язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Алоқа/ Почта алоқаси/ Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси "Ўздавтемирйўлназорат"нинг ГИ 1/6-7-16-сон, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 01-8/2319-сон "Темир йўлларда почтани ташиш ва почта вагонларини эксплуатация қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 17.07.2006 й. Қарори (АВ томонидан 16.08.2006 й. 1613-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.08.2006 й.

N 1613


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТЕМИР ЙЎЛЛАРДА ЮК ВА ЙЎЛОВЧИЛАР

ТАШИШ ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

"ЎЗДАВТЕМИРЙЎЛНАЗОРАТ"НИНГ

17.07.2006 й.

N ГИ 1/6-7-16


ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА

АХБОРОТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИНИНГ

17.07.2006 й.

N 01-8/2319


ҚАРОРИ




Темир йўлларда почтани ташиш ва почта

вагонларини эксплуатация қилиш

қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида


(2006 йил 26 августдан кучга киради)



Темир йўлларда почтани ташиш ва почта вагонларини эксплуатация қилиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ва Ўзбекистон Республикасининг "Темир йўл транспорти тўғрисида"ги Қонунининг 20-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг "Почта алоқаси тўғрисида"ги Қонунининг 22-моддасига асосан ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Илова* қилинаётган "Темир йўлларда почтани ташиш ва почта вагонларини эксплуатация қилиш қоидалари" тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги ва Ўрта Осиё Темир йўллар бошқармасининг 1994 йил 4 июлдаги "Темир йўлларда почта вагонларини ишлатиш ва почта ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 182/Н-2455-сон қўшма буйруғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқаро почтамтнинг почта вагонлари йўл бригадаси ишини назорат қилишни ташкил этиш ҳақидаги йўриқномани амалда қўллаш ҳақида"ги 215-сон буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ушбу қоидалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан ўн кун ўтгач, кучга киради.



Темир йўлларда юк ва йўловчилар

ташиш хавфсизлигини назорат қилиш

давлат инспекцияси бошлиғи                                             Б. Юсупов


Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш

агентлиги Бош директори                                                 А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 33-сон, 336-модда.