Юрист Предприятия

Корхона юристи / Корхона юристининг асосий ҳужжатлари базаси / Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / Мол-мулкдан текин фойдаланиш (ссуда). ("Мажбуриятларнинг алоҳида турлари" бўлими) /

Мол-мулкдан текин фойдаланиш (ссуда) шартномаларини қўллаш амалиётидан вазиятларнинг маълумотлар базаси. ("Мажбуриятларнинг алоҳида турлари" бўлими)

Юридик шахс янгидан ташкил этилди. Устав фаолияти юритилгани йўқ. Муассислардан бирининг (унинг ўзи - директор) шахсий мулкида нотурар жой бўлиб, уни цехга мўлжаллаб жиҳозлаш режалаштирилмоқда. Муассис жойни устав фондига киритишни хоҳламади. Ушбу жойни ташкилот фаолиятида фойдаланиш учун топширишни ҳужжатли расмийлаштириш зарурми ёки у ерга ускуналарни жойлаштириш учун жой муассиснинг мулкида турганлиги етарлими? ("Мажбуриятларнинг алоҳида турлари" бўлими) (4.7 KB)
Солиқ кодексининг талабларига мувофиқ юридик шахс жисмоний шахс - ижарага берувчига ундан ижарага олинган кўчмас мулк объекти (бино)дан фойдаланганлик учун ижара ҳақи тўлаганда даромад солиғини тўлов манбаида ушлаб қолиши шарт. Ижара шартномасида ижара ҳақи (унинг миқдори, уни тўлаш тартиби, муддатлари ва ҳ.к.) тўғрисида шартлар йўқлиги боис у ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда (текин фойдаланиш шартномаси) ушбу юридик шахс учун кўрсатилган мажбуриятни бажармаганлик учун қандай жавобгарлик назарда тутилган? Агар шартнома текин фойдаланиш хусусида бўлса, санкция миқдори қандай белгиланади? ("Мажбуриятларнинг алоҳида турлари" бўлими) (26.9 KB)
Компания сертификатлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш билан шуғулланади. Ишлар ҳажми катта бўлганлиги ва кўчиб юриш зарурати туфайли раҳбарият ходимлардан бирининг автомобилини ижарага олишга қарор қилди. Нотариусга мурожаат қилинганда жамият вакилларига қўшимча харажатлардан қочиш мақсадида ижара шартномаси ўрнига текин фойдаланиш шартномасини тузишни таклиф қилишди. Мазкур ҳолатда қайси шартномани тузган мақбулроқ? ("Мажбуриятларнинг алоҳида турлари" бўлими) (11.7 KB)
Текин фойдаланиш шартномасига кўра савдо ташкилоти чет эл корхонасидан совутиш ускунасини олди. Шартномада у қайсидир тараф унинг амал қилишини бекор қилиш истагини билдирмагунча амал қилиши кўрсатилган эди. Тарафлардан ҳеч бири ҳозирги вақтгача бундай истакни билдирмади. Ускуна савдо ташкилотида турибди. 3 йилдан сўнг ташкилотга юқорида кўрсатилган ускунани қайтаришни сўраб бошқа юридик шахс (МЧЖ) мурожаат қилиб, чет эл корхонасидан МЧЖ директорига йўлланган хатнинг нусхасини тақдим этди, унда кўрсатилишича, ишлаб чиқариш зарурияти ва фаолиятнинг тўхтатилиши сабабли чет эл корхонаси МЧЖ раҳбариятидан савдо ташкилотига текин фойдаланишга берилган совутиш ускунасини қайтариш тўғрисидаги далолатномани расмийлаштириш йўли билан қайтаришга кўмаклашиш сўралган. Юқоридаги юридик шахснинг талаблари қанчалик қонуний? ("Мажбуриятларнинг алоҳида турлари" бўлими) (9.9 KB)
Солиқ кодексининг 135-моддасига биноан мол-мулкдан текин фойдаланиш юридик шахснинг солиқ солинадиган даромади ҳисобланади. Солиқ органлари корхоналар томонидан текин фойдаланиш шартномалари тузилганда солиқ суммасини ҳисоблаш мақсадида ижара тўлови юқори бўлиши кераклигини исботламоқда, ижарага олувчи эса айни шу сабабга кўра уни камайтиришга ҳаракат қилмоқда. Ҳисоблаш учун матбуотда чоп этилган маълумотлар, статистика маълумотлари ва ҳоказолардан фойдаланиш мумкинлигига оид қонундаги ҳаволалар анча мавҳум ва ноаниқ. Баҳоловчининг хизматлари эса анча қиммат. Бунинг устига мазкур ҳолда уларга ким ҳақ тўлайди: юридик шахсми ёки ДСИми? Ҳар йили Халқ депутатлари кенгашининг қарори билан белгиланадиган, давлат мулки ҳисобланган нотурар жойлар учун ижара ҳақи таянч ставкаларининг энг кам миқдорлари белгиланади. Ушбу ставкалардан текин фойдаланишда солиқ солинадиган базанинг миқдорини белгилаш учун фойдаланиш мумкинми? ("Мажбуриятларнинг алоҳида турлари" бўлими) (17.7 KB)
Ташкилот офис сифатида фойдаланаётган хусусий уйда, яшаш хоналаридан ташқари, ҳовлида фирма фойдаланмайдиган (бу шартномада кўрсатилган) хўжалик иморатлари (ошхона, сауна) мавжуд. Даромад суммаси бутун майдон учун ҳисобланиши зарурми ёки фақат фойдаланилаётган майдон учунми? Турар жойдан офис учун текинга фойдаланганда уни нотурар жойга ўтказиш керакми? Агар бу мажбурий бўлмаса, фирма коммунал тўловларни қайси ставкалар бўйича тўлаши керак: жисмоний шахслар учунми ёки юридик шахслар учунми? Гап шундаки, коммунал хизматларга юридик шахс сифатида ҳақ тўлаш учун биз энергия сотувчи, сув канали ва бошқа етказиб берувчилар билан шартномалар тузишимиз керак. Бироқ ушбу ташкилотлар бундай шартномаларни, агар бино нотурар жойлар тоифасига ўтказилса, тузади. Агар ўзимиз коммунал тўловларни тўласак, зеро муайян тўловларни тўлаяпмиз, бинодан бундай фойдаланиш текин фойдаланиш ҳисобланиши мумкинми? ("Мажбуриятларнинг алоҳида турлари" бўлими) (12.5 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск