Юрист Предприятия

Корхона юристи / Корхона юристининг асосий ҳужжатлари базаси / Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / Мулк ижараси. ("Мажбуриятларнинг алоҳида турлари" бўлими) /

Мулк ижараси шартномаларини қўллаш амалиётидан вазиятларнинг маълумотлар базаси. ("Мажбуриятларнинг алоҳида турлари" бўлими)

Хусусий корхона мулкдор - жисмоний шахс билан бино ижараси шартномасини тузди, унга кўра ХК ижарага олувчи, жисмоний шахс эса ижарага берувчи ҳисобланади, бунда Тошкент шаҳри ҳокимининг қарори билан белгиланган ижара ҳақининг энг кам ставкаларига асосланиш шартлиги ёки мулкдор ижара ҳақининг камроқ ставкасини белгилаши мумкинлиги юзасидан савол туғилди. ДСИда маълум қилинишича, ХК жисмоний шахсга ижара ҳақини тўлаганда Президент қарорида белгиланган ставкадан келиб чиқиб даромад солиғи ушлаб қолиши керак экан. Бу қанчалик қонуний? Бу бино мулкдори мазкур суммадан камроқ суммани белгилашга ҳақли эмаслигини англатадими? ("Мажбуриятларнинг алоҳида турлари" бўлими) (9.9 KB)
Янгидан рўйхатдан ўтказилган юридик шахс ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун ижарага берувчи билан умумий майдони 140 кв. м. бўлган нотурар жой ижараси шартномасини тузмоқда. Шартнома лойиҳасида фойдаланиш мақсади "омборхона" деб кўрсатилган. Ушбу шартни шундайлигича қолдириш мумкинми ёки тўғрилаш керакми? ("Мажбуриятларнинг алоҳида турлари" бўлими) (7.6 KB)
Янгидан ташкил этилган юридик шахснинг директори бошқа компания билан асосий фаолиятда (ишлаб чиқаришда) фойдаланиш учун жойни ижарага олиш тўғрисида келишиб олди. Бунда коммунал-фойдаланиш харажатларини келгусида ҳисобварақ-фактураларга асосан ижарага олувчи қоплаб бериши шарти билан ижарага берувчи томонидан тўланиши олдиндан шартлашиб олинди. Бироқ, шартнома лойиҳасида мазкур шарт бошқача кўринишга эга: ижарага олувчи электр энергияси, газ, сув ва бошқа коммунал хизматларга мустақил равишда ҳақ тўлайди. Ушбу шартни кўрган директор буни шунчаки хато деб, шартни ижарага берувчи ташкилот раҳбари билан келишилгандек бажариш зарурлигини айтди. Бош бухгалтер матнни тўғрилашни талаб қилмоқда. Мазкур вазиятда ким ҳақ ва қандай йўл тутиш лозим? ("Мажбуриятларнинг алоҳида турлари" бўлими) (6.1 KB)
Жисмоний шахс чет элдан ўз номига ишлаб чиқариш ускунасини сотиб олиб, зарур бўлган мувофиқлик сертификатларини олди ва уни 40-режимда ("эркин муомалага чиқариш (импорт)") расмийлаштирди. Мазкур ускунадан ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланиш режалаштирилмоқда, бунда жисмоний шахснинг ўзи бу билан шуғулланмоқчи эмас. Ускунани у зарур бўлган юридик шахсга бериш режалаштирилмоқда, лекин уни сотиб олиш учун маблағлар етарли эмас. Мазкур ҳолатда ускунани ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун компания эгалигига беришни қандай қилиб расмийлаштириш мумкин? ("Мажбуриятларнинг алоҳида турлари" бўлими) (7.8 KB)
Юридик шахс янгидан ташкил этилди. Устав фаолияти юритилмаяпти. Муассислардан бирининг (унинг ўзи - директор) шахсий эгалигида нотурар жой бор, уни цехга мослаб жиҳозлаш режалаштирилмоқда. У буни устав фондига киритишни хоҳламаяпти. Ушбу жойни ташкилот фаолиятида фойдаланиш учун топширишни ҳужжатли расмийлаштириш зарурми ёки унинг муассис эгалигида бўлишининг ўзи у ерда ускунани жойлаштириш учун етарлими? ("Мажбуриятларнинг алоҳида турлари" бўлими) (4.5 KB)
Масъулияти чекланган жамиятнинг асосий устав фаолияти транспорт хизматлари ҳисобланади. Компания балансида 5 та автотранспорт воситаси мавжуд. Вақти-вақти билан корхона эҳтиёжлари учун юклар ва одамларни ташишга тўғри келиб қолади. МЧЖ жисмоний шахслардан шартномага асосан автотранспорт воситаларини экипажи билан ёки экипажсиз ижарага олишга ва улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланишга ҳақлими? Агар ҳақли бўлса, ижарага олинган транспорт воситасидан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланганда унга лиценция карточкасини расмийлаштириш зарурми? Шунингдек лицензия карточкалари расмийлаштирилган ижарага олинган автотранспорт воситаларидан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш қонунийми? ("Мажбуриятларнинг алоҳида турлари" бўлими) (7.9 KB)
Асосий фаолият тури умумий овқатланишни ташкил этиш бўлган хусусий корхона ижарага берувчи (нодавлат компанияси) билан нотурар жой ижараси шартномасини тузди. Шартномада ижара тўлови ставкаси квадрат метрига 15 000 сўм миқдорида шартлашилган. Ярим йилдан сўнг ижарага берувчи компания ХКга давлат мулкида бўлган нотурар жойлардан фойдаланганлик учун ижара тўлови ставкаларини белгиловчи ҳоким қарорига ҳавола қилиб ижара ҳақини оширилган миқдорда тўлаш зарурлиги тўғрисида хабарнома юборди. Компания вакиллари ўз талабларини ижара объекти ижара тўлови ставкасига оширилган коэффициентни назарда тутувчи ҳудудий зонада жойлашганлиги билан асослади. Бунда ижара шартномасида оширилган коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда ижара ҳақи суммасини ҳисоблаш механизми назарда тутилмаган. Ижарага берувчининг талаблари қонунийми? Хусусий корхона - ижарага олувчи, агар у томонидан ижарага олинган нотурар жой хусусий мулк ҳисобланса, ижара ҳақини давлатга тегишли бўлган мол-мулк ижараси учун белгиланган ставка бўйича тўлаши керакми? ("Мажбуриятларнинг алоҳида турлари" бўлими) (8.4 KB)
Корхона савдо дўконини ташкил этиш учун биринчи қават (нотурар жой)ни ижарага олди. Ижара объекти таркибига ертўла ҳам кирди. Йил якунлангач, ижарага олувчи компания раҳбариятига маҳаллий хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раиси мурожаат қилди ва ертўла ХУМШ тасарруфида эканлигини маълум қилиб, у билан ижара шартномаси тузишни ва ижара ҳақи тўлашни талаб қилди. Ташкилот ижара ҳақини кимга тўлаши керак: ижарага берувчигами ёки ХУМШгами? ("Мажбуриятларнинг алоҳида турлари" бўлими) (5.5 KB)
Компания сертификатлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш билан шуғулланади. Ишлар ҳажми катта бўлганлиги ва кўчиб юриш зарурати туфайли раҳбарият ходимлардан бирининг автомобилини ижарага олишга қарор қилди. Нотариусга мурожаат қилинганда жамият вакилларига қўшимча харажатлардан қочиш мақсадида ижара шартномаси ўрнига текин фойдаланиш шартномасини тузишни таклиф қилишди. Мазкур ҳолатда қайси шартномани тузган мақбулроқ? ("Мажбуриятларнинг алоҳида турлари" бўлими)
Масъулияти чекланган жамият хусусий корхона билан тиркама-трейлерли эгарли шатакчи ижараси шартномасини тузди. Унинг шартларига кўра ижарага берувчи (ХК) мазкур воситаларни бошқариш ва улардан техник фойдаланиш бўйича хизматлар кўрсатади. Ушбу шартнома нотариал тартибда тасдиқланиши керакми? ("Мажбуриятларнинг алоҳида турлари" бўлими) (6.4 KB)
Фирма таъсисчиси - жисмоний шахс. Бир вақтнинг ўзида у якка тартибдаги тадбиркор ҳисобланади. У ижара шартномаси бўйича ўзи муассиси бўлган юридик шахсга жой ва ускуна беради. Кўчмас мулкнинг кадастр ҳужжатлари ва ускунанинг ҳужжатлари жисмоний шахс номига (якка тартибдаги тадбиркор номига эмас) расмийлаштирилган. Ижара ҳақи суммасини якка тартибдаги тадбиркор номига очилган ушбу шахснинг ҳисобварағига ўтказиш қонунийми? ("Мажбуриятларнинг алоҳида турлари" бўлими) (7.8 KB)
Ижарага берувчи корхона жойни бошқа юридик шахсга ижарага беради. Ижарага олувчи жорий ойнинг 15 санасидан бошлаб ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисида хат юборди. Жорий ойда неча кун учун ижара ҳақини ҳисоблаш лозим – 14 кун учунми ёки 15 кун учунми? ("Мажбуриятларнинг алоҳида турлари" бўлими) (7.5 KB)
Юридик шахс хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати билан 1 январдан бошлаб йилнинг охиригача турар жой биносининг ертўласини ижарага олиш тўғрисида шартнома тузди. Ижара ҳақини белгилашда ХУМШ бошқаруви Тошкент шаҳри ҳокимининг давлат кўчмас мулки объектларидан фойдаланганлик учун қўлланиладиган ижара ҳақининг энг кам ставкаларини белгиловчи қарорига асосланди. Юридик шахс шартномага биноан январь ойида ижаранинг йиллик даври учун ижара ҳақининг умумий суммасини тўлади. Май ойида ХУМШ умумий йиғилиш ўтказди, унда март ойидан бошлаб ижара ҳақи миқдорини шартномада белгиланганидан 2 баравар ошириш тўғрисида қарор қабул қилиниб, юридик шахсдан қўшимча тўловни амалга оширишни талаб қилди. Ушбу қарор ва талаб қонунийми? ("Мажбуриятларнинг алоҳида турлари" бўлими) (7.6 KB)
Ташкилот 11 ойга нотурар жой ижараси шартномасини тузмоқчи, унинг мулкдори кадастр ҳужжатларига биноан жисмоний шахс ҳисобланади. Фуқаролик кодексининг 574-моддаси учинчи қисмига мувофиқ фуқаролар ўртасида тузилган бино ёки иншоотни ёхуд унинг бир қисмини ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак. Юридик шахс (ижарага олувчи) ва жисмоний шахс (ижарага берувчи) ўртасида тузилаётган ижара шартномаси нотариал тартибда тасдиқланиши зарурми? ("Мажбуриятларнинг алоҳида турлари" бўлими) (6.4 KB)
Ижарага берувчи - жисмоний шахс ўз дўконини якка тартибдаги тадбиркорга ижарага бериш ҳуқуқига эгами? Жисмоний шахсдан дўконни ижарага олган ижарага олувчи - юридик шахс уни якка тартибдаги тадбиркорга қўшимча ижарага бериш ҳуқуқига эгами? ("Мажбуриятларнинг алоҳида турлари" бўлими) (4 KB)
Буюртмачи компания билан 4 та автотранспорт воситасини экипажи билан ижарага бериш шартномаси тузилди. Шартнома суммаси – йилига 77 млн. сўм (ойига 6,4 млн. сўмдан). Шартнома тузишда ижарага берувчи ташкилот ижарага олувчига ҳайдовчилар меҳнатига ҳақ тўлаш, ягона ижтимоий тўлов, ягона солиқ тўлови, эҳтиёт қисмларни сотиб олиш харажатлари, давр харажатлари ва бошқа харажатлар (ТХ-1, ТХ-2 бўйича ишларга ҳақ тўлаш, дори қутилари, автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш полисини сотиб олиш ва ҳ.к.) турлари бўйича расшифровка қилинган ҳолда ижара ҳақи суммасининг ҳисоб-китобини тақдим этди. Ижара даврида битта автомашина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланган ва 2 ой давомида уларда сақланган. Ижарага олувчи ушбу факт тўғрисида ижарага берувчини хабардор қилмади. Ҳисобварақ-фактура имзолаш учун тақдим этилганда ижарага олувчи кўрсатилган хизматлар суммасига расшифровка тақдим этишни, шунингдек ижара ҳақи суммасидан битта автомашина бўйича билвосита харажатларни чиқариб ташлашни талаб қилди. Ушбу талаблар қонунийми? Кўрсатилган ҳолатда ижара ҳақи суммасига тузатиш киритилиши керакми? Ижарага олувчи томонидан имзоланмаган ва унга ижарага берувчи томонидан кузатув хати билан жўнатилган ҳисобварақ-фактура юридик кучга эга бўладими? ("Мажбуриятларнинг алоҳида турлари" бўлими) (16.5 KB)
Ўз бизнеси учун жойларни ижарага олувчи тадбиркорлар ҳар йили ижара ҳақининг ошиши ва коммунал хизматларга ҳақ тўлаш муаммосига дуч келади. Ижара ҳақини ва коммунал тўловларни тартибга солувчи, уларнинг миқдорига оид чекловларни белгиловчи бирон-бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат борми? Ижарага берувчилар уларнинг миқдорини ўзлари зарур деб ҳисоблаган миқдорда ошириши мумкинми? ("Мажбуриятларнинг алоҳида турлари" бўлими) (13.5 KB)
Машинасозлик корхонаси ижарага олувчи ҳисобланади ва ижара шартномасига мувофиқ ижарага берувчининг турли хизматларидан, шу жумладан электр таъминоти хизматларидан фойдаланади. Бироқ, электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилишда ижарага берувчи белгиланган тарифга устама нарх қўшмоқда. Бу қонунийми? ("Мажбуриятларнинг алоҳида турлари" бўлими) (12.7 KB)
49 фоиз хорижий инвестор, 51 фоиз давлат улуши бўлган акциядорлик жамияти асосий бўлмаган фаолияти жараёнида жойларни ижарага беради. Фуқаролик кодексининг 539, 574-моддаларига биноан бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган кўчмас мулк ижараси шартномалари давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Шаҳар кадастр бўлими ижара муддати уч йилдан кам бўлган шартномаларни рўйхатдан ўтказишдан бош тортмоқда. Ажратмалар суммалари туфайли корхона уларни Давлат мулкини ижарага бериш марказида рўйхатдан ўтказишдан манфаатдор эмас. Бинолар, жойлар ижараси шартномаларини яна қайси органларда давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин? ("Мажбуриятларнинг алоҳида турлари" бўлими) (11.5 KB)
Илгари хусусийлаштирилган ҳамда АЖ ва бошқа ташкилий шаклларга ўзгартирилган лойиҳа институтлари янгидан устав фондида камида 51 фоиз давлат улуши бўлган давлат ташкилотларига айланди. Кўрсатилган ташкилотларнинг кўпчилиги ўзларининг вақтинча фойдаланилмаётган жойларининг бир қисмини турли мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектларга ижарага беради. Кўпичилик ижарага олувчилар учун ижара ҳақи миқдорларини белгилаш тартибига оид масала жуда муҳим ҳисобланади. Кўрсатилган лойиҳа ташкилотларининг акциядорлари бошқаруви илгари турли важлар билан ўз жойларини ижарага берганлик учун маҳаллий ҳокимият органининг қарори билан ҳар йили давлат мулки ҳисобланган нотурар жойлар учун белгиланадиган тарифлардан бир неча баравар кўп бўлган асоссиз оширилган нархларни белгилашган. Мулкчилик шаклининг ўзгариши, яъни лойиҳа институтларининг давлат мулкига ўтиши кўрсатилган субъектларга тегишли бўлган, улар томонидан ижарага берилаётган жойларга ижара тўловларини белгилаш тартибига қандай таъсир кўрсатади? Энди уларнинг раҳбарлари давлат томонидан белгиланадиган тарифларга риоя қилиши керакми? ("Мажбуриятларнинг алоҳида турлари" бўлими) (21.2 KB)
МЧЖ марказий маданият ва истироҳат боғларидан бирида клуб мажмуасини ижарага олади. Маҳаллий давлат мулкини ижарага бериш маркази томонидан тузилган шартномада қўшимча коэффициентни, шу жумладан йилига 8 643 811 сўмни ташкил этувчи Кҳ - туташиб кетган ҳудуд учун 0,3 миқдорни инобатга олган ҳолда жой ижараси қийматининг ҳисоб-китоби жадвали келтирилган. Бир вақтнинг ўзида боғ ҳам корхонага ер майдони (туташиб кетган ҳудуд назарда тутилмоқда) ижараси шартномасини тақдим этмоқда, бу ҳисоб-китобларга кўра ер солиғининг 2 бараварини ва 20 фоиз ҚҚСни, жами 12 186 842,4 сўмни ташкил этади. Корхона туташиб кетган ҳудуд учун қандай қилиб тўғри ҳақ тўлаши мумкин? ("Мажбуриятларнинг алоҳида турлари" бўлими) (22.3 KB)
Юридик шахс ҳар йили 11 ойга янги шартнома тузган ҳолда бинонинг бир қисмини ижарага бермоқда. У лизинг шартномасини тузган ҳолда жойни 5 йилгача бўлган муддатга ижарага бермоқчи, чунки ижара муддати 12 ойдан ортиқ. Бу қонунийми? ("Мажбуриятларнинг алоҳида турлари" бўлими) (10.3 KB)
Ташкилот қўшимча ижара шартномаси бўйича офис хоналарини ижарага олади. Бошқа ташкилот шу ташкилот билан хоналарнинг биридан фойдаланиш тўғрисида шартнома тузмоқчи. Буни амалга ошириш қонунийми? ("Мажбуриятларнинг алоҳида турлари" бўлими) (4.9 KB)
Ташкилотнинг асосий фаолияти – хоналарни ижарага бериш. Ижара шартномасини тузишда ташкилот кўчмас мулк объектини Давлат кадастри хизматида давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ фойдали майдонни кўрсатган. Гувоҳнома янгилангандан сўнг эндиликда унда умумий майдон кўрсатилган. Ташкилот шу муносабат билан шартномаларда умумий майдон ижарага берилаётганлигини кўрсатган ҳолда уларга тузатиш киритиши керакми? ("Мажбуриятларнинг алоҳида турлари" бўлими) (4.5 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск