язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.07.2006 й. 138-сон "Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.07.2006 й.

N 138



АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИДА

ЙЎЛОВЧИЛАРНИ ВА ЮКЛАРНИ ШАҲАРДА,

ШАҲАР АТРОФИДА, ШАҲАРЛАРАРО ВА ХАЛҚАРО

ЙЎНАЛИШЛАР БЎЙИЧА ТАШИШ ФАОЛИЯТИНИ

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 28 февралдаги ПҚ-294-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда аҳолига йўловчи ташиш транспорти билан транспорт хизмати кўрсатишни тартибга солишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Қуйидагилар:

Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилганлиги учун давлат божи миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М.Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш.Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 14 июлдаги

138-сон қарорига

2-ИЛОВА


Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни

шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро

йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга

ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар

берилганлиги учун давлат божи

МИҚДОРЛАРИ

Фаолият турлари


Сиғими (йўловчи

ўрни ва юк кўтариш

қуввати, тонна)


Автомототранспорт

воситасининг бир бирлиги

учун 1 йилга давлат божи

миқдори (энг кам ойлик иш

ҳақига нисбатан шунча

баравар)


1) йўловчиларни шаҳарда ташиш

автобуслар

14 ўрингача


1,0

14 ўриндан ортиқ


2,5

микроавтобуслар

1 та транспорт

воситаси учун


8,0

енгил автомобиллар

4 ўрингача


2,0

4 ўриндан ортиқ


3,5

2) йўловчиларни шаҳар атрофида ташиш

автобуслар

19 ўрингача


2,0

19 ўриндан ортиқ


4,0

микроавтобуслар

1 та транспорт

воситаси учун


8,0

енгил автомобиллар

4 ўрингача


2,0

4 ўриндан ортиқ


3,5

3) йўловчиларни шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш

автобуслар

30 ўрингача


6,0

30 ўриндан ортиқ


16,5

микроавтобуслар

1 та транспорт

воситаси учун


19,5

енгил автомобиллар

1 та транспорт

воситаси учун


5,5

4) йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш

автобуслар

12 ўриндан ортиқ


28,0

микроавтобуслар

1 та транспорт

воситаси учун


22,0

енгил автомобиллар

1 та транспорт

воситаси учун


7,0

5) юкларни автомобиль транспортида шаҳарда ва шаҳар атрофида ташиш

3,5 тоннагача


1,0

3,5 тоннадан

10 тоннагача


2,5

10 тоннадан

16 тоннагача


4,0

16 тоннадан ортиқ


5,5

6) юкларни автомобиль транспортида шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш

3,5 тоннагача


2,0

3,5 тоннадан

10 тоннагача


4,0

10 тоннадан

16 тоннагача


5,5

16 тоннадан ортиқ


7,0

7) юкларни автомобиль транспортида халқаро йўналишлар бўйича ташиш

1 та транспорт

воситаси учун


7,0

Изоҳ: Давлат божи лицензия/лицензия варақаларини олиш учун тўланган кунда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида ҳисобланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 14 июлдаги

138-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрида йўловчи транспорти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 31 январдаги 11-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 1-сон, 6-модда) 1-бандининг учинчи хатбоши, шунингдек қарорга 2-илова.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида" 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарори)" 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига илова 25-бандининг "ё" кичик банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 28-29-сон, 272-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 7, 51-модда.