язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Соғлиқни сақлаш/ Касб касалликларига чалинган беморлар диспансеризациясини ўтказиш тартиби ҳақида Низом (АВ томонидан 23.06.2000 й. 937-сон билан рўйхатга олинган ССВ 06.06.2000 й. 300-сон буйруғига 9-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

23.06.2000 й. 937-сон

билан рўйхатга олинган

ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

06.06.2000 й. 300-сонли буйруғига

9-ИЛОВА



Касб касалликларига чалинган беморлар

диспансеризациясини ўтказиш тартиби ҳақида

НИЗОМ


Касб касалликларига чалинган беморларнинг диспансеризациясини ўтказиш ҳақидаги Низом беморларни амалий соғлом ва касалланишга мойил нуқсонларни амбулатория-поликлиника муассасаларида диспансеризация ўтказишнинг бир қисми ҳисобланади.


Диспансер ҳисобига касб касалликлари билан, жумладан, касалликнинг бошланғич ва клиник белгилари кам ифодаланган шакллари билан касалланган беморларнинг диспансеризацияси тизимида уларни меҳнатга тўғри жойлаштириш муҳим аҳамиятга эга ва беморларнинг соғлиғини қайта тиклашнинг асосий шартларидан биридир.


Касб касалликларининг зўрайиши ва асоратларининг олдини олиш мақсадида касб касалликларининг ифодаланган турлари билан касалланган барча беморлар касб касалликлар клиникаларида ҳар йили даволанишлари зарур. Касб касалликлари билан касалланган беморлар бутун умри давомида диспансер назоратида бўлишлари керак.


Ушбу Низомда кўрсатилган мутахассисларнинг назоратида бўлиши керак бўлган беморлар амалдаги кўрсатмаларга мувофиқ ҳолда кузатувда бўладилар.


(Илованинг давоми)