язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Матбаа-нашриёт фаолияти/ Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 15.03.2006 й. 29-сон "Нашрларни чоп этиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.04.2006 й. 1561-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.04.2006 й.

N 1561

ЎЗБЕКИСТОН МАТБУОТ

ВА АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ

БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

15.03.2006 й.

N 29

БУЙРУҒИ



Нашрларни чоп этиш қоидаларини

тасдиқлаш ҳақида


(2006 йил 24 апрелдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари А.Н. Арипов томонидан тасдиқланган 2005 йил 4 апрелдаги 8/1-155-сонли "Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ 2005 йилда меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқиш бўйича иш режаси"нинг 13-банди, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 2 февралдаги 52-сонли "Ўзбекистон Республикасида матбаа фаолиятини тартибга солиш тўғрисида"ги, 2002 йил 27 декабрдаги 454-сонли "Матбаа корхоналарини рўйхатга олиш ва ҳисобга қўйиш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорлари ижросини амалга ошириш, республикада матбаа ва ноширлик соҳасида қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш, муаллифларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида БУЮРАМАН:


1. "Нашрларни чоп этиш қоидалари" иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Ўзбекистон матбуот ва ахборот

агентлиги бош директори                                                     Б. Алимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 15-сон, 130-модда.