язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Алоқа/ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 22.05.2006 й. 151-сон "Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 23.06.2006 й. 1256-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.06.2006 й.

N 1256-1

ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА

АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ

БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

22.05.2006 й.

N 151


БУЙРУҒИ



Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


(2006 йил 3 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги "Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-331-сон қарори ижросини таъминлаш ва халқаро почта жўнатмаларида ҳужжатларни жўнатишни тартибга солиш, почта жўнатмаларини жўнатувчининг шахсини идентификациялаш, халқаро почта жўнатмаларида тақиқланган предмет (нарса)ларни жўнатишни назорат қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 21 сентябрдаги "Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида"ги ПҚ-186-сон қарорининг 3-иловаси ҳамда OzDst 1020:2002 "Почта конвертлари. Техник шартлар"ни бажариш мақсадида, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2003 йил 3 июндаги 151-сон буйруғи билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 16 июлда 1256-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари"га иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан 10 кун ўтгандан кейин амалга киритилсин.


3. Ушбу буйруқ ижросини назорат қилиш Агентлик Бош директорининг ўринбосари А.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш

агентлиги Бош директори                                                     А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 25-26-сон, 242-модда.