ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Умумий қоидалар /

ЎзР 12.12.2002 й. 436-II-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 12.12.2002 й. 436-II-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 28.11.2023 й. ЎРҚ-880-сон Қонунидан олдинги таҳрири



7-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Контракт бўйича ҳарбий хизмат Қуролли Кучлар сафидаги ҳақиқий ҳарбий хизматга ихтиёрийлик асосида, ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар орқали давлат билан тузиладиган контрактга биноан кирган фуқаролар бажарадиган ҳарбий хизмат туридир.



9-модда ўн биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларни ҳарбий унвондан ҳарбий хизматчи томонидан ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги учун бошқа интизомий жазо чоралари етарли бўлмаган тақдирда, суднинг ёки вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарларининг қарорига кўра маҳрум этиш мумкин. (ЎзР 25.08.2020 й. ЎРҚ-634-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



10-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳарбий лавозимлар (ҳарбий хизматчилар эгаллаши лозим бўлган штат лавозимлари) ва уларга мувофиқ келадиган ҳарбий унвонлар ҳарбий қисмларнинг, ҳарбий хизмат назарда тутилган бошқарув органларининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар муассасаларининг штатларида назарда тутилади.



11-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳарбий кийим-кечакда юриш қоидалари ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг раҳбарлари томонидан белгиланади. (ЎзР 25.08.2020 й. ЎРҚ-634-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



12-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлашнинг ташкил этилишини, амалга оширилишини ва натижаларини назорат қилиб бориш, чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни услубий жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, шунингдек таълим муассасалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан амалга оширилади.



14-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликдан ўтиши лозим бўлган чақирилувчиларнинг сони, шунингдек уларнинг тайёргарлик дастурлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда тасдиқланади.



15-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва таълим муассасалари томонидан амалга оширилади. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирок этишлари мумкин.



16-модда еттинчи қисмининг олдинги таҳрири


Офицерларни тайёрлаш дастурларини олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги зиммасига юклатилади. (ЎзР 26.06.2006 й. ЎРҚ-38-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



16-модда тў??изинчи қисмининг олдинги таҳрири


Олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, агар бу таълим муассасалари базасида ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув бўлинмалари ташкил этилган бўлса, мазкур таълим муассасаларининг аниқ мақсадли молиялаштирилишини амалга оширади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг кўмагида зарур ўқув-моддий базасини яратади. (ЎзР 26.06.2006 й. ЎРҚ-38-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



16-модда ўнинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги талабаларнинг ҳарбий тайёргарлиги устидан назоратни, ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув бўлинмаларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари лавозимларига офицерларни олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан келишилган ҳолда танлаш ва тайинлашни амалга оширади. Ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув бўлинмаларининг ўқитувчилигига ва бошқа лавозимларга ҳарбий хизматчиларни тайинлаш олий таълим муассасаларининг ректорлари билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан амалга оширилади. (ЎзР 26.06.2006 й. ЎРҚ-38-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



24-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Фуқаролар ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирлик, давлат қўмитаси ва идора билан ҳарбий хизматни ўташ тўғрисида контракт тузадилар.



26-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳарбий хизматда бўлиш ёши чегарасига етган, илмий даражаси ва илмий унвони, шунингдек эгаллаб турган лавозимида юксак касбий тайёргарлиги, катта амалий иш тажрибаси бўлган, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳарбий хизматчиларнинг хизмат муддати ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарлари ёки шундай ваколатлар берилган бошқа мансабдор шахслар томонидан ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегарасидан беш йилгача бўлган муддатга узайтирилиши мумкин. (ЎзР 25.08.2020 й. ЎРҚ-634-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



27-модда биринчи қисм тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


олий ҳарбий таълим муассасаларига, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ўқиш ҳарбий хизматга тенглаштириладиган таълим муассасаларига ўқишга кирган чақирилувчилар, ҳарбий хизматга мажбурлар учун - тегишли таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган кун;



28-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Олий ҳарбий таълим муассасаларида, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ўқиш ҳарбий хизматга тенглаштирилган таълим муассасаларида таҳсил олаётган фуқаролар курсант (тингловчи) тариқасида ҳарбий хизматда бўладилар ҳамда улар, агар офицерлик таркиби унвонларига эга бўлмасалар, курсант ва бундай унвонларга эга бўлсалар, тингловчи деб юритиладилар. (ЎзР 25.08.2020 й. ЎРҚ-634-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



29-модда биринчи қисм 3) бандининг олдинги таҳрири


3) контракт муддати тугаганда - бўшатиш учун бошқа асослар мавжуд бўлмаганда, агар амалдаги контрактнинг тугаши пайтига келиб ҳарбий хизматчи ёки вазирлик, давлат қўмитаси ва идора томонидан янги контракт тузмаслик тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса;



44-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳарбий хизматга чақирилган ёки кирган шахслар, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга хизматга махсус унвонлар берилган ҳолда, ходимлар лавозимларига кирган шахслар резервдагилар ва захирадагиларнинг ҳарбий рўйхатидан чиқарилиши лозим. (ЎзР 25.08.2020 й. ЎРҚ-634-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



49-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан биргаликда ҳарбий тайёргарликнинг зарур ўқув-моддий базасини яратадилар, ҳарбий тайёргарлик раҳбарларини танлаш ва тайёрлашни таъминлайдилар.



50-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Уруш даврида ўтказиладиган сафарбарлик режалари тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда таълим муассасалари жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг қарорига биноан тинчлик даврида мудофаа ишлари органлари билан биргаликда ҳарбий хизматга мажбурларни хабардор этиш ва ҳарбий хизматга мажбурларни ҳамда техникани йиғиш участкаларини ташкил этадилар, ана шу участкаларнинг шахсий таркибини ҳарбий хизматга мажбурлар билан уларни асосий иш (хизмат) жойидаги вазифаларидан озод этмаган ҳолда тўлдирадилар.




ЎзР 17.05.2022 й. ЎРҚ-770-сон Қонунидан олдинги таҳрири



45-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари ногирон деб топилган ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар тўғрисида, улар қайси гуруҳ ногирони эканлигидан қатъи назар, тегишли туман (шаҳар) мудофаа ишлари органларига етти кунлик муддат ичида маълум қилишлари шарт.




ЎзР 14.03.2022 й. ЎРҚ-759-сон Қонунидан олдинги таҳрири



45-модда иккинчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


чақирилувчиларга паспортлар беришни, ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларида улар ҳарбий рўйхатга олинганлиги ёки ундан чиқарилганлиги тўғрисида мудофаа ишлари органларининг белгиси бўлган тақдирдагина уларни турар жойлари бўйича қайд этиш ва рўйхатдан чиқаришни амалга оширишлари;



46-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Сафарбарлик эълон қилинган тақдирда бу вақтда ҳарбий хизматда ва ҳарбий йиғинларда бўлган барча фуқаролар алоҳида фармойиш берилгунига қадар хизматни давом эттириб туради, ҳарбий хизматга мажбурлар эса ҳарбий хизматга чақирилади. Ҳарбий хизматчиларнинг таътиллари бекор қилинади. Ҳарбий хизматга мажбурлар ўзлари қайд этилган жойдаги туман (шаҳар) мудофаа ишлари органида, ҳарбий хизматчилар эса хизматни ўтаётган жойда ҳозир бўлиши шарт. Сафарбарлик эълон қилиниши билан ҳудудий комиссияларнинг чақирилиш ёшидаги фуқароларнинг чақирилиш муддатини кечиктириш ва уларни чақирилишдан озод этиш тўғрисидаги қарорлари бекор қилинади. Чақирилиш муддатини кечиктириш ҳамда чақирилишдан озод этиш бундан кейин фақат саломатлиги ҳолатига кўра ва махсус ҳисобда турганлигига қараб қўлланилиши мумкин. (ЎзР 30.09.2021 й. ЎРҚ-718-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 30.09.2021 й. ЎРҚ-718-сон Қонунидан олдинги таҳрири



6-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган фуқаролар йигирма етти ёшга тўлганларидан кейин Қуролли Кучлар резерви таркибига ўтказиладилар.



13-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, шу жумладан, фуқаро муҳофазаси бўйича тайёргарлик ўқув дастуридаги мажбурий фан бўлиб, умумтаълим мактабларида ва ўрта махсус таълим муассасаларида чақирувга қадар тайёргарлик ўқитувчилари томонидан битириш йили арафасидаги курслардан ёки синфлардан бошлаб ўтилади. (ЎзР 23.07.2018 й. ЎРҚ-486-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



15-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш истагини билдирган фуқаролар ҳарбий лицейларда, умумтаълим мактабларида, ўрта махсус ва ўрта касб-ҳунар таълими муассасаларида, мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги марказларда ёки мустақил равишда тайёргарликдан ўтадилар. (ЎзР 05.09.2019 й. ЎРҚ-564-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



18-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Фуқароларни чақирув участкаларида қайд этиш улар умумтаълим мактабидаги ёки ўрта-махсус таълим муассасасидаги охирги ўқиш йилининг апрель-май ойларида амалга оширилади. (ЎзР 05.09.2019 й. ЎРҚ-564-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



20-модданинг олдинги таҳрири


20-модда. Чақирув комиссиялари


Фуқароларнинг ҳарбий ва муқобил хизматга чақирувини ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда, шаҳарларда ҳамда туманларда чақирув комиссиялари тузилади.

Чақирув комиссияларининг тузилиши ва фаолият тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади. Чақирув комиссияларининг шахсий таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари томонидан мудофаа ишлари органлари ва соғлиқни сақлаш органлари вакилларининг албатта иштироки таъминланган ҳолда белгиланади. (ЎзР 26.06.2006 й. ЎРҚ-38-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


Қаранг: ВМ 2009 йил 1 октябрдаги 265-сон Қарори билан тасдиқланган “Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга қабул қилиш бўйича чақирув комиссиялари тўғрисида”ги Низом


Жойлардаги чақирув комиссияларига тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари раис этиб тайинланадилар.

Ҳарбий ва муқобил хизматга чақирилаётган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Қуролли Кучларда тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ мажбурий тиббий кўрикдан ўтишлари шарт. (ЎзР 26.06.2006 й. ЎРҚ-38-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


Қаранг: Президентнинг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида"ги Низом


Чақирилувчини тиббий кўрикдан ўтказиш, унинг маънавий ва касбий фазилатларини, шунингдек оила аъзоларининг моддий ва ижтимоий аҳволини ўрганиш натижаларига мувофиқ туман (шаҳар) чақирув комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини чиқаради:

ҳарбий хизматга яроқлилиги ва қўшин турини белгилаган ҳолда ҳарбий хизматга чақириш тўғрисида;

ҳарбий хизматга яроқлилиги, шу жумладан чекловлар билан яроқлилиги ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга тайинлаш тўғрисида; (ЎзР 05.09.2019 й. ЎРҚ-564-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

ҳарбий хизматга яроқлилиги ва муқобил хизматга чақириш тўғрисида;

саломатлигига кўра ҳарбий хизматга вақтинча яроқсизлиги тўғрисида;

ушбу Қонуннинг 21 ва 22-моддаларига асосан ҳарбий хизматга чақирилиш муддатини кечиктириш тўғрисида ёки чақирилишдан озод қилиш тўғрисида;

саломатлигига кўра тинчлик давридаги ҳарбий хизматга яроқсизлиги, уруш давридаги ҳарбий хизматга чекланган равишда яроқлилиги ва захирага ўтказиш тўғрисида;

йигирма етти ёшга тўлганлиги сабабли Қуролли Кучлар захирасига ўтказиш тўғрисида; (ЎзР 05.09.2019 й. ЎРҚ-564-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)


ЎзР 05.09.2019 й. ЎРҚ-564-сон Қонунига мувофиқ саккизинчи хатбошиси тў??изинчи хатбоши деб ҳисоблансин


ҳарбий хизматга яроқсиз деб топиб, ҳарбий рўйхатдан чиқариш тўғрисида.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар чақирув комиссиялари зиммасига қуйидаги вазифалар юкланади:

чақирилиш муддатини кечиктириш ёки чақирилишдан озод қилиш қай даражада тўғри эканлигини текшириш;

чақирилувчиларни ҳарбий касбларга тайинлашда уларнинг жисмоний ва умумий тайёргарлиги, тажрибаси, қобилияти, қизиқиши ва бошқа фазилатларини ҳисобга олиш қай даражада асосли бўлганлигини назорат қилиш;

фуқароларнинг туман (шаҳар) чақирув комиссияларининг қарорлари устидан берган шикоятларини кўриб чиқиш.

Ҳарбий хизматга чақирилган ва қўшинлар сафига юборилган шахсларни, шунингдек тиббий кўрик натижаларидан ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туман (шаҳар) чақирув комиссияларининг қарорларидан норозилигини билдирган шахслар бўлса, ҳарбий қисмларга жўнатилишидан аввал ана шу шахсларни назорат тарзида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий врачлар комиссиялари томонидан амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар чақирув комиссиялари туман (шаҳар) чақирув комиссияларининг қарорларини кўриб чиқиш ва бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек туман (шаҳар) чақирув комиссияларининг қарорлари устидан судга шикоят қилиниши мумкин.




ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонунидан олдинги таҳрири



10-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳарбий хизматчилар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳарбий хизматда қолдирилган, шунингдек ҳарбий хизматчилар учун белгиланган таъминотнинг барча турлари, кафолатлар ва имтиёзлар сақланган ҳолда давлат-ҳуқуқ ҳамда мудофаа йўналишидаги ишларни бажариш учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, бошқа ташкилотларга юборилиши мумкин. (ЎзР 25.08.2020 й. ЎРҚ-634-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



14-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Чақирилувчиларнинг мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги марказлардаги тайёргарлигини молиялаштириш Мудофаа вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва молиялаштиришнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалари ҳисобидан амалга оширилади. (ЎзР 05.09.2019 й. ЎРҚ-564-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



17-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Чақирилувчиларга уларнинг таълим олиш (йиғинлар) даврида уй-жой ижарасига кетган харажатлари қопланиши, ўқиш ўтказиладиган жойга бориш ва у ердан қайтиб келиш (агар бу бошқа аҳоли пунктига бориш билан боғлиқ бўлса) йўл кираси ҳамда ўртача иш ҳақи тўланиши уларнинг асосий иш жойида амалга оширилади. Ишламайдиган чақирилувчиларнинг ана шундай харажатлари, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизи миқдоридаги нафақа тегишли ҳокимликлар томонидан қопланади (тўланади). (ЎзР 03.12.2019 й. ЎРҚ-586-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



25-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Муддатли ҳарбий хизматга чақирилган, шунингдек контракт бўйича ҳарбий хизматга кирган фуқароларга қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа имтиёзлар ва кафолатлар ҳам белгиланиши мумкин. (ЎзР 25.08.2020 й. ЎРҚ-634-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 25.08.2020 й. ЎРҚ-634-сон Қонунидан олдинги таҳрири



7-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари билан ўқиш даври учун келгусида уларнинг офицерлар таркиби лавозимларида ҳарбий хизматни камида беш йил мажбурий ўташ шарти билан контракт тузилади.



9-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қуролли Кучларда қуйидаги ҳарбий унвонлар жорий этилади:

Қўшин унвонлари


Кема таркибидаги унвонлар


I. ОДДИЙ АСКАРЛАР ТАРКИБИ


оддий аскар


матрос


II. СЕРЖАНТЛАР ТАРКИБИ


кичик сержант

сержант

катта сержант


2-даражадаги старшина

1-даражадаги старшина

бош старшина


III. ОФИЦЕРЛАР ТАРКИБИ КИЧИК

ОФИЦЕРЛАР ТАРКИБИ


лейтенант

катта лейтенант

капитан


лейтенант

катта лейтенант

капитан-лейтенант


КАТТА ОФИЦЕРЛАР ТАРКИБИ


майор

подполковник

полковник


3-даражадаги капитан

2-даражадаги капитан

1-даражадаги капитан


ГЕНЕРАЛЛАР ТАРКИБИ


генерал-майор

генерал-лейтенант

генерал-полковник

армия генерали



9-модда тў??изинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳарбий бурчни жиддий тарзда бузганлик, ҳокимиятни суиистеъмол қилганлик, зиммасига қонунлар ва ҳарбий уставлар билан юклатилган талаблар ва мажбуриятларни фавқулодда вазиятларда бажармаганлик учун катта офицерлар ва генераллар таркибидаги шахсларнинг ҳарбий унвонлари Ўзбекистон Республикаси Президенти - Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош қўмондонининг қарори билан пасайтирилиши мумкин. (ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



9-модда ўнинчи қисмининг олдинги таҳрири


Офицерлар таркибига кирувчиларни ҳарбий унвондан улар оғир ва ўта оғир жиноят учун ҳукм этилганларида фақат суднинг қарори билан маҳрум қилиш мумкин.


Қаранг: ЖКнинг 52-моддаси



10-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳарбий хизматчилар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳарбий хизматда қолдирилган ҳамда ҳарбий хизматчилар учун белгиланган кафолат ва имтиёзлари сақланган ҳолда давлат-ҳуқуқ ҳамда мудофаа йўналишидаги ишларни бажариш учун давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига юборилиши мумкин.



11-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳарбий кийим-кечакда юриш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.



24-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳарбий хизмат талабларига жавоб берувчи куйидаги фуқаролар ихтиёрий равишда (контракт бўйича):

ўттиз ёшгача бўлган, ҳарбий ҳисобдаги ихтисослик бўйича тегишли касбий тайёргарлик кўрмаган ҳарбий хизматга мажбурлар ва аёллар - оддий аскарлар таркиби лавозимларига ҳарбий хизматга;

муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган оддий аскарлар ва сержантлар таркибидаги қирқ ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар, шунингдек муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган ва ҳарбий ҳисобдаги ихтисослик бўйича тегишли касбий тайёргарликка эга ўттиз ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар - оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларига ҳарбий хизматга;

ўттиз ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбур аёллар - оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларига ҳарбий хизматга;

ўн етти ёшдан йигирма бир ёшгача бўлган фуқаролар, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили ўн етти ёшга тўладиган фуқаролар, шунингдек ҳарбий таълим муассасаларида ўқиш истагини билдирган, офицерлар таркиби ҳарбий унвонларига эга бўлмаган, ўн саккиз ёшдан йигирма беш ёшгача бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар - ҳарбий-таълим муассасаларининг курсантлари тариқасида ҳарбий хизматга;

қирқ ёшгача бўлган резервдаги ва захирадаги офицерлар - офицерлар таркиби лавозимларига ҳарбий хизматга кирадилар.


Қаранг: Президентнинг 2006 йил 14 январдаги ПҚ-257-сон Қарори (ҳужжат рус тилида келтирилган) билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 36-банди (ҳужжат рус тилида келтирилган)



24-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Контрактлар тузиш, шу жумладан олий ҳарбий-таълим муассасаларининг курсантлари билан контрактлар тузиш, шунингдек контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташ тартиби Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади.



25-модда номининг олдинги таҳрири


25-модда. Ҳарбий хизматга чақирилиш ёки

кириш муносабати билан фуқароларга

бериладиган кафолатлар



25-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳарбий хизматга резервдан ёки захирадан ихтиёрий равишда (контракт бўйича) кирган офицерларга олий таълим муассасасидаги ўқиш ҳамда ҳарбий ҳисобдаги ихтисосликка мувофиқ келадиган лавозимлардаги иш стажи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ҳарбий хизмат муддатига қўшиб ҳисобланади. (ЎзР 05.09.2019 й. ЎРҚ-564-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



26-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Илмий даражаси ва илмий унвони, шунингдек юксак касбий тайёргарлиги, эгаллаб турган лавозимида катта амалий иш тажрибаси бўлган, саломатлигига кўра ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳарбий хизматчиларнинг хизмат муддати ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарлари томонидан ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегарасидан беш йилгача бўлган муддатга узайтирилиши мумкин.



27-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳарбий хизматда бўлишнинг бошланиши деб:

ҳарбий хизматга чақирилган чақирилувчилар ҳамда захирадаги офицерлар учун - ҳарбий қисмга жўнаш мақсадида мудофаа ишлари органида ҳозир бўлган кун;

контракт бўйича ҳарбий хизматга кирганлар учун - ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контракт кучга кирган кун;

ҳарбий-таълим муассасаларига, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ўқиш ҳарбий хизматга тенглаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кирган чақирилувчилар, ҳарбий хизматга мажбурлар учун - тегишли таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган кун ҳисобланади.


Қаранг: Президентнинг 2006 йил 14 январдаги ПҚ-257-сон Қарори (ҳужжат рус тилида келтирилган) билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-банди (ҳужжат рус тилида келтирилган)



29-модда матнининг олдинги таҳрири


Ҳарбий хизматчини ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатиш қуйидаги асосларга кўра амалга оширилади:

1) у ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий хизматда бўлишининг белгиланган ёш чегарасига етганида;


Қаранг: мазкур Қонун 26-моддасининг иккинчи, учинчи қисмлари


2) муддатли ҳарбий хизмат муддати тугаганда;

3) контракт муддати тугаганда;

4) штатлар қисқарганда ёки бошқа ташкилий-штат тадбир-чоралари муносабати билан ҳарбий хизматчидан хизматда фойдаланиш имконияти бўлмай қолганда;

5) саломатлигига кўра - уни ҳарбий-тиббий комиссия ҳарбий хизматга яроқсиз деб топганлиги муносабати билан;

6) қонун ҳужжатларига мувофиқ тарафлардан бирининг ташаббусига кўра контракт муддатидан олдин бекор қилинганлиги муносабати билан;

7) ҳарбий-таълим муассасасидан ўқишдан чиқарилганлиги муносабати билан;

8) хизмат вазифасига нолойиқ бўлиб қолганда;

9) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан маҳрум бўлиши муносабати билан;

10) ҳарбий хизматчи ҳарбий унвонидан маҳрум этилиши муносабати билан;

11) суд ҳукми қонуний кучга кирганда, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. (ЎзР 10.09.2008 й. ЎРҚ-175-сон Қонуни тахриридаги кичик банд)

Ҳарбий хизматчиларни ҳарбий хизматдан бўшатиш уларни тегишли лавозимларга тайинлаш ваколатига эга бўлган мансабдор шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

Ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизматдан резервга бўшатилади, ҳарбий хизматдан бўшатилиш пайтида резервда бўлиш ёшининг чегарасига етган ёки ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган ҳарбий хизматчилар эса истеъфога чиқарилиб, ҳарбий рўйхатдан чиқарилади.


Қаранг: Президентнинг 2006 йил 14 январдаги ПҚ-257-сон Қарори (ҳужжат рус тилида келтирилган) билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 314-338-бандлари (ҳужжат рус тилида келтирилган)



44-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳарбий хизматга чақирилган ёки кирган шахслар резервдагилар ва захирадагилар ҳарбий рўйхатидан чиқарилиши лозим.




ЎзР 05.09.2019 й. ЎРҚ-564-сон Қонунидан олдинги таҳрири



3-модда номининг олдинги таҳрири


3-модда. Умумий ҳарбий мажбурият ва Ҳарбий қасамёд

(ЎзР 18.04.2018 й. ЎРҚ-476-сон Қонуни таҳриридаги модда номи)



3-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳарбий хизматга биринчи марта чақирилган ёки ихтиёрий равишда (контракт бўйича) кирган фуқаролар ҳарбий қисмнинг жанговар байроғи олдида қуйидаги мазмунда Ҳарбий қасамёд қабул қиладилар:

"Мен, (фамилияси, исми, отасининг исми), Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига кирар эканман, Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилишга, халқимга, Президентимга содиқ бўлишга тантанали равишда қасамёд қиламан.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини ва қонунларини муқаддас билиб, уларга риоя этишга, ҳарбий низомларни, командирлар ва бошлиқларнинг буйруқларини сўзсиз бажаришга, ҳарбий интизомга қатъий риоя қилишга, ҳалол, жасур ва сергак жангчи бўлишга қасамёд қиламан.

Сўнгги нафасим қолгунча ўз Ватанимнинг садоқатли фарзанди бўлиб қолишга, ҳарбий хизматнинг бутун маша??ати ва қийинчиликларини сабот билан енгишга, давлат сирини ва ҳарбий сирни сақлашга аждодларим руҳи олдида қасамёд қиламан.

Жонажон Ўзбекистонимнинг нурли истиқболи учун унинг давлат манфаатлари ва мустақиллигининг муносиб ҳимоячиси бўлишга қасамёд қиламан.

Агар мен ушбу тантанали қасамёдимни бузсам, қонунларда белгиланган энг оғир жазога ва халқимнинг нафратига мубтало бўлай".

(ЎзР 18.04.2018 й. ЎРҚ-476-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



3-модда саккизинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳарбий қасамёд қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Ички хизмат низоми билан белгиланади. (ЎзР 18.04.2018 й. ЎРҚ-476-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



5-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Муддатли ҳарбий хизмат муддатлари календарь ҳисобида:

муддатли ҳарбий хизматни оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида ўтаётган ҳарбий хизматчилар учун - ўн икки ой (олий маълумотли шахслар учун - тў??из ой);

муддатли ҳарбий хизматни чақирув бўйича офицерлар таркиби лавозимларида ўтаётган офицерлар учун - тў??из ой қилиб белгиланади.



14-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Чақирилувчиларнинг ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг ўқув муассасаларидаги тайёргарлигини молиялаштириш унинг Марказий Кенгаши орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва молиялаштиришнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалари ҳисобидан амалга оширилади.



18-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Фуқароларни чақирув участкаларида қайд этиш улар ўн олти ёшга тўлган йили апрель - июнь ойларида амалга оширилади. (ЎзР 11.12.2008 й. ЎРҚ-187-сон Қонуни тахриридаги қисм)



19-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан йилига бир марта - февраль-март ойларида ўтказилади. (ЎзР 11.12.2008 й. ЎРҚ-187-сон Қонуни тахриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 18.02.2019 й. ЎРҚ-522-сон Қонунидан олдинги таҳрири



6-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат ҳудудий принцип асосида ойлик йиғинлар тарзида ташкил этилади ҳамда чақирилувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус ҳисобварағига пул бадаллари киритилишини назарда тутади. (ЎзР 26.06.2006 й. ЎРҚ-38-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



6-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахслар тўлайдиган пул бадаллари миқдори ва уларни тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган алоҳида низом билан белгиланади. Бу маблағлар муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларнинг пул ва моддий таъминотини ошириш, шунингдек сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахсларнинг ҳарбий йиғинларини ўтказишга аниқ мақсадли йўналтирилган бўлади. (ЎзР 26.06.2006 й. ЎРҚ-38-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 18.04.2018 й. ЎРҚ-476-сон Қонунидан олдинги таҳрири



3-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳарбий хизматга биринчи марта чақирилган ёки ихтиёрий равишда (контракт бўйича) кирган фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг халқи ва Президентига содиқлик тўғрисида Ҳарбий қасамёд қабул қиладилар.



26-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегараси:

контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган оддий аскарлар (матрослар), сержантлар (старшиналар) учун - қирқ беш ёш;

кичик офицерлар учун - қирқ уч ёш;

катта офицерлар учун - қирқ беш ёш, полковниклар (I даражадаги капитанлар) учун - эллик ёш;

генерал-майор, генерал-лейтенант ҳарбий унвонидаги офицерлар учун-эллик беш ёш; генерал-полковник ҳарбий унвонидаги офицерлар учун -олтмиш ёш этиб белгиланади.



30-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Резервдаги ҳарбий хизматга мажбурлар ёшига қараб икки даражага бўлинади.

Таркиб


Чегара ёши


1-даража


2-даража


Оддий аскарлар ва сержантлар


35 ёшгача


45 ёшгача


Кичик офицерлар


35 ёшгача


45 ёшгача


Катта офицерлар


45 ёшгача


55 ёшгача


Генераллар


50 ёшгача


60 ёшгача


ЎзР 23.09.2016 й. ЎРҚ-411-сон Қонунидан олдинги таҳрири



7-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳарбий хизматни ўташ муддатлари ва асосий шартлари контрактда белгиланади. Айни пайтда дастлабки контракт хизматни оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида ўташ бўйича уч йил, офицерлар таркиби лавозимларида ўташ бўйича беш йил муддатга тузилади.




ЎзР 11.12.2008 й. ЎРҚ-187-сон Қонунидан олдинги таҳрири



19-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан йилига икки марта: апрель-май ва октябрь-ноябрь ойларида ўтказилади. (ЎзР 26.06.2006 й. ЎРҚ-38-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 26.06.2006 й. ЎРҚ-38-сон Қонунидан олдинги таҳрири



6-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ташкил этиш ва ўташ тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади.



16-модда олтинчи-ўн биринчи қисмларининг олдинги таҳрири


Олий таълим муассасаларининг ўқув бўлинмаларида ҳарбий тайёргарлик таълимидан ўтмаган талабалар таълим муассасасини тамомлаганларидан кейин ушбу Қонунга мувофиқ муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун чақириладилар.

Офицерларни тайёрлаш дастурларини олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги зиммасига юклатилади.

Олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув бўлинмалари йўналиши, резервдаги ва захирадаги офицерлар тайёрлашда асосланиладиган ихтисосликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, агар бу таълим муассасалари базасида ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув бўлинмалари ташкил этилган бўлса, мазкур таълим муассасаларининг аниқ мақсадли молиялаштирилишини амалга оширади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг кўмагида зарур ўқув-моддий базасини яратади.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги талабаларнинг ҳарбий тайёргарлиги устидан назоратни, ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув бўлинмаларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари лавозимларига офицерларни олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан келишилган ҳолда танлаш ва тайинлашни амалга оширади. Ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув бўлинмаларининг ўқитувчилигига ва бошқа лавозимларга харбий хизматчиларни тайинлаш олий таълим муассасаларининг ректорлари билан келишилган ҳолда Ўзбекистои Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув бўлинмаларининг ҳарбий лавозимларига тайинланган ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчилар учун белгиланган кафолатлар ва имтиёзлардан фойдаланадилар.



38-модда матнининг олдинги таҳрири


Фуқароларнинг муқобил хизматга чақирилиши муддатли ҳарбий хизматга чақириладиганлар учун белгиланган тартибда амалга оширилади, чақирувни ташкил этиш ва ўтказиш эса туман (шаҳар) чақирув комиссиялари ви ҳокимликлари зиммасига юклатилади.

Фуқаролар муқобил хизматни турар жойларидаги ёки мамлакатнинг бошқа минтақаларидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда ўтайдилар. Бундай корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг рўйхати, шунингдек муқобил хизматдаги хизматчилар шуғулланиши мумкин бўлган ишлар ва касбларнинг турлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Муқобил хизматни ўтаётган фуқароларга иш ҳақининг саксон фоизи тўланади.

Муқобил хизматни ўтаётган фуқароларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинаётган суммалар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳисобварақларига ўтказилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги муқобил хизмат тузилмаларига раҳбарликни мудофаа ишлари органлари амалга оширади.

Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ҳам муқобил хизмат шахсий таркибининг ҳарбий тайёргарлиги ҳамда ишчи касбларига ўргатиш учун Мудофаа вазирлигининг ҳисобварағига ажратмалар ўтказади.

Муқобил хизматни ташкил этиш ва ўташ тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгаланади.








































Время: 0.2113
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск