язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Соғлиқни сақлаш/ Касалликлар, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, меҳнат хавфсизлигини, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, юқумли ва паразитар касалликларнинг тарқалишига йўл қўймасликни таъминлаш, ана шу тиббий кўрикларни иш турлари бўйича зарурий лабораторик ва функционал текширувлар ўтказишда иштирок этувчи врач-мутахассислар, касалликлар, бахтсиз ҳодисаларга йўл қўймаслик ва эслатмалари бор меҳнат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мазкур ишларни бажариш учун ходимларни зарурий дастлабки ва даврий кўриклардан ўтказиладиган ишлар Рўйхати (АВ томонидан 23.06.2000 й. 937-сон билан рўйхатга олинган ССВ 06.06.2000 й. 300-сон буйруғига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

23.06.2000 й. 937-сон

билан рўйхатга олинган

ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги

06.06.2000 й. 300-сонли буйруғига

2-ИЛОВА



Касалликлар, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш,

меҳнат хавфсизлигини, аҳоли саломатлигини муҳофаза

қилиш, юқумли ва паразитар касалликларнинг тарқалишига

йўл қўймасликни таъминлаш, ана шу тиббий кўрикларни

иш турлари бўйича зарурий лабораторик ва функционал

текширувлар ўтказишда иштирок этувчи врач-мутахассислар,

касалликлар, бахтсиз ходисаларга йўл қўймаслик ва

эслатмалари бор меҳнат хавфсизлигини таъминлаш

мақсадида мазкур ишларни бажариш учун ходимларни

зарурий дастлабки ва даврий кўриклардан ўтказиладиган ишлар

РЎЙХАТИ

Бажариладиган ишнинг хусусияти

Кўрикнинг даврийлик муддати

Иштирок этувчи шифокор-мутахассислар

Лабораторик ва функционал текширишлар

Ман этувчи тиббий монеликлар ва умумий ман этувчи тиббий монеликларга қўшимчалар

1

2-3

4

5

6

7

1.

Баландликда ишлаш, баландликка чиқиш ишлари ва баландликка кўтарилиш билан боғлиқ ишлар, кўтарувчи мосламаларда хизмат қилувчилар

2 йилда

1 марта

Терапевт, невропатолог, офтальмолог, жарроҳ, психиатр, (фақат баландликка чиқиш ишларидагилар учун), отоларинголог, акушер-гинеколог

Вестибуляр аппаратни текшириш, кўриш ўткирлигини ва кўриш майдонини текшириш

1. Баландликда ишлаш ва баландликка кўтарилиш билан боғлиқ ишлар, кўтарувчи мосламаларда хизмат қилувчилар (миноралик, серкалик, кўприкли, ўрмаловчи, ўзиюрар темир йўл, портлардаги ва сузувчи кранларда ишловчилар; агар кранда ишловчилар ўзиюрар ёки ўрмаловчи кранларда бир вақтнинг ўзида ҳайдовчи бўлиб ишласа, унда бир вақтнинг ўзида ҳайдовчилар учун ҳам ман этиладиган тиббий монеликлар хам кўлланилади)

1.1. Чурра, сиқилишга мойил, ишлашга халақит берувчи, ўртача оғир ишни бажаришга халақит берувчи хавфсиз шишлар.

1.2. Периферик нерв системасининг сурункали касалликлари.

1.3. Облитерацияловчи эндартерит.

1.4. Веналарнинг росмана кенгайиши, тромбофлебит, қон оқиш билан тез-тез қайталаниб турадиган бавосил (геморрой).

1.5. Келиб чиқиши турлича бўлган эшитишнинг турғун даражада пасайиши (шивирлаб гапириши 3 м дан кам бўлмаган масофадан эшитиш).

1.6. Вестибуляр аппарат функциясининг бузилиши, шу жумладан Меньер хасталиги.

1.7. Кўриш аъзоларининг касалликлари:

а) Коррекциясиз кўришнинг бир кўзда 0,5; иккинчисида 0,2 дан кам бўлиши;

б) Кўриш майдонининг 20° дан кўп чегараланиши;

в) Давосиз ёшланиш ва даволаб бўлмайдиган дакиоцистит;

г) Глаукома.

1.8. Эпилепсия (тутқаноқ) ва синкопал ҳолат.

1.9. Аёллар жинсий аъзоларининг аномалия ҳолати. Тез-тез қайталаниб турувчи бачадоннинг сурункали яллиғланиш касалликлари.

1.10. Периферик асаб системасининг шикастланиши билан ўтадиган умуртқа остеохондрози.

1.11. Вегетатив дистония синдроми.

2.

Кучланиши 220 ва ундан кўп ишлабтурган электр ускуналарда ишловчилар, навбатчи ходимлар, электр ускуналарда юқори вольтли синов ишларини бажарувчи созловчилар, монтажчилар, 220 В ва юқори электр ускуналарда кучланиш таъсирида иш бажарувчилар

2 йилда

1 марта

Терапевтлар, невропатолог, офтальмолог, отоларинголог

Кўриш ўткирлиги ва кўриш майдонини текшириш, вестибуляр аппаратни текшириш

2. Лифтерлар ва тезюрар лифтларнинг кузатувчилари (оддий турдаги лифтга лифтерларни қабул қилишда ман қилинган кўрсатмалар бўлмайди).

2.1. Вестибуляр аппарат функциясининг бузилиши, шу жумладан Меньер касаллиги.

2.2. Этиологиясидан қатъи назар эшитишнинг турғун даражада пасайиши (шивирлаб гапирганда 3 м масофадан эшитмаслик).

2.3. Кўриш ўткирлиги коррекция қилинганда 0,5 дан кам, иккинчи кўзда 0,2 дан кам бўлиши ёки 0,7 бинокуляр кўришнинг йўқлигида.

1. Этиологиясидан қатъи назар эшитишнинг турғун пасайиши (шивирлаб гапирганда 3 м масофадан эшитмаслик) (ЭЎМ созлаш ва эксплуатация қилиш ишларидан ташқари).

2. Кўриш ўткирлиги бир кўзда - 0,5 дан кам, иккинчисида - 0,2 дан кам коррекцияси билан.

3. Кўриш майдонининг 20° дан кўп чегараланиши.

4. Даволаб бўлмайдиган турғун кўз ёшланиши.

5. Вестибуляр аппарат функциясининг бузилиши.

6. Алкоголизм, наркомания, токсикомания (алоҳида кўрсатмалар шахсий равишда).

3.

Давлат ўрмон кўриқлаш ишлари, ортиш-ташиш ва ёғочга дастлабки ишлов бериш.

2 йилда

1 марта

Терапевт, невропатолог, жарроҳ, отоларинголог

Вестибуляр аппаратни текшириш

1. Вена қон томирларининг яққол кенгайиши. Оёқлардаги тромбофлебит, қон оқиш билан тез- тез қайталаниб турадиган бавосил (геморрой).

2. Облитерацияловчи эндартериит.

3. Чурра.

4. Периферик нерв системасининг сурункали касалликлари.

5. Хар хил этиологияли эшитишнинг турғун даражада пасайиши (3 м масофадан кам шивирлаб гапиришни эшитмаслик).

6. Вестибуляр аппарат функциясининг бузилиши.

7. Кўриш ўткирлигининг коррекцияси билан бир кўзда - 0,5 дан кам, иккинчисида - 0,2 дан кам бўлиши.

4.

4.1.





4.2.

4.3.





4.4.

Нефт ва газ саноатидаги ишлар, шу жумладан киши яшамайдиган ва яшашга етарли мосланмаган туманларда навбатчилик усулида ишлаш.

Ер ости ишларининг ҳар хил тури.

Гидрометериология станциясидаги ишлар, баланд тоғли қурилмалар, чўл ва киши яшамайдиган туманлар ва оғир иқлимли шароитларда ишловчилар.

Геология қидириш ишлари, топографик, қурилиш ва бошқа ишлар (узоқ, кам аҳоли яшайдиган ва тоғли туманларда ишлаш), жумладан навбатчи-экспедиция усулидаги иш.

2 йилда

1 марта

Терапевт, невропатолог, офтальмолог, жарроҳ, отоларинголог, психиатр, дерматовенеролог

Пешобнинг умумий таҳлили, ЭКГ, вестибуляр аппаратни текшириш.

1. Периферик нерв системасининг сурункали касалликлари.

2. Облитерацияловчи эндартериит, вена қон томирларининг росмана кенгайиши, тромбофлебит, қон оқиш билан тез-тез қайталаниб турадиган бавосил (геморрой).

3. Сиқилишга мойил чурра, туғри ичакнинг тушиб қолиши.

4. Ўар қандай этиологияли эшитишнинг турғун пасайиши (3 м масофадан кам шивирлаб гапиришни эшитмаслик).

5. Вестибуляр аппарат функциясининг бузилиши, жумладан Меньер хасталиги.

6. Юқори нафас йўлларининг кенг тарқалган субатрофик ўзгаришлари.

7. Кўришнинг ўткирлиги коррекция билан бир кўзда  - 0,5 дан кам, иккинчисида - 0,2 дан кам (ер ости ишларида коррекциясиз).

8. Кўзнинг даволаб бўлмайдиган росмана ёшланиши.

9. Тез-тез қайталаниб турувчи терининг сурункали хасталиклари.

10. Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси.

11. Жигар, ўт ажратиш системаси, меъда ости безининг тез-тез қайталаниб турувчи сурункали касалликлари.

12. Бронхиал астма, ўпка сили.

13. Аёл жинсий аъзоларининг аномалиялари (нуқсонлари). Бачадон ва ортиқларининг тез қайтарилиб турадиган сурункали яллиғланиш хасталиклари.

14. Функцияси бузилган таянч-ҳаракат аппаратининг касалликлари.

15. Пароксизмали вегетодистония синдроми.

5.

Идишларни босим остида ишлатувчи аппаратчилар.

3 йилда

1 марта

Терапевт, офтальмолог, отоларинголог

Кўриш ўткирлигини ва майдонини текшириш

1. Кўришнинг ўткирлиги коррекция билан бир кўзда - 0,5 дан кам, иккинчисида - 0,2 дан кам.

2. Кўриш майдонининг 20° дан кўпроқ чегараланиши.

3. Кўзнинг даволаб бўлмайдиган турғун ёшланиши.

4. Ўар қандай этиологияли бир ва икки ёқламалик эшитиш қобилиятининг турғун даражада пасайиши (3 м дан кам масофадан туриб шивирлаб гапиришни эшитмаслик).

6.

Машинистлар (ўт қаловчилар), қозонхона операторлари, газни назорат этувчи ишчилар).

2 йилда

1 марта

Терапевт, офтальмолог, отоларинголог, дерматовенеро- лог, невропатолог

Йирик кадрли флюорография, вестибуляр аппаратни текшириш.

1-4. Монеликлар рўйхати б 5 ҳамда.

5. Вестибуляр аппарат функциясининг бузилиши.

6. Функцияси бузилган юқори нафас йўллари ва нафас аъзоларининг росмана ифодаланган касалликлари.

7. Қайталаниб турувчи терининг сурункали касалликлари.

8. Противогазда ишлашга халақит берувчи касалликлар (газ назорати хизмати ишчилари учун).

7.

Халқ хўжалигида портловчи моддалар билан ишлаш, портлаш ва ёнғин

Йилига

1 марта

Терапевт, невропатолог, психиатр, офтальмолог, отоларинголог


1. Марказий асаб системасининг органик касалликлари.

2. Периферик асаб системасининг сурункали хасталиклари.

3. Бир ёки икки томонлама хар қандай этнологияли эшитиш қобилиятининг турғун даражада пасайиши (3 м дан кам масофадан туриб шивирлаб гапиришни эшитмаслик).

4. Кўзнинг даволаб бўлмайдиган турғун ёшланиши.

5. Алкоголизм, наркомания, токсикомания.

6. Вегетатив дистония синдроми.

8.

Қурол тақиб ва уни ишлатишга рухсат берилган ишдаги ҳарбий соқчилар, махсус алоқа хизматчилари, инкассаторлар. Давлат бошқа тизими ишчилари ва бошқалар.

Йилига

1 марта

Терапевт, невропатолог, отоларинголог, офтальмолог, психиатр, жарроҳ, дерматовенеролог

Кўриш ўткирлигини текшириш, ЭКГ

1. Қўл-оёқ кафтларининг йўқлиги.

2. Периферик қон-томир касалликлари (облитерацияловчи эндартериит, вена ва қон томирларининг варикоз кенгайиши ва бошқалар).

3. Периферик ва МАСнинг сурункали касалликлари.

4. Тез қайталаниб турувчи сурункали тери хасталиклари.

5. Кўриш ўткирлигининг коррекция билан бир кўзда 0,5 дан кам, иккинчисида 0,2 дан кам ёки бир кўзда 0,7; иккинчисида - умуман кўриш бўлмаслиги.

6. Этиологияси турлича бўлган эшитиш қобилиятининг турғун даражада пасайиши (3 м дан кам масофадан туриб шивирлаб гапиришини эшитмаслик).

7. МАСнинг органик касалликлари.

8. Алкоголизм, наркомания, токсикомания.

9.

Газдан ҳимоя қилиш хизмати, газдан муҳофазалаш кўнгилли дружиналари, очиқ газ ва нефт отилиб чиқишни бартараф этиш харбийлашган қисмлар ва отряд- лар, ҳарбийлашган тоғ-кон хавфидан муҳофазаловчи командалар, ёнғиндан муҳофазалаш хизмати.

Йилига

1 марта

Терапевт, отоларинголог, офтальмолог, жарроҳ, психиатр, невропатолог

Йирик кадрли флюорография, ЭКГ, пешобнинг умумий таҳлили, вестибуляр аппаратни текшириш.

1. Периферик ва МАСнинг сурункали касалликлари.

2. Алкоголизм, наркомания, токсикомания.

3. Руҳий касалликлар (ҳатто тинч ҳолатдагиси).

4. Юрак-томир касалликларининг барчаси, ҳатто компенсациялашган турлари ҳам.

5. Нафас аъзоларининг барча сурункали хасталиклари.

6. Тиш касалликлари, оғиз бўшлиғи хасталиклари, тишларнинг бўлмаслиги, олиб қўйиладиган протезлар борлиги, альвеоляр пиоррея, стоматитлар, перидонтит, анкилозлар ва пастки жағ контрактураси, жағ артрити.

7. Умуман жисмонан ривожланишдан орқада қолиш, таянч-ҳаракат аппарати ривожланишининг етишмаслиги.

8. Нафас олиш бузилишига ва противогаз билан ишлаш мумкин бўлмайдиган кўкрак кафасининг қийшайиши (деформацияси).

9. Жисмоний иш қилишга халақит берувчи ёки функциясининг бузилишига олиб келувчи қорин бўшлиғи аъзоларининг касалликлари.

10. Умуртқа поғонасининг ҳар қандай касалликлари, функцияси бузилган оёқ-қўл хасталиклари.

11. Ишлашда ва газ таъсирига қарши шахсий мосламаларда ишлашга халақит берадиган хавфсиз ўсмалар.

12. Чурра (грыжа)нинг ҳамма турлари.

13. Облитерацияловчи эндоартрит, вена ва қон томирнинг варикоз кенгайиши, тромбофлебит.

14. Нафас функциясининг қийинлашуви билан кечувчи бурун тўсиғининг қиймати.

15. Юқори нафас йўлларининг кенг тарқалган субатрофик ўзгаришлари.

16. Ўрта қулоқнинг сурункали касалликлари.

17. Ўар қандай этиологияли эшитишнинг пасайиши (бир қулоқда бўлса ҳам) (3 м масофадан кам шивирлаб гапиришни эшитмаслик).

18. Вестибуляр аппарат функциясини бузилиши.

19. Кўришнинг ўткирлиги бир кўзда - 0,8 дан кам, иккинчисида - 0,5 дан кам, коррекция кўрилмайди.

20. Кўриш функциясининг яққол даражада бузилган кўз пардасининг сурункали касалликлари. Қовоқнинг турғун ўзгаришлари, кўз олмасининг ҳаракатини чекловчи қовоқ мушакларининг парези.

21. Кўриш майдони (0° дан кўпроқ чегараланиши).

22. Қандли диабет.

10.

Механизациялашган қурилмалардаги ишлар (токарлик, фрезерлик ва бошқа дастгоҳ қолипловчи пресслар)

2 йилда

1 марта

Терапевт, офтальмолог, невропатолог, отоларинголог

Вестибуляр аппаратни текшириш

1. Кўришнинг коррекция билан бир кўзда 0,5 дан кам, иккинчисида - 0,2 дан кам.

2. Вестибуляр аппарат функциясининг бузилиши.

3. Тутқаноқ (эпилепсия) ва синкопал ҳолат.

4. Вегетатив дистония синдроми (пароксизмал кечиши).

11.

Бевосита транспорт ҳаракати билан боғлиқ ишлар, жумладан завод ичидаги (юкловчи, электрокара ҳайдовчилари, созловчилар ва бошқалар).

2 йилда

1 марта

Терапевт, невропатолог, офтальмолог, отоларинголог

Вестибуляр аппаратни текшириш, кўриш ўткирлиги ва майдонини текшириш.

1. Вестибуляр аппарат функциясининг бузилиши, жумладан Меньер касаллиги.

2. Бир ёки икки томонлама ҳар қандай этиологиядаги эшитиш қобилиятининг турғун даражада пасайиши (3 м дан кам масофадан туриб шивирлаб гапиришни эшитмаслик).

3. Кўриш аъзоларининг касалликлари:

а) кўриш коррекцияси билан - бир кўзда - 0,5 дан кам, иккинчисида - 0,2 дан кам;

б) даволаб бўлмайдиган турғун кўз ёшланиши;

в) рангли сигналларни қўлловчи ишчиларга рангни сезишнинг бузилиши;

г) кўриш майдонининг 200 дан кўпроқ чегараланиши.

4. Вегетатив дистония синдроми (пароксизмал кечиши).

12.

Автотранспорт воситалари, шаҳар электротранспорти, трактор ва бошқа ўзиюрар машиналар ҳамда мотоблок ҳайдовчилари.

2 йилда

1 марта

Терапевт, офтальмолог, невропатолог, отоларинголог

Вестибуляр аппаратини текшириш, кўриш ўткирлигини ва майдонини текшириш.


12.1.

А тоифалик барча турдаги ва белгидаги мотоцикллар, мотороллерлар, мотонарталар.

3 йилда

1 марта



1. Кўриш функциясининг яққол даражада бузилган кўз пардасининг сурункали касалликлари, шиллиқ парда ва қовоқнинг турғун ўзгаришлари, кўриш ёки кўз олмаси ҳаракатини чекловчи қовоқ мушакларининг парези (яхши натижали жарроҳлик давосидан кейин ҳайдовчи бўлиб ишлашга рухсат этилади).

2. Сурункали, консерватив йўл билан даволаб бўлмайдиган ёш безининг яллиғланиши, ёш қопининг тешилиши ҳамда даволаб бўлмайдиган кўз ёшланиши (ижобий натижали жарроҳлик давосидан сўнг ҳайдовчилик ишига қўйиш рухсат этилади).

3. Ўар хил этиологияли ғилай кўз натижасида келиб чиққан турғун диплопия.

4. Ўар қандай меридиандаги кўриш майдонининг 20° дан кўпга чекланиши. Марказий скотома, бутунлай ёки қисман (5-бобда кўрсатилган, кўриш функциясининг кўрсаткичлари скотомада паст бўлмаса чекланмаган ҳолда ишга рухсат этилади).

5. Нур қабул қилиш ёки кўз таги рефракциясининг аномалияси ва бошқа сабабли органик характерга эга бўлган турғун хиралашиш натижасида кўришнинг пасайиши:

а) Кўришнинг коррекция билан 0,5 камдан яхши; 0,2 дан кам ёмон ҳолати рухсат этилган коррекция узоқдаги нарсаларни яқиндагина кўзи ўтмайдиган ва узоқдаги нарсаларни яқиндаги нарсалардан яхшироқ кўрувчи 8 ОД, шу жумладан астигматизмда контактли линзалар билан 3 ОД (сфера ва цилиндр йиғиндиси 8 ОД дан ошмаслиги керак). Икки кўздаги линзалар кучининг фарқи 3 ОД дан ошмаслиги керак;

б) Бир кўзда кўришнинг йўқлиги;

в) Шох пардасининг рефракцион операциядан кейинги ҳолати (кератотомия, кератомелоз, кератокоагуляция, рефракцияли кератопластика). Операциягача рефракция 8,0 дан 8,0 Д гача бўлган ва асоратлар бўлмаса, кўриш ўткирлиги коррекция билан 5-а банддаги кўрсаткичлардан кам бўлмаган ҳолатларда операциядан сўнг шахслар 3 ойдан кейин ҳайдовчилик ишига қў- йилиши мумкин. Операциягача бўлган рефракцияни аниқлаб бўлмаса, кўз ўқининг узунлиги 21,5 дан 27,0 мм гача бўлганда ишга яроқли деб топилади.

г) Хатто битта кўзда сунъий гавҳар бўлса, кўз ўткирлиги коррекция билан 5-а бандда келтирилган кўрсаткичлардан кам бўлмаса, операциядан кейинги кечишида асоратлар кузатилмаса ва кўриш майдони меъёрда бўлганда узоқ муддат меҳнат қилганлар ҳайдовчиликка қўйилади.

6. Ранг сезиши бузилганларга ишлаш рухсат этилади.

7. Тўр парда ва кўриш нерви хасталиклари (пигментли ретинит, кўриш нерви атрофияси, тўр парданинг кўчиши ва бошқалар).

8. Глаукома (бошланғич конпенсациялашган глаукомада, кўз остининг меъёрий ҳолатида, кўриш ўткирлиги ва майдони кўрсаткичлари 4, 5-банддаги миқдордан кам бўлмаганда) навбатдаги кўрикка 1 йилдан кейин қўйилади ёки иккала қулоқнинг 2 м дан кам масофада.

9. Бир қулоқнинг умуман эшитмаслиги, иккинчи қулоқнинг бир метр масофадан эшитиши) умумий карликда навбатдаги кўрикка 2 йилдан кейин қўйилади).

10. Ўрта қулоқнинг сурункали бир томонлама ёки икки томонлама йирингли яллиғланиши холеотеома ёки полиплар, эпитимпанит билан асоратланган, фистула симптоми борлиги яхши натижали хирургик даволашдан кейин масала индивидуал ҳал қилинади.

11. Сурункали йирингли мастоидит. Мастоидэктомиядан кейинги асоратлар (киста, оқма яра). 12. Вестибуляр аппарат функциясининг бузилишини келтириб чиқарувчи турли этиологияли вестибуляр кризлар, бош айланиши синдромлари, нистагм (Меньер хасталиги, лабиринтлар, келиб чиқиши ҳар хил бўлган вестибуляр кризлар ва бошқалар.

13. Кўз корачиғини ўрта ҳолатдан 700 га бурганда пайдо бўладиган спонтан нистагм.

14. Хавфсиз ўсмалар, кам ҳаракатчан чандиқлар - оёқ-қўл ҳаракатининг қийинлашуви, бўйин харакати чекланиши, катта бўғимлардаги ўзгаришлар, нотўғри битган синиш, сохта бўғимлар, шунингдек умуртқалар ўзгариши натижасида харакатнинг бузилиши.

15. Бир қўл ёки оёқнинг бўлмаслиги, бир қўл ёки оёқ кафтларининг бўлмаслиги, шунингдек қўл ва оёқ кафтларининг деформацияси, харакатининг қийинлашуви. Бир болдири олиб ташланган шахслар, агар чўлтоқ болдирининг 1/3 қисми бўлса ва ампутация қилинган оёқ-тизза бўғими ҳаракати сақланган ҳолатда ишга қўйилиши мумкин.

16. Бармоқларнинг ёки фалангаларнинг бўлмаслиги, шунингдек фалангалар аро бўғимларнинг ҳаракатсизлиги:

а) ўнг ёки чап қўлда катта бармоқнинг иккита фалангасининг бўлмаслиги;

б) ўнг қўлда икки ёки ундан ортиқроқ бармоқларнинг йўқлиги ёхуд ҳаракатсизлиги, ё бўлмаса, бир бармоқ бўлса ҳам, ҳаракатининг умумий чекланиши;

в) чап қўлда уч ёки ундан ортиқ бармоқларнинг йўқлиги ёки ҳаракатсизлиги, бир бармоқ бўлса ҳам ҳаракатининг чекланганлиги (ушлаш функцияси ва бармоқлар кучи сақланган ҳолда масала алоҳида-алоҳида ҳал қилинади.

17. Калла суягининг неврологик симптоматикаси бўлган травматик деформациялар ва ўзгаришлар. Калла суягининг унчалик аҳамиятли бўлмаган ўзгаришлари ёки деформацияларда (неврологик симптоматика кузатилганда) навбатдаги кўрикка 2 йилдан кейин қўйилади.

18. Оёқларнинг 6 см ёки ундан ортиқ қисқаришларида, агарда оёққа суяклар, юмшоқ тўқима ва бўғимларда ўзгаришлар кузатилмаси, харакатлар хажми сақланган оёқнинг умумий узунлиги 75 см дан ортиқ бўлганда текширилувчи яроқли деб хисобланади.

19. Оёқ қўлларни ҳаракатлантирганда оғриқ чақирувчи ёки харакатни чеклови касалликлар (чурра, оқма яралар, тўғри ичакнинг тушиши, бавосил ва бошқ.), шунингдек операциялардан кейинги ҳолат алоҳида ҳал қилинади.

20. Қон томир касалликлари:

а) аортал аневризмалар, бош мия қон томирлари аневризмаси, сон-тизза ости артерияси аневризмаси, тери остида жойлашган қон томирлар аневризмаси) аневризмага шубҳа туғилганда навбатдаги кўрикка 1 йилдан кейин қўйилади, рухсатномани махсус муассаса томонидан берилади);

б) облитерловчи эндартериит, II-III босқичи, Такаяси касаллиги;

в) веналарнинг варикоз кенгайиши трофикасининг бузилиши, фил оёқлик ва бошқалар.

21. Ўалқум, ҳиқилдоқ, трахеяда нафас олишни қийинлаштирувчи ўзгаришлар, кўкрак қафаси ва умуртқаларнинг деформациялари, кўкрак қа- фаси аъзоларининг зарарланиши) ишга қўйиш масаласи ҳар бир ҳолда алоҳида ҳал қилинади.

22. Турли этиологияли туғма ва орттирилган юрак ва қон томирлар иллатлари (пороклари) компенсация бўлганда навбатдаги кўрикка 1 йилдан кейин қўйилади.

23. Юрак ва йирик қон томирлардаги операциялардан кейинги ҳолат (компенсацияда, яхши натижаларда ва махсус муассасаларнинг кўрсатмаларига биноан навбатдаги кўрикка 1 йилдан кейин қўйилади).

24. Турли этиологияли юрак касалликлари (эндокардит, миокардит ва бошқалар), турли этиологияли ритмнинг бузилиши (хилпилловчи аритмия, пароксизмал тахикардия ва бошқалар), сурункали юрак ишемик касаллиги, шунингдек миокард инфарктидан кейинги ҳолат - масала алоҳида ҳал қилинади - махсус муассасалар кўрсатмаси асосида (навбатдаги кўрикдан ҳар йил ўтилади, тинч ҳолатдаги стенокардияси бор шахслардан ташқари).

25. Гипертония (хафақон) касалликнинг III даражаси, хафақон касаллигининг II даражаси бор шахсларни ишга қўйиш масаласи алоҳида кўрилади (тез-тез гипертоник кризи бўлса, ишга яроқсиз деб ҳисобланади).

26. Ўпка ва плевранинг сурункали касалликлари, шунингдек сил этиологияли, бронхиал астма, ўпка резекциясидан кейинги ҳолат, бронхоэктатик касалликда масаласи алоҳида хал қилинди.

27. Қон ва қон яратувчи аъзолар касалликлари, анемия синдроми ва асосий касаллик зўриққанида ишга қўйиш масаласи алоҳида хал қилинади.

28. Функциянинг турғун бузилиши билан кечадиган эндокрин касалликлар, масаласи алоҳида ҳал қилинади, эндокринолог кўрсатмасига биноан касаллик, ҳушдан кетиш, коматоз ҳолатга мойиллик билан кечса, ишга яроқсиз ҳисобланади.

29. а) сурункали рухий касалликлар ва шунга ўхшаш холатлар, динамик диспансер кузатувида бўлиши шарт. Асаб-рухий бузилишларида, ақл заифлиги ва ақлан ривожланишнинг бузилиш холатларида ишга қўйиш масаласи алохида хал этилади (навбатдаги кўрикка 3 йилдан кейин қўйилади), эпилепсия ва синкопал холатлар;

б) сурункали алкоголизм, наркомания, токсикоманиядан даволаниб, ҳисобдан чиқарилгандан кейин қўйилади.

30. Периферик нерв системасининг сурункали қайталанувчи касалликлари, бошқа хасталиклардан қоладиган асоратлар, турли хил шикастланишлардан кейин йирик нерв толаларининг ҳаракат, сезиш ва трофикасининг бузилиши билан зарарланиш.

31. Бачадон ва қиннинг ағдарилиши, ректовагинал ва қин оқма яралари (оралиқ йиртилиши натижасининг тўғри ичак сфинктерик бутунлигининг бўлиши), яхши натижали оператив даволангандан сўнг алоҳида тартибда қўйилади.

32. Бўйнинг 130 см дан паст бўлиши (масала алоҳида ҳал қилинади), жисмоний ривожланишидан кескин орқада қолиш.

12.2.

Барча турдаги ва маркадаги А тоифали мопедлар

3 йилда

1 марта



1. Кўриш ўткирлигининг пасайиши, Яхши кўраётган кўзда 0,5 дан паст, ёмон кўраётган кўзда - 0,2 дан паст (коррекция билан) бир кўзнинг кўрмаслиги, икки кўзнинг кўриш ўткирлиги 0,8 дан паст (коррекциясиз).

2. Умумий карлик (карликда, кар-соқовликда ишга қўйиш масаласи алоҳида кўрилади ва навбатдаги кўрикка 2 йилдан кейин қўйилади.

3. Қўл ёки бармоқларнинг йўқлиги, оёқнинг сон ёки болдир тўрт қисмининг бўлмаслиги, тизза бўғимининг харакати бузилиши.

4. Вестибуляр аппарати функциясининг бузилиши билан кечадиган касалликлар, бош айланиши синдромлари, нистагм, тутқаноқ (эпилепсия), нарколептик ва каталептик тутқоноқлар билан кечувчи хасталиклар. Синкопал ҳолатлар.

5. Ногиронлик гуруҳи берилган руҳий касалликлар, қолган ҳолларда алоҳида ҳал қилинади.

6. Сурункали алкоголизм, наркомания, токсикоманияликдан даволаниб, ҳисобдан чиқарилгандан кейин қўйилади.

12.3.

Умумий оғирлиги 3500 кг дан ошмаган ва ўтириш учун жойлар шофер жойидан ташқари 8 дан ошмаган автомобиллар. В категорияда ишлаш ҳуқуқига жалб этилиши мумкин.

3 йилда

1 марта



Бандларга қўшимча қарши кўрсатмалар:

5. Такси ва махсус автотранспорт ҳайдовчилар (тез ёрдам станциялари машиналари: оператив машиналар ва бошқалар). В категорияга тегишли. Кўриш ўткирлиги коррекция билан бир кўзда - 0,8 дан паст, иккинчи кўзда 0,4 дан. Рухсат этилувчи коррекция 12.1 бандда кўрсатилган. Шох парданинг рефракцион операцияларидан кейинги ҳолатлар. 12.1 бандда кўрсатилган сунъий гавҳар 12.1 бандда кўрсатилган.

6. Дихромозия типли ранг ажратиш бузилишлари.

8. Фақат стажга эга бўлган ҳайдовчилар.

9. Овозни бир ёки икки қулоқда 3 м дан кам масофада қабул қилиш (1 қулоқда умумий карлик), иккала қулоқнинг овозни 2 м масофада қабул қилиш. Стажга эга бўлган ҳайдовчиларни ишга қўйиш масаласи алоҳида ҳал қилинади, кўрик ҳар йили ўтказилади.

12. Хамма холларда қўйилмайди.

13. Такси ва махсус автотранспорт ҳайдовчилари қўйилмайди.

21. Алоҳида ҳал қилинмайди.

23. Юрак ва йирик қон томирлардаги операциялардан кейинги ҳолат, шунингдек юрак ритмининг имплантацияланган бошқарувчили шахслар алоҳида ҳал қилинмайди.

25. Хафақон касаллигининг II-III даражасида ишга қўйиш масаласи алоҳида ҳал қилинади.

26. Навбатдаги кўрикка 1 йилдан кейин қўйилади.

28. Диабет аниқланганда яроқсиз.

29. а) 12.1 бандда кўрсатилган;

б) яхши натижали алкоголга қарши махсус даволангандан кейин, сурункали алкоголизмга берилган шахсларда бошқа соматологик-неврологик бузилишлар бўлса, ишга қўйиш ҳақидаги масала алоҳида наркологик муассасаларнинг тиббий комиссияси томонидан ҳал қилинади. Унинг таркибида ташкилий-услубий консультация бўлими бўлса, бу ерда беморда иш жойидан ижобий тавсифнома, ички ишлар бўлими, яшаш жойидан хулқи ҳақида маълумотномаси бўлиши керак. Наркоман ва токсикоман бемор аналгик тартибда қўйилади, лекин агар уларда турғун ремиссия бўлса, 8 йилдан кам эмас.

32. Ишга қўйилмайди. Стажга эга ҳайдовчилар - алоҳида.

33. Меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, жигар, ўт ажратиш тизими, меъда ости безининг сурункали касалликлари, меъда операцияларидан кейинги касалликларида алоҳида қўйилади, навбатдаги кўрикка 2 йилдан кейин қўйилади.

12.4.

Умумий оғирлиги 3500 кг дан ошмаган ва ўтириш учун жойлар шофердан ташқари 8 дан ошмаган автомобиллар. В категория ёллаш бўйича ишлаш ҳуқуқсиз.



Гельминтозларга текшириш қуйидаги пунктларда кўрсатилган шахслар учун: 13.1, 13.2, 13.3, 13.4, 13.6, 13.7, 13.8, 13.10, 13.13, 13.14 ва кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғига биноан. Кремкондитер цехларига, болалар сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи цехларда ишлаш учун, кондитер мутахассислиги бўйича ўқиётганлар, шунингдек туғруқхоналарда, янги туғилганлар патологияси ва чала туғилганлар бўлими, болалар касалхоналари, хирургия бўлимлари ва стационарларда ишлаб чиқариш амалиёти ўтаётганлардан томоқ ва бурундан патологик стафилококк текшириш учун суртма олинади, кейинчалик 13.4 кўрсатилганлар учун 6 ойда 1 марта. Кремкондитер цехларида, болалар сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ишловчилар учун тиббий ва эпидемиологик кўрсатмаларга биноан.

12.1 бандда кўрсатилган қарши кўрсатмаларга қаралсин, шунга кўшимча:

5) Ўайдовчилар қўйидаги шарт билан қўйилади - кўриш ўткирлиги 0,8 (коррекциясиз) ва кўриш майдони нормал. Навбатдаги кўрикка 1 йилдан кейин қўйилади.

12.5.

Юк ташиш учун мўлжалланган умумий оғирлиги 3500 кг дан ошмаган автомобиллар С категорияли.

3 йилда

1 марта



12.1 бандда берилган қарши кўрсатмаларга қаралсин, унга қўшимча:

5) Кўриш ўткирлиги бир кўзда - 0,8 дан паст, бошқа кўзда  бундан паст. Рухсат этилган коррекция 12.1 бандда кўрсатилган. Сунъий гавҳар фақат бир кўзда бўлса хам - яроқсиз.

6) Дихромазия типли ранг ажратиш бузилиши.

8) Турли босиқичлардаги глаукома.

9) Овозни бир ёки икки қулоқда 3 м дан кам бўлмаган масофада қабул қилиш, лекин гапни 1 м масофадан қабул қилиш (бир қулоқнинг умумий карлиги, иккинчи қулоқ 3 м масофада эшитиши ёки иккала қулоқнинг 2 м дан кам бўлмаган масофада товуш қабул қилиши. Стажга эга бўлган ҳайдовчиларни ишга қўйиш масаласи алоҳида ҳал қилинади (кўрик ҳар йили ўтказилади).

10) Ўамма ҳолларда қўйилмайди.

15). Ушлаш функцияси сақланган холда хам қўйилмайди.

17) Ўамма ҳолларда қўйилмайди.

21) Алоҳида рухсатномасиз қўйилмайди.

24) Сурункали юрак ишемик касаллиги (зўриқиш ва тинч ҳолатлардаги стенокардия, миокард инфарктидан кейинги ҳолатда - қўйилмайди.

25) Хафақон (гипертония) касаллигининг II-III даражаси. Ушбу хасталикнинг I даражаси билан оғриган ҳайдовчиларни ишга қўйиш масаласи алоҳида ҳал қилинган.

26) Навбатдаги кўрик 1 йилдан кейин ўтказилади.

28) Диабет аниқланганда яроқсиз ҳисобланади.

29) б) 12.3 бандда қаралсин.

32) Ишга қўйилмайди. Стажга эга бўлган ҳайдовчилар алоҳида кўрилади.

33) Меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касалликлари, жигар, ўт ажратувчи тизим, меъда ости безининг сурункали касалликлари, меъда операцияларидан кейинги касалликларда алоҳида қўйилади, навбатдаги кўрикка 2 йилдан кейин қўйилади.

34) Буйракнинг сурункали хасталиклари. Битта буйракнинг бўлмаслиги - ишга қўйиш ҳақидаги масала алоҳида ҳал қилинади.

12.6.

Йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган, ўтириш учун мўлжалланган жойлар 8 дан ошмаган. Автомобиллар Д тоифали.

3 йилда

1 марта



12.5 бандда кўрсатилган қарши кўрсатмаларга қаралсин. Йўловчи транспорт ҳайдовчилари учун - гапириш нуқсонларида ва дудуқланишнинг оғир турларида масала алоҳида ҳал қилинади.

29) а) ҳамма ҳолларда қўйилмайди;

б) 12.1 бандга қаралсин.

12.7.

В, С, Д, Е категориясига тааллуқли транспорт воситалари (қўшимча таркибий қисми билан).

3 йилда

1 марта



12.5 бандда кўрсатилган қарши кўрсатмаларга қаралсин.

29) а) ҳамма ҳолларда қўйилмайди;

б) 12.1 бандга қаралсин. 12.1 бандда берилган қарши кўрсатмаларга қаратилсин. Шунга қўшимча:

5) Кўриш ўткирлиги бир кўзда коррекция билан 0,8 дан паст, бошқа кўзда 0,4 дан паст. Рухсат этилган. Рухсат этилган коррекция 12.1 бандда кўрсатилган.

6) Ранг сезишнинг бузилиши, дихромазия типли.

8) Турли босқичдаги глаукома.

9) Овозни бир ёки икки қулоққа 3 м дан кам бўлмаган масофада қабул қилиш, секин гапни 1 м масофада қабул қилиш, бир қулоқнинг умумий карлиги, иккинчи қулоқнинг 2 м дан кам бўлган масофада эшитиши ёки иккала қулоқнинг 2 м дан кам бўлмаган масофада қабул қилиш. Стажга эга бўлган ҳайдовчиларни ишга қўйиш масаласи алоҳида ҳал қилинади, кўрик ҳар йили ўтказилади.

12.8.

Трамвай, троллейбус.




12.1 бандда кўрсатилган монеликларга қаралсин, шунга қўшимча:

5) Кўриш ўткирлиги, коррекция билан, бир кўзда 0,8 дан, иккинчи кўзда 0,4 дан кам бўлса, мумкин бўлган коррекцияни б. 12.1 га қаралсин.

6) Дихромазия кўринишидаги ранг ажратишнинг бузилиши.

8) Глаукома, ҳар қандай босқичда.

9) Гапирилган гапни бир қулоқда 3 м дан кам, шивирлаб гапиришни 1 м дан кам масофада эшитмаслик, бир қулоқда бутунлай эшитмаслик ва иккинчи қулоқда гапирилган гапни 3 м масофадан эшитмаслик ёки иккала қулоқда гапирилган гапни 2 м масофадан эшитмаслик, стажи кўп хайдовчиларни ишга қўйиш масаласи хар йили индивидуал хал қилинади.

12) Хамма ҳолларда ишга қўйилмайди.

15) Хамма ҳолларда қўйилмайди.

16) Хатто ушлаш функцияси сақланган ҳолда ҳам қўйилмайди.

18) Трамвай ҳайдовчиларида оёқлар узунлиги аҳамиятга эга эмас.

19) Алоҳида ишга қўйилмайди.

22), 23), 24) алоҳида хатга биноан навбатдаги кўрикка 1 йилдан кейин қўйилади, юрак ритмининг бошқарувчилари сунъий қилинган бўлса, ишга қўйилмайди.

26) Навбатдаги кўрик 1 йилдан кейин ўтказилади.

28) Диабет аниқланганда ишга яроқсиз ҳисобланади.

29) а) ҳамма ҳолларда қўйилмайди. Йўловчи транспорт ҳайдовчилари учун, гапириш нуқсонлари ва дудуқланишнинг оғир турларида масала алоҳида ҳал қилинади;

б) 12.1 бандга қаралсин: алкоголизм, наркомания ва токсикомания билан касалланган беморларга нисбатан 12.3 бандга қаралсин.

33) Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касалликлари, жигар, ўт ҳосил қилувчи система, меъда ости бези сурункали касалликлари, меъда операциясидан кейинги касалликлар алоҳида кўрилади, навбатдаги текширув 2 йилда.

34) Буйракларнинг сурункали касалликлари, бир буйракнинг бўлмаслиги, масала алохида хал қилинади.

12.9.

Трактор ва бошқа ўзиюрар машиналар.




12.1 бандда берилган қарши кўрсатмаларга қаралсин, шунга қўшимча:

5) Қолган кўзда кўриш ўткирлиги 0,8 коррекциясиз ва кўриш майдони нормал бўлган ҳолда ҳайдовчиларнинг ишга қўйиш масаласи алоҳида ҳал қилинади.

14) Масала алоҳида ҳал қилинади.

15) Оёқ ёки қўлларининг йўқлиги, шунингдек кафтларнинг деформацияси, унинг функцияси бузилиши билан:

а) чап кафт йўқлиги ёки деформацияси-трактор машина ҳайдаш учун алоҳида рухсат берилади;

б) бир кафт деформацияси, лекин ушлаш функцияси сақланган холда трактор ва бошқа қишлоқ хўжалик машиналарини ҳайдашга қарши кўрсатма бўла олмайди;

в) оёқ кафтининг йўқлиги ёки деформацияси - трактор ва бошқа қишлоқ хўжалик машиналарнинг ҳайдашга қарши кўрсатма бўла олмайди. Оёқ кафти бўлмаса, протези бўлиш шарт. Бир болдири ампутация қилинган бўлса, чўлтоқ болдирининг 1/3 қисмидан кам бўлмаса ва протези бўлса ва шу оёқ тизза бўғимининг ҳаракати сақланган бўлса ишга қўйилади.

16) Бармоқ ёки фаланганларнинг йўқлиги, шунингдек фаланганлар аро бўғимларнинг ҳаракатсизлилиги:

а) ўнг қўлда катта бармоқнинг йўқлиги;

б) ўнг қўлда икки ёки ундан ортиқ бармоқларнинг йўқлиги ёки харакатининг умумий чекланиши;

в) чап қўлда уч ёки ундан ортиқ бармоқларнинг йўқлиги ёки ҳаракатининг умумий чекланиши;

г) чап қўлда уч ёки ундан ортиқ бармоқларнинг йўқлиги ёки ҳаракатининг умумий чекланиши. Бир қўлда икки ёки уч бармоқнинг йўқлиги ёки ҳаракатсизлиги, лекин катта бармоқ сақланган ва ушлаш функцияси, кафт кучи сақланган ҳолда ҳайдашга рухсат этилади.

18) Оёқнинг 10 см дан ортиқ калталанишида алоҳида рухсат этилади ёки оёқнинг 10 см дан ортиқ калталанишида бўйи ва умумий жисмоний ривожланиши ҳисобга олган ҳолда.

29) б) Алкоголизм, наркомания, токсикомания билан касалланган шахсларга нисбатан 12.3 бандга қаралсин.

33) Меъда ва ўн икки бармоқ ичак касалликлари, жигар, ўт ҳосил қилувчи система, меъда ости бези, сурункали касалликлар, меъда операциясидан кейинги касалликлар алоҳида кўрилиб ишга қўйилади, навбатдаги кўрик хар 2 йилда ўтказилади.

34) Буйрак сурункали касалликлари, бир буйракнинг бўлмаслиги - алоҳида рухсат этилади. Аёллар трактор ва бошқа ўзиюрар машиналарни ҳайдашга рухсат этилади, агар трактор ва бошқа қишлоқ хўжалик машиналарнинг тузилиши Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги ва РКУ томонидан белгиланган санитария қоидаларига жавоб берса.

12.10.

Мини-тракторлар ва мотоблоклар (давлат автоназоратида рўйхатдан ўтган).

3 йилда

1 марта



12.1 бандда берилган қарши кўрсатмаларга қаралсин. 29-б). 12.1 бандга қаралсин.

12.11.

Қўл билан бошқаришдаги автомобиллар (УВУ, ҳарбий хизмат ногиронлари, меҳнат ногиронлари, ёшлигидан ногиронлар учун).

3 йилда

1 марта



1) Турли этиологияли кўз қобиғининг сурункали касалликлари.

2) Қовоқларнинг турғун ўзгариши (қовоқларнинг айланиб қолиши, киприкларнинг кўз олмасига қараб ўсишини кўришга ҳалақит бериши ёки кўз олмаси ҳаракатининг чекланиши (яхши натижали операциядан сўнг ишга қўйилиши мумкин).

3) Қовоқ шиллиқ қаватининг сурункали касалликлари, уларнинг шиллиқ ости тўқимасининг гипертрофияси ва инфильтрацияси билан кечиши, даволаб бўлмайдиган сурункали ярали блефорит.

4) Кўз ёши халтачасининг сурункали яллиғланиши, оқма яра, шунингдек даволаб бўлмайдиган кўз ёшининг оқиши.

5) Диплопия, қовоқ ёки кўз олмаси мушакларининг турғун параличи ёки парезлари. Нистагм.

6) Тўр парда ва кўриш нервининг касалликлари (пигментли ретинит, кўриш нервининг атрофияси, тўр парданинг кўчиши).

7) Турли даражали глаукома. Бошланғич компенсацияланган глаукомада, рухсат этилган кўриш ўткирлигида кўз туби ўзгармаганда ишга қўйилади, навбатдаги кўрикка 1 йилдан кейин қўйилади.

8) Кўриш ўткирлигининг пасайиши, кўз тубининг ўзгаришлари, аномалиялари, рефракция ва бошқалар. Кўриш ўткирлиги коррекция билан аниқланади (12.1 бандга каралсин):

а) кўриш ўткирлиги 0,6 дан паст бир кўзда, 0,2 дан паст бошқа кўзда.

б) бир кўзнинг умуман кўрмаслигида ишга қўйилади, агарда қолган кўзнинг кўриш ўткирлиги коррекциясиз 0,8; кўриш майдони нормал, навбатдаги кўрикка 1 йилдан кейин қўйилади.

в) 12.1 бандга қаралсин.

г) 12.1 бандга қаралсин.

9) Кўриш майдонининг 20°С ошиқ чегараланиши.

10) Турли этиологияли ғилайлик натижасида турғун диплопия.

11) Ўрта қулоқнинг сурункали бир ёки икки томонлама йирингли яллиғланиши, холестэлтома, грануляция ёки полиплар билан асоратларнган (оператив даволашдан сўнг ишга қўйиш масаласи алоҳида ҳал қилинади).

12) Карлик ва яхши эшитмаслик ишга қўйилади, агар бинокуляр кўриш сақланган бўлса ва ҳайдовчилардан талаб қилинадиган кўриш ўткирлиги бўлса.

13) Вестибуляр аппарат функцияси бузилиши билан кечувчи касалликлар, узоқ ремиссия даври бўлса, масала алоҳида ҳал қилиниши мумкин.

14) Йўл ҳаракатига ҳалакит берувчи ҳавфсиз янги ҳосилалар, тегишли тўқимага ўсиб кирган кам ҳаракатчан чандиқлар (яхши натижали оператив даволанишдан сўнг ишга қўйилиши мумкин), турли этиологияли бўйин ҳаракатининг чекланиши.

15) Неврологик симптоматикали травматик деформациялар, калла суяги дефектлари, калла суягининг кичик дефектларида неврологик симптоматика кузатилмаганда ишга яроқли хисобланади.

16) Катта бўғимлардаги турғун ўзгаришлар, ҳаракатни қийинлаштирувчи нотўғри битган синишлар, шунингдек умуртқа поғонасининг ҳаракатини қийинлаштирувчи турғун ўзгаришлар. Ишга яроқсиз деб, ўтиришга ҳалақит берувчи иккала таз сон бўғимининг анкилози ва контрактураси, шунингдек оёқ-қўл ҳаракатининг бузилиши бўлганда ҳисобланади.

17) Бир оёқнинг, қўл ва оёқ кафтининг йўқлиги, шунингдек оёқ ёки қўл кафтлари деформацияси, улар ҳаракатини чекланиши:

а) бир оёқ ёки сегмент йўқлиги ёки уларнинг бир вақтда иккаласининг йўқлиги қўл билан бошқариладиган автомобиллар ногиронлар учун мўлжалланган бир оёқ ёки қўли бўлган беморлар учун ҳайдашга қарши кўрсатма бўла олмайди;

б) бир оёқ ёки икки оёқнинг йўқлиги (ёки сегментларнинг), қўллар соғлом бўлганда қўл билан бошқариладиган автомашинани бошқариш учун қарши кўрсатма бўлмайди.

18. Бармоқ ёки фалангаларнинг йўқлиги, шунингдек фалангалараро бўғимларнинг ҳаракатсизлиги иккала кафтда кўрсатгич ва бош бармоқларнинг йўқлиги ёки бир бармоғи бўлса хам, ҳаракатининг умуман чекланиши иккала кафтда ишга қўйилишига қарши кўрсатма бўлади.

19. Ўпка ва плевра сурункали касалликлари, иккинчи даражали ўпка ва юрак қон томир етишмовчилиги билан кечувчи касалликлар. Ўпка резекцияси, кўкрак қафаси органлари функцияси бузилиши билан кечувчи умуртқа ва кўкрак қафаси деформациялардан кейинги холат (ишга қўйиш масаласи алохида хал қилинади).

20. Турли этиологияли, туғма ва орттирилган қон томир ва юрак нуқсонлари - алоҳида ҳал қилинади. Шунингдек юрак ва йирик қон томирларида операция ўтказган шахслар ва юрак ритмини сунъий бошқарувчилари бор шахслар алоҳида ишга қўйилади.

21. Турли этиологияли юрак касалликлари (эндокардит, миокард ва бошқалар) турли этиологияли юрак ритмининг бузилиши (гуруҳли экстросистолия, хилпилловчи аритмия ва бошқалар) сурункали ишемик юрак касалликлари, инфаркт миокарддан кейинги ҳолат - масала алоҳида ҳал қилинади, тинчликдаги стенокардияси бор шахслардан ташқари.

22. Хафақон касаллигининг III даражаси. Хафақон касаллиги II даражаси бор шахсларни ишга қўйиш масаласи алоҳида ҳал қилинади, ҳар йили кўрикдан ўтиш шарти билан.

23) Қон ва қон ҳосил қилувчи органлар касалликлари, анемик синдром кузатилмаганда ишга қўйиш масаласи алоҳида ҳал қилинади.

24) Турғун бурилишлар билан кечувчи эндокрин касалликлар эндокринолог кўрсатмасига асосан масала алоҳида ҳал қилинади. Эсҳуши бузилишлари ва коматоз ҳолатга мойил бўлиб қолган шахслар яроқсиз ҳисобланади.

25) а) Сурункали руҳий касалликлар ва шунга яқинлашиш ҳолатлари, динамик диспансер кузатувда бўлиши шарт шахслар. Нерв-руҳий бузилишлари, ақл заифлиги, ақл ривожланиши-кўз босими билан ривожланиши.

б) 29 бандга қаралсин.

в) 12.1 бандга қаралсин.

26) Периферик нерв системасининг сурункали ривожланувчи касалликлари, бошдан ўтказган касалликлар ва йирик нерв томирлари травмалари натижасида ҳаракат сезиш ва трофиканинг турғун ўзгаришлари - ишга қўйиш масаласи алоҳида ҳал қилинади.

27) Қин ва бачадоннинг тушиши, ректовагинал ва қин оқма яралари, оралиқ йиртилиши натижасида тўғри ичак сфинтерининг бутунлигининг бузилиши (яхши натижали оператив даводан сўнг алоҳида ишга қўйилади).

28) Бўйнинг 150 см дан паст бўлиши (масала алоҳида ҳал қилинади) жисмоний ривожланиши кескин орқада қолиши.

12.12.

Ногиронлар учун мотоаравачалар.




1. Кўз олмаси, қовоқ ва конъюктиванинг тез-тез рецидивланувчи сурункали ва даволаш касалликлари қийин бўлган шох парданинг зарарланиши. Кўриш ўткирлиги коррекция билан бир кўзда 0,5 дан паст, бошқа кўзда 0,2 дан паст. Бир кўзнинг кўрмаслигида бошқа кўзнинг кўриш ўткирлиги коррекция билан 0,8 дан паст бўлмаслиги ва кўриш майдонининг нормал бўлиши талаб қилинади.

2. Карлик ва яхши эшитмасликда бинокуляр кўриш сақланган бўлса, берилган транспорт воситалари ҳайдовчилари учун белгиланган кўриш ўткирлиги етарли бўлса ишга қўйилади.

3. Юрак сурункали ишемик касаллиги, тинчликдаги стенокардия. Қон айланиши етишмовчилиги билан кечувчи юрак нуқсонлари II-III даражаси, алоҳида кўриб, ишга қўйилади.

4. Хафақон касаллигининг III даражаси, хафақон касаллигининг II даражаси бор шахсларни ишга қўйиш масаласи алоҳида ҳал қилинади.

5.Ўпка-юрак етишмовчилиги II-III даражаси билан кечувчи ўпка сурункали касалликларининг оғир турлари.

6. Иккала қўл ҳаракатининг умуман йўқлиги ёки чегараланиши:

а) иккала қўл кафтлари ва бармоқларининг контрактуралари, анкилози, қийин ҳаракатлиги натижасида ушлаш функциясининг чегараланиши;

б) контрактура, қийин ҳаракатлик ёки анкилозлар, ҳатто иккала елка, иккала билак-тирсак бўғимларининг функционал - фойдали ҳолатларида ҳам;

в) иккала кафтда катта ва кўрсатгич бармоқнинг йўқлиги. Бир қўлнинг йўқлиги қарши кўрсатма бўлмайди, лекин қолган қўл функциялари бузилмаган бўлиши шарт.

7. Турғун бузилишлар билан кечувчи эндокрин касалликлар. Ишга қўйилиш масаласи эндикринолог кўрсатмасига биноан алохида хал қилинади: касалликнинг хушидан кетиш, коматоз холатга мойил кечиши ишга яроқсиз хисобланади.

8. а) Сурункали руҳий касалликлар. Қолган ҳолларда алоҳида ҳал қилинади, тутқаноқ, синкопал ҳолатлар.

б) Сурункали алкоголизм, наркомания, токсикомания. Ишга қўйиш масаласи алоҳида хал қилинади.

13.1.

Озиқ-овқат муассасалари, сут фермалари, сут маҳсулотлари, ошхоналари, овқат тарқатиш пунктлари, база ва омборхоналар, озиқ-овқат маҳсулотлари билан бевосита мулоқотда бўлувчи шахслар, уларни ишлаб чиқариш, сақлаш, сотиш ишлари, шунингдек санитария қайта ишлаш, жиҳозларни ремонт қилиш ишчилари, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотларини турли транспорт воситаларида ташувчилар (автомобиль, сув транспорти, темир йўл, автотранспорт).

1 йилда

1 марта

Терапевт (б.б. 13.1- 13.14) фақат ишга қабул қилинаётган вақтда дерматовенеролог (б.б. 13.1, 13.3, 13.5, 13.6, 13.8, 13.12, 13.13, 13.4) 1 йилда 1 марта (б.б. 13.2, 13.4, 13.7, 13.9, 13.10, 13.11) 1 йилда 1 марта: стоматолог, отоларинголог, крем-кондитер цехлари, болалар сут маҳсулоти ишлаб чиқариш, кондитер

мутахассислиги бўйича ўқувчилар шунингдек туғруқхоналарда болалар касалхоналарида (янги туғилганлар патологиялари ва чала туғилганлар 13,4 бўлимда кўрсатилганлар кейинчалик 1 йилда 2 марта).

Йирик кадрли флюорография сифилис ва ОИТС (СПИД)га қонни текшириш ишга кираётганда 13.1- 13.14, кейинчалик 1 йилда 1 марта 13.2-13.14, 13.7, 3.2 б. да суртма олиш 13.1- 13.14 ишга кираётганда, кейинчалик 1 йилда 1 марта 13.2, 13.11 бандларда кўрсатилганлар учун 1 йилда 2 марта 13.4, 13.7 б. ларда кўрсатилганлар учун ичак инфекциялар

13 пунктда кўрсатилган шахслар учун касалликлар ва бактерия ташувчанлик:

- қорин тифи, паратиф, сальмонеллез, дизентерия;

- гименолепидоз, энтеробиоз;

- сифилис юқумли даврида;

- лепра;

- юқумли тери касалликлари: қичима, трихофития, микроспория, парша, актиномикоз, яралар ёки оқма яралар, тананинг очиқ қисмларида;

- ўпка туберкулезининг юқумли ва деструктив турлари, ўпкадан ташқари туберкулез: оқма яралар, бактериоурия, қўл ва юз туберкулез волчанкаси;

- гонорея (ҳамма кўринишлари) фақат тиббиёт ва мактабгача тарбия муассасаларининг болаларга хизмат кўрсатувчи ходимлари антибиотиклар билан даволаниш, вақтида ва контроль текширишда манфий натижа бўлганда ишга қўйил- майди;

- йирингли касалликлар - акушерлик, жарроҳлик, янги туғилган, чала туғилган болалар патологияси бўлимларининг ходимлари, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш ва тарқатиш билан шуғулланувчи шахслар учун.

13.2.

Хамма муассасаларнинг овқатланиш жойлари савдо сотиқ, буфет, овқат блоклари, шунингдек темир йўл, авиатранспорт, сув транспорти.


ташувчиларини аниқлаш, қорин тифига серологик текшириш қуйидаги ишларга кириш


13.3.

Олий ўқув юрти талабалари, ўрта умум таълим мактаб ўқувчилари, лицей ва коллеж ўқувчилари турли муассасаларда ишлаб чиқариш амалиёти ўтиш олдидан ёки ўтиш даврида тиббий кўрикдан ўтиш шарт бўлган шахслар.


учун: 13.1, 13.2, 13.3, 13.4, 13.6, 13.7, 13.8, 13.13 б., кейинчалик эпидемиологик кўрсатмаларга биноан.


13.4.

Туғруқхоналар, болалар касалхоналари, янги туғилганлар патологиялари ва чала туғилганлар бўлимларидаги тиббий хизматчилар.


Гельминтозларга ишга кираётганда текшириш қуйидаги бандларда кўрсатилган шахслар учун: 13.1, 13.2, 13.3, 13.4, 13.6, 13.7, 13.8, 13.10, 13.13, 13.14 ва кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш


13.5.

Ўқитиш-тарбиялаш муассасалари ишчилари (умумтаълим мактаблари, ўрта махсус ўқув муассасалари, интернат ва ҳ.к.) мактабларнинг ўқитувчилари.




13.6.

Болалар ва ўсмирлар мавсумий соғломлаштириш муассасалари (болалар оромгоҳлари, ўқувчилар меҳнат бирлашмалари) ишчилари ишдан олдин.



Вазирлиги буйруғига биноан. Крем-кондитер цехларига, болалар сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи цехларида ишлаш учун, кондитер мутахассислиги бўйича ўқиётганлар, шунингдек туғруқхоналарда. Янги туғилган чақалоқлар патологияси ва чала туғилганлар бўлими, болалар касалхоналари Жарроҳлик бўлимлари ва стационарларда ишлаб чиқариш амалиёти ўтаётганларда томоқ ва бурундан Патологик стафилококк текшириш учун суртма олинади. Кейинчалик 13.4. кўрсатилганлар учун 6 ойда 1 марта. Крем-кондитер цехларида, болалар сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ишловчилар учун тиббий ва эпидемиологик кўрсатмаларга биноан.


13.7.

Мактабгача болалар муассасалари (болалар яслилари, болалар боғчаси) болалар уйлари, мактабинтернетлар, ўрмон мактаблари, болалар




13.8.

Бемор овқатланиши билан боғлиқ бўлган катталарни даволаш-профилактика муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйлари, пансионатлар, ногиронлар уйи ва қариялар уйи ишчи ходимлари.




13.9.

Аҳолини санитария- гигиеник таъмин- лаш муассасалари ишчи ходимлари (ҳаммом ишчи ходимлари, сартарошлар, маникюр-педикюр, косметика мутахассислари, кир ювиш хоналари ишчилари, кимёвий тозалаш ишлари).




13.10.

Тренерлар, сузиш бўйича инструкторлар, бассейн ва даволовчи ванналар ишчи ходимлари.




13.11.

Фаррошлар, меҳмонхона қаватлари бошлиқлари, поездларнинг аҳолига мўлжалланган вагонлар проводниклари.





13.12.

Дори воситаларини тайёрлаш, хилларга ажратиш ва реализация қилувчи аптека, фармацевтик завод ва фабрика ишчилари. Бевосита сув билан муносабатда бўлган водопровод қурилмалари ишчилари. Мол фермалари ва комплекслари ишчилари.