнидан янгисини ёзиб қўйди. Бир неча йилдан сўнг аёл ажрашди ва никоҳ бекор қилингандан сўнг яна фамилиясини аввалгисига ўзгартирди. Меҳнат дафтарчасига яна тузатиш киритиш мумкинми ёки қўшимча варақ расмийлаштириш шартми? (5.9 KB)
Кадрлар бўйича инспектор ходимнинг меҳнат дафтарчасига меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги ёзувни киритишда "МКнинг 99-моддаси бўйича ўз хоҳишига кўра бўшатилди" деб ёзди. Бошқа ташкилотга ишга қабул қилинганда ишга қабул қилиш тўғрисидаги ёзув киритилди, бироқ кейинчалик кадрлар бўлими бошлиғи меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги ёзувнинг қонун ҳужжатлари талабларига номувофиқ эканлигига эътибор қаратди ва ходимга тузатиш киритишни тавсия қилди. Мазкур вазиятда ҳисоб бўйича навбатдаги ёзув киритиб бўлинганда тузатиш мумкинми? (7.9 KB)
Меҳнат дафтарчаси тўлдирилаётганда "Туғилган санаси ва йили" устунига ишга кирган сана ёзиб қўйилди. Бу қоидабузарлик ҳисобланадими ва бунинг учун жарима солиниши мумкинми? Буни қандай тузатиш мумкин? (4.8 KB)
Икки ташкилот қўшиб юборилиб, янги юридик шахс ташкил этилди. Айрим ходимлар бошқа лавозимларга ўтмоқда. Қандай қилиб меҳнат дафтарчаларига ёзувлар тўғри киритилади? Аввалги икки ташкилотнинг ходимларини янгисига ўтказиш мумкинми? (11.2 KB)
Ходим котиб лавозимига ишга қабул қилиниб, кейинчалик иш юритиш бўйича инспектор лавозимига ўтказилди. Мазкур ёзув меҳнат дафтарчасига киритилмаган эди. Шундан кейин ходим иш юритиш бўйича мудир ўринбосари лавозимига ўтказилди. Кадрлар бўлими инспектори томонидан бошқа ишга ўтказилганлик тўғрисидаги ёзув киритилгандан сўнг аввалги ўтказиш тўғрисидаги ёзув йўқлиги аниқланди. Хронология бўйича киритиб бўлинган иккита ёзув ўртасида туриши лозим бўлган ёзув меҳнат дафтарчасига қандай қилиб тўғри киритилади? (5.9 KB)
Иш берувчи меҳнат дафтарчасининг титул варағида муҳр босилмаган, меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги ёзув эса меҳнат дафтарчасини очган ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган ходимни ишга қабул қилди. Агар меҳнат дафтарчасини берган иш берувчининг муҳрини босиш имкони бўлмаса, иш берувчи меҳнат дафтарчасининг биринчи варағини ўз муҳри билан тасдиқлаши керакми? (4.3 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск