язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Улгуржи савдо/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.03.2006 й. 52-сон "Истеъмол товарлари улгуржи савдоси тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.03.2006 й.

N 52



ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ УЛГУРЖИ САВДОСИ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 6 мартдаги ПҚ-300-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. "Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналарини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Белгилансинки, "Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналарининг йўқотишлардан ва ноликвид товарлар нархини пасайтиришдан кўрган зарарлари фақат корхоналарнинг ўз даромадлари ҳисобига қопланади.

5. Тижорат банкларига "Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналарига уларнинг мамлакатимиз корхоналаридан истеъмол товарлари харид қилишга йўналтириладиган айланма маблағларини тўлдириш учун қисқа муддатли кредитлар ажратиш тавсия этилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ҳудудий "Матлуботсавдо" акциядорлик компаниялари фаолиятини муфассал ўрганиб чиқсинлар ҳамда улар фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, қишлоқ жойлардаги, бориш қийин бўлган ҳамда тоғли туманлардаги аҳолининг зарур истеъмол товарларига эҳтиёжларини янада тўлиқ қондириш юзасидан аниқ таклифлар киритсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 12-13-сон, 106-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 3, 24-модда.