язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.2001 й. 56-сон "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.01.2001 й.

N 56



ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ, ПСИХОТРОП

МОДДАЛАР ВА ПРЕКУРСОРЛАРНИНГ МУОМАЛАДА

БЎЛИШИ БИЛАН БОҒЛИҚ ФАОЛИЯТНИ

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДА


“Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низом 2001 йил 1 февралдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Қуйидагилар:

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни (таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликларни ўстиришдан ташқари) лицензиялаш бўйича  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликларни ўстириш билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш бўйича  Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги махсус ваколатли органлар этиб белгилансин.


3. Белгилансинки:

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия Ўзбекистон Республикаси Гиёҳвандлик моддаларини назорат қилиш Давлат комиссияси билан келишилган ҳолда юқорида кўрсатиб ўтилган ваколатли органлар томонидан ташкил этиладиган лицензия комиссияларининг қарорлари асосида берилади;

гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият илгари берилган лицензияларга мувофиқ фақат 2001 йил 1 июлгача амалга оширилиши мумкин.


4. Белгилансинки, прекурсорларни олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит қилиш 2001 йил 1 мартдан бошлаб фақат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги:

бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Гиёҳвандлик моддаларини назорат қилиш Давлат комиссияси билан келишган ҳолда Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши, шунингдек таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликларни ўстириш билан боғлиқ фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига лицензия бериш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш бўйича лицензия комиссияларининг шахсий таркибини ва улар тўғрисидаги низомни тасдиқласинлар;

2001 йил 1 июлгача мазкур қарор талабларига мувофиқ Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши, шунингдек таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликларни ўстириш билан боғлиқ фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи учун юридик шахсларга лицензиялар қайта рўйхатдан ўтказилиши ва берилишини таъминласинлар.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов


"Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами", 2001 й., 1-2-сон


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 1, 7-модда.