язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Алоқа/ Мобил алоқа хизматларини кўрсатиш Қоидалари (АВ томонидан 14.10.2006 й. 1630-сон билан рўйхатга олинган ЎзААА 16.08.2006 й. 257-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 14 октябрда 1630-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш

агентлиги бош директорининг

2006 йил 16 августдаги

257-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Қоидалар рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Мобил алоқа хизматларини кўрсатиш

ҚОИДАЛАРИ


Мобил алоқа хизматларини кўрсатиш қоидалари (бундан кейин - Қоидалар) Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Телекоммуникациялар тўғрисида”, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ мобил алоқа хизматларидан фойдаланиш ва уларни тақдим этиш тартиби ҳамда шартларини, мобил алоқа тармоқлари операторлари ва мижозлар (абонентлар)нинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини, шунингдек уларнинг Қоидаларни бузганлик учун жавобгарлигини белгилайди.



1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Қоидалар мобил алоқа мижозлари (бундан кейин - мижозлар) ва мобил алоқа тармоқлари операторлари (бундан кейин - операторлар)нинг бажаришлари учун мажбурийдир.


2. Мазкур ҳужжатда қуйидаги атамалар ва таърифлар қўлланади:


мижоз - оператор билан мобил алоқа хизматларини кўрсатишга шартнома тузган жисмоний ёки юридик шахс;


мижозлик рақами - мобил алоқа хизматларини кўрсатишга шартнома тузилаётганда мижозга ажратиладиган рақам;


мижозлик қурилмаси - мижозга мобил алоқа хизматларидан фойдаланиш имкониятини берадиган энг четки (охирги қўл) ускуна, мобил алоқа тармоғининг унсури;


тарификация

...