язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Соғлиқни сақлаш/ Касб касалликларини хабар қилиш, текшириш, қайд қилиш ва ҳисобга олиш тартиби ҳақида Йўриқнома (АВ томонидан 23.06.2000 й. 937-сон билан рўйхатга олинган ССВ 06.06.2000 й. 300-сон буйруғига 10-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

23.06.2000 й. 937-сон

билан рўйхатга олинган

ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

06.06.2000 й. 300-сонли буйруғига

10-ИЛОВА



Касб касалликларини хабар килиш, текшириш,

қайд қилиш ва ҳисобга олиш тартиби ҳақида

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур йўриқнома барча даволаш-профилактика муассасалари учун зарурийдир (барча турдаги амбулатор-поликлиника ва шифохона муассасалари, илмий-тадқиқот ва тиббиёт институтлари, санитария-эпидемиология станциялари), йўриқномани қўллаш муддати уни тасдиқлаган кундан ҳисобланади.

Эслатма: матбуотда кўпайтиришга ва тарқатишга рухсат берилган.



1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Ўзбекистон Республикасида касб касалликларини ҳисобга олиш тизими қуйидагилар учун мўлжалланган:

- касб касалликларини назорат қилувчи санэпидстанцияларига зудлик билан хабар қилиш;

- касб касалликлари ҳодисаларини махсус текширувини ўтказиш;

- зарарли ишлаб чиқариш омилларининг одам саломатлигига таъсир этишини бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ўтказиш;

- Ўзбекистон Республикасида касб касаллигига чалиниш ҳолатини таҳлил этиш ва касб касалликларини профилактика қилишнинг мукаммал дастурларини ва назорат этиш усулларини амалиётга жорий этиш;

- аҳоли саломатлиги ҳақидаги маълумотларнинг умумий тизимида айрим хасталиклар тўғрисида маълумотлар билан таъминлаш.


1.2. Мазкур йўриқнома ходимлар ва аҳоли контингентлари орасида касб касалликларини текшириш, қайд қилиш ва ҳисобга олиш тартибини белгилаб беради.


1.3. Бутун Ўзбекистон ҳудудида касб касалликлари ҳодисалари махсус ҳисобга олинади ва текширилади, бу хасталиклар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2000 йил 6 июндаги 300-сонли буйруғи билан белгиланади.


1.4. Касб касалликлари дастлабки ва якунловчи диагнозлар асосида ҳисобга олинади ва қуйидаги ҳолларда белгиланади:

1.4.1. “Ўткир касб касалликлари”:

- барча турдаги амбулатор-поликлиника муассасаларида (муассасага мурожаат қилинганда ёки беморни уйига бориб кўрганда);

- турли профилдаги шифохона муассасаларида (касб касалликлари клиникасида тасдиқлангандан сўнг).

1.4.2. Сурункали касб касалликлари - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-текшириш институтининг касб касалликлари клиникаси ва 2-ТошДавТИ клиникасида аниқланади ва ҳисобга олинади.


1.5. Касб касаллиги диагнозини аниқлаш, ҳисобга олиш ва касаллик ҳодисаларини текшириш маъсулияти қуйидагиларни зиммасига юклатади:

1.5.1. Касб касаллигини тўғри аниқлаш, ҳисобга олиш, ҳамда:

- янгидан аниқланган касб касалликлари тўғрисида;

- диагноз ўзгарганлиги (ойдинлаштирилганлиги) тўғрисида;

- ўтказилган даволаш-профилактика чоралари, касб касалликларининг оқибатларини ва нима билан тугаллангани маълумотларни санитария-эпидемиология станциясига ўз вақтида хабар қилиш. ЎзР ССВ санитария-гигиена ва касб касалликлар илмий-текшириш институтининг касб касалликлар клиникаси ва 2-Тошкент Давлат тиббиёт инс-титути клиникаси раҳбарлари ва 1.4.1-бандда эслатиб ўтилган даволаш профилактик муассасаларининг бошлиқлари зиммасига юклатилади.

1.5.2. Санэпидстанция (туман, шаҳар) бош врачлари зиммасига - касб касалликларини қайд қилиш, ҳисобга олиш ва текшириш маъсулияти юклатилади.


1.6. Касб касаллигини махсус ҳисобга олиш тизимида Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудуди бўйича қуйидаги ягона атамалар таърифлари қўлланилиши лозим.

1.6.1. Касб касаллиги - зарарли меҳнат шароитлари таъсиридан пайдо бўлади ва касб касалликлари рўйхатига киритилган хасталик.

1.6.2. Ўткир касб касаллиги - зарарли ишлаб чиқариш омилларининг бир марталик (кўп деганда бир иш сменасида) таъсир кўрсатишидан келиб чиқадиган хасталик.

1.6.3. Сурункали касб касаллиги зарарли ишлаб чиқариш омилларининг кўп марта ва узоқ вақт таъсир этилишидан келиб чиқадиган сурункали хасталик.

1.6.4. Ўткир ва сурункали касбий заҳарланиш - айрим (алоҳида) ҳолларда учрайдиган Ўткир ва сурункали касаллик тури.

1.6.5. Ишловчи контингент орасида учрайдиган касбдан касалланиш. Касбдан касалланиш деганда ходимларга тегишли жорий аниқланган хасталанган шахслар сони тушунилади (муайян корхона, тармоқ, вазирлик ва ҳоказо).

1.6.6. Махсус текширув - даволаш-профилактика муассасасининг врачи, корхона (муассаса) ва касаба уюшмаси ташкилоти иштирокидаги санэпидстанция врачлари ўтказадиган касб касаллигининг пайдо бўлиш сабаблари ва шарт-шароитларини текшириш.

1.6.7. Гуруҳий касб касаллиги - бир вақтнинг ўзида 2 ва бундан ортиқ киши оғриган (зарарланган) ҳол тушунилади.



2. КАСБ КАСАЛЛИКЛАРИ ҲАҚИДА

ХАБАР ҚИЛИШ ТАРТИБИ


2.1. Ўткир касб касалликлари (заҳарланишлар) ҳақида шошилинч хабар қилиш ва уни юбориш ҳужжатини тўлдириш тартиби.

2.1.1. Ҳар бир касб касаллиги (заҳарланиш) рўй берганда ана шу хасталикни аниқлаган ёки шубҳа қилган шифокор томонидан шошилинч хабарнома (58-сонли шакл) тўлдирилади.

2.1.2. Белгиланган шаклдаги шошилинч хабарнома қуйидаги идораларда тўлдирилади:

- врачлик соғлиқни сақлаш шохобчаларида, амбулаториялар, поликлиникалар ва диспансерларда;

- барча хилдаги стационарларларда, касб касалликлари клиникасида.

2.1.3. Хабарнома 12 соат мобайнида касб касал ишлайдиган объект устидан давлат санитария назоратини амалга оширувчи санитария-эпидемиология станциясига юборилади.

2.1.4. Шошилинч хабарномада Ўткир касб касаллигининг дастлабки (якуний диагнози), тавсия этилувчи зарарли ишлаб чиқариш омиллари ва касалликни келтириб чиқарган сабаблар номлари кўрсатилади.

2.1.5. Диагнозни ойдинлаштирган ёки уни ўзгартирган даволаш-профилактика муассасаси шошилинч хабарнома тузади ва 24 соат мобайнида уни ходимнинг ишлаш жойи санэпидстанциясига юборади, айни пайтда ўзгартирилган (ойдинлаштирилган) диагноз, уни аниқлаган куни, дастлабки диагноз кўрсатилади.

2.1.6. Даволаш-профилактика муассасалари хабарномани юборишдан ташқари санэпидстанцияга телефон ёки телеграф орқали қўйидаги ҳар бир касаллик ҳақида шошилинч хабар қилади:

- 2 ва бундан кўра кўпроқ одам касал бўлган (жабрланган), ишлаш қобилияти йўқолган кишининг Ўткир касб касаллиги, бруцеллёз, қоқшол, қутуриш билан касалланишда ва беморнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлганида.


2.2. Сурункали касб касалликлари (заҳарланиш ҳоллари) ҳақида хабар қилиш ва ахборот топшириш тартиби.

2.2.1. Сурункали касб касаллиги (заҳарланиш) тўғрисида хабарномалар 151-сонли шакл қуйидаги идораларда тўлдирилади:

- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария, гигиена ва касб касалликлар ва 2-ТошДавТИ клиникасида.

2.2.2. Хабарнома сурункали касб (касаллиги)га охирги диагноз қўйилгандан кейин 3 кун мобайнида бемор ишловчи объект устидан давлат санитария назоратини амалга ошираётган санэпидстанциясига ва керак бўлган даволаш - профилактика муассасасига юборилади.

2.2.3. Юз берган касб касаллиги (заҳарланиш) ҳодисаси тўғрисидаги навбатдан ташқари хабарнома санитария-эпидемиология станцияси томонидан тузилиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига белгиланган тартибда тақдим этилади.



3. КАСБ КАСАЛЛИКЛАРИ ҲОДИСАЛАРИНИ

ТЕКШИРИШ ТАРТИБИ


3.1. Ҳар бир касб касаллиги (заҳарланиш) махсус текширилиши лозим.

3.1.1. Ўткир касб касаллиги (заҳарланиш)нинг махсус текшируви санэпидстанциянинг меҳнат гигиенаси бўйича врачи ёки бошқа мутахассиси томонидан корхона (ташкилот, муассаса)нинг профилига қараб, шошилинч хабарнома олингандан кейин, 2, 1, 7-бандларга биноан ўтказилади.

Эслатма: истисно ҳолларда текширув санэпидстанция бош врачининг топшириғига биноан санитария врачининг ёрдамчиси томонидан ўтказилади.

3.1.2. Ўткир касб касаллиги (заҳарланиш) бир вақтнинг ўзида корхонада юз берган бахтсиз ҳодиса ҳисобланиб санитария врачи иштирокида мазкур бахтсиз ҳодисани текшириш билан бир пайтда ўтказилади. Санитария врачи, агар у ана шу бахтсиз ҳодисани текширишда қатнашмаган бўлса, Ўткир касб касаллиги (заҳарланиш)ни махсус (алоҳида) текширилади.

3.1.3. Махсус текширув ўтказишда қуйидаги таркибдаги комиссия тузилади:

- корхона маъмурияти, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими, касаба уюшмаси вакили, корхона соғлиқни сақлаш шохобчасининг цех терапевти ва тиббиёт ходими.

3.1.4. Махсус текширув жараёнида:

- Ўткир касб касаллиги (заҳарланиш) пайдо бўлган сабаблари ва шароитлари текширилади;

- касаллик юз берган иш жойи (иш зонаси, ишлаб чиқариш участкаси, цех) текширилади;

- зарур бўлганда зарарли ишлаб чиқариш омилларининг лаборатор ва асбоб-ускуналар билан текшируви ўтказилади;

- касб касаллиги (заҳарланиш) юз берганда ишловчиларнинг санитария-гигиеник меҳнат шароитлари баҳоланади;

- текширув натижалари асосида касаллик (заҳарланиш) ҳодисаларини бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш бўйича санитария-профилактика, ташкилий ва техник чоралари ишлаб чиқилади.

3.1.5. Касаллик (заҳарланиш) ҳодисасини махсус текшириш натижалари бўйича белгиланган шакл (362-сонли шакл) бўйича 4 нусхада текширув далолатномаси тузилади. Далолатноманинг биринчи нусхаси корхона маъмуриятида қолади, иккинчиси санэпидстанцияга, учинчиси - корхонага хизмат кўрсатаётган даволаш-профилактика муассасасига, тўртинчиси - касаба уюшмасига топширилади.

3.1.6. Текширув натижалари бўйича санэпидстанция томонидан касаллик (заҳарланиш) юз беришига сабаб бўлган санитария-гигиена меъёрлари бузилишига маъсул шахсларга нисбатан маъмурий жазо чоралари кўрилади. Тегишли ҳолларда ҳужжатлар тергов органларига тақдим этилади.


3.2. Сурункали касб касалликлари ҳодисаларини текшириш тартиби.

3.2.1. Сурункали касб касаллиги (заҳарланиш)нинг ҳар бир ҳодисаси алоҳида (махсус) текширилади, у касаллик ҳақидаги хабарнома олинган пайтдан бошлаб 7 кун мобайнида санэпидстанциянинг меҳнат гигиенаси санитария врачи ёки бошқа врачи (3.1.3-банди бўйича комиссия томонидан ўтказилади).

3.2.2. Текшириш чоғида 3.1.4-бандга мувофиқ асосий масалалар кўриб чиқилади, натижалари 3.1.5-бандга биноан тартибга расмийлаштирилади.

3.2.3. Сурункали касб касаллиги юз берган ҳоллари ва сабаблари текширилганда санэпидстанция мутахассислари корхонани санитария жиҳатидан текшириш актлари ва лаборатория текшируви натижаларидан, цехларнинг санитари-технологик паспортларидан, иш жойлари аттестациялари, дастлабки ва даврий тиббий кўриклар материаллари, меҳнатни муҳофаза қилишни яхшилаш ва санитария-соғ-ломлаштириш чоралари бўйича йиллик режа мажмуининг бажарилиши ҳақидаги маълумотлардан фойдаланишади.


3.3. Доимий иш жойи (ўқиш)дан ташқари иш бажариш юбориладиган шахсларда касб касаллигини текшириш, ҳисобга олиш ва қайд қилиш тартиби.

3.3.1. Доимий иш (ўқиш) жойидан ташқари иш бажариш учун юбориладиган шахсларда касб касалликлари ҳодисаларини текшириш иши касб касаллиги (заҳарланиш) юз берган объект устидан давлат санитария назоратини амалга ошираётган санитария-эпидемиология станцияси томонидан ўтказилади.

3.3.2. Касб касаллиги ҳодисасини текширган санитария-эпидемиология станцияси текширув материалларини, ишларни бажариш учун ушбу шахсни юборган корхона жойлашган жой бўйича санэпидстанциясига юборади.

3.3.3. Мазкур касб касаллиги ҳодисасини қайд қилиш ва ҳисобга олиш, шунингдек беморни диспансерда кузатиш ишини қуйидагилар олиб боради: шахс яшайдиган турар жой бўйича (жабрланган) шахснинг асосий иши бўйича санэпидстанцияси ва даволаш-профилактика муассасаси.

3.3.4. Касб касаллиги (заҳарланиш) ҳодисаларини текширишга (бу ҳақдаги ахборот 2.3-бандга биноан навбатдан ташқари хабарномалар тартибида берилади) республика, вилоят, шаҳар санэпидстанциялари, зарур бўлган ҳолларда илмий-текшириш институтлари жалб қилиниши зарур.



4. ИШ ЖОЙИНИ ЎЗГАРТИРГАН ШАХСЛАРДА

КАСБ КАСАЛЛИКЛАРИНИ ТЕКШИРИШ,

ҚАЙД ҚИЛИШ ВА ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ


4.1. Иш жойини ўзгартирган шахсларда сурункали касб касалликларини касб касаллиги аниқланган жой бўйича санитария эпидемиология станцияси текширади.

Текширув ушбу хасталикни келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳозирги иш жойида зарарли ишлаб чиқариш омиллари таъсир этиши истисно этилган ҳолларда ҳам ўтказилади.


4.2. Мазкур касб касаллигини аниқлаган жойидаги санэпидстанция ва даволаш-профилактика муассасаси шу хасталикни ойдинлаштириш мақсадида беморнинг олдинги иш жойидаги тегишли соғлиқни сақлаш органларидан қуйидагиларни сўраб олишлари зарур.

4.2.1. Олдинги иш жойи бўйича меҳнат шароитларининг санитария-гигиеник тавсифномаларини;

4.2.2. Бирламчи ҳужжатлар шакллари (амбулатория карталари, касаллик тарихлари ва бошқалар)дан кўчирма нусхаларни;

Эслатма: талабнома ҳар бир юз берган ҳодисада беморнинг касб йўналишини ҳисобга олган ҳолда сўралади.


4.3. Талабнома сўралган муассасалар бир ой муддат ичида талаб қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини тақдим этишлари лозим.


4.4. Иш (ўқиш) жойини ўзгартирган шахсларда тасдиқланган касб касалликлари ҳодисалари касал одам ишлайдиган ишхона устидан давлат санитария назоратини амалга ошираётган ҳуқуқий санэпидстанция томонидан қайд қилиниши ва ҳисобга олиниши керак.



5. САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИЯ СТАНЦИЯЛАРИДА

ВА ДАВОЛАШ-ПРОФИЛАКТИКА МУАССАСАЛАРИДА

КАСБ КАСАЛЛИКЛАРИ ҲОДИСАЛАРИНИ ҚАЙД ҚИЛИШ

ВА ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ


5.1. Касб касалликларига чалинган беморларни қайд қилиш ва уларнинг саломатлиги ва ишлаш қобилиятини кузатиб бориш учун 1.5.2-бандда кўрсатилган санитария-эпидемиология станцияларда, касб касалликлари клиникасида “Касб касалликларини ҳисобга олиш журналлари” тутилади (363-сонли шакл).

5.1.1. Журнал санэпидстанция ёки даволаш-профилактика муассасасининг бош врачи буйруғи билан тайинланадиган масъул шахс томонидан тўлдириб борилади.

5.1.2. Журнал қуйидаги идораларда тўлдирилади:

5.1.2.1. Касб касалликлари клиникасида - стационар беморнинг “Тиббий картаси” (003-У-сонли шакл) маълумотлари ва беморнинг меҳнат шароитларини санитария-гигиена тавсияномалари асосида.


5.2. Бошқа даволаш-профилактика муассасаларида ҳар бир тасдиқланган касб касаллиги (заҳарланиш) ҳодисаси амбулатор беморнинг тиббий картаси (25-сонли шакл)га ёзиб қўйилади.


5.3. Санэпидстанциялар касб касалликларини текшириш актлари, касб касалликлари журналлари асосида ЭВМни ишлатган ҳолда касбдан касалланишни кейинчалик ҳисобга олиш ва бир қадар чуқур таҳлил қилиш учун “Касб касаллиги заҳарланишни ҳисобга олиш (152-сонли шакл) карталари”ни тўлдиради.