язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Коммунал хўжалик/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.04.2001 й. 178-сон "Аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.04.2001 й.

N 178


АҲОЛИГА КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичи тўғрисида" 2001 йил 17 апрелдаги ПФ-2832-сон Фармонига мувофиқ ҳамда уй-жой мулкдорлари ширкатларининг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, аҳолига кўрсатиладиган коммунал хизматлар сифатини ошириш, коммунал хизматлар ҳақининг тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши юзасидан коллектив масъулиятни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

тасдиқланган жадвалларга мувофиқ уй-жой мулкдорлари ширкатлари ташкил этилишига кўра уй-жойлардан фойдаланиш бошқармалари ва ташкилотларини тугатсинлар ёки уларни уй-жой мулкдорлари ширкатлари билан шартномалар бўйича уй-жойларга хизмат кўрсатувчи хусусий ва бошқа нодавлат пудрат ташкилотларига айлантирсинлар;

уй-жой мулкдорлари ширкатлари ташкил этишнинг тасдиқланган жадваллари амалга оширилишини таъминлаш учун 1991 йилгача қурилган кўп квартирали уй-жойларни даставвал мукаммал таъмирлаш чора-тадбирларини кўрсинлар, таъмирлашни Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари ва бюджетдан ташқари манбалар ҳисобига маблағ билан таъминласинлар;

уй-жой мулкдорлари ширкатларини омборхоналар ва хўжалик эҳтиёжлари учун зарур бўлган турар жойга мўлжалланмаган бинолар, шунингдек моддий-техника ресурслари ва жиҳозлар билан таъминлашга кўмаклашсинлар;

икки ой муддатда фаолият кўрсатаётган ҳар бир уй-жой мулкдорлари ширкати ер участкаси чегараларини белгиласинлар ва уларга белгиланган тартибда участкадан фойдаланиш ҳуқуқи юзасидан давлат далолатномаси берсинлар. Белгилаб қўйилсинки, янги ташкил этилган уй-жой мулкдорлари ширкатларига ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи юзасидан давлат далолатномаси улар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин икки ой мобайнида берилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2001 йил мобайнида шаҳардаги туманлар коммунал-фойдаланиш бошқармаларини тугатсин ва улар негизида уй-жой мулкдорлари ширкатларига, корхоналар ва ташкилотларга шартнома асосида хизмат кўрсатувчи хўжалик ҳисобидаги авария-тиклаш хизматлари ташкил этсин.


2. Белгилансинки:

хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари балансида бўлган турар жойга мўлжалланмаган биноларни ва бошқа мол-мулкни ижарага беришдан, шунингдек хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига тегишли бўлган ҳудуддаги якка тартибдаги гаражлар ва бошқа иморатлар эгаларидан фойдаланиш харажатлари учун тушадиган маблағлар, улардан кейинчалик айланма маблағларни тўлдиришда, уй-жойни мукаммал тузатиш учун моддий-техника ресурслари заҳирасини яратишда фойдаланиш учун ширкатларнинг депозит ҳисоб рақамларига ўтказилади.

3. Тижорат банкларига хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига жорий ва мукаммал таъмирлашни амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техника ресурслари, асбоб-анжомлар ва жиҳозлар сотиб олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари кафиллиги остида имтиёзли кредитлар бериш тавсия этилсин.

4. Мамлакатнинг барча ҳудуди учун коммунал хизматлар тариф сиёсатининг ягона принципларини жорий этиш мақсадида "Ўзкоммунхизмат" агентлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан биргаликда:

бир ой муддатда  коммунал хизматларга тарифларни шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш методикасини қайта ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

2002 йил 1 январгача  бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда газ, сув, иссиқлик таъминоти, марказий иситиш ва канализация хизматлари кўрсатишда технологик нобудгарчиликларнинг чекланган нормативларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 29 январдаги 47-ф-сон фармойишига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармаси ҳузурида ташкил этилган коммунал хизматларга тариф сиёсати бўйича доимий ишловчи ишчи гуруҳ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда маҳаллий бошқарув органлари томонидан тасдиқланадиган уй-жой коммунал хизматларга тарифлар, шунингдек коммунал хизматлар кўрсатувчиларга тарифлардаги фарқни қоплаш учун бюджетдан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан доимий мониторинг олиб борилишини таъминласин.


5. Маблағлар йиғилишини такомиллаштириш мақсадида фуқароларнинг аризалари бўйича уларнинг иш жойидаги иш ҳақидан тегишлича ушлаб қолиш йўли билан уй-жой-коммунал хизматлар учун ҳақ тўланишини ташкил этиш амалиётини кенг қўлласинлар.

Аҳоли томонидан коммунал хизматлар учун тўловлар ҳар бир тижорат банки муассасаси ва тўлов қабул қилиш кассалари орқали тўланади.

7. Белгилансинки, уй-жой мулкдорлари ва уй-жойни ижарага олувчилар:

коммунал хизматлар учун аванс сифатида тўланган тўловларга, ушбу даврда тегишли тарифлар кўпайган тақдирда қўшимча ҳақ тўлашдан озод этиладилар (ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган давр учун);

мавжуд қарзлар улар томонидан 2001 йил 1 июлгача бўлган даврда тўланган тақдирда муддати ўтказиб юборилган тўловлар суммасидан пеня тўлашдан озод этиладилар;

уй-жой-коммунал хизматлар учун 2001 йил 1 январгача вужудга келган қарзларни "Индексация" махсус ҳисоб рақамларидан омонатларни муддатидан олдин олиш ҳисобига тўлашлари мумкин, ушбу маблағлар тегишли банк томонидан омонатчиларнинг белгиланган намунадаги тўлов топшириқномаси асосида нақдинасиз ҳисоб-китоб йўли билан уй-жой-коммунал хизматлар кўрсатувчи ҳамда электр энергияси етказиб берувчи корхоналарга ўтказилади.


8. Қуйидагилар:

Уй-жойнинг умумий фойдаланиладиган жойларига техник хизмат кўрсатиш ва коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича намунавий шартнома (контракт) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (маҳалла қўмиталари) билан биргаликда:

Нукус шаҳрида, вилоят марказларида ва Тошкент шаҳрида уй-жой мулкдорлари ширкатлари ходимлари ва аҳоли билан коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ислоҳ қилиш, ширкатлар фаолиятини ташкил этиш ва уларнинг аҳолига коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналар билан ўзаро муносабатлари масалалари бўйича доимий ишловчи семинарлар ташкил этсинлар;

уй-жой-коммунал хизматлар учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш юзасидан коллектив масъулият тизими самарали фаолият кўрсатаётган туманларнинг тўпланган ижобий тажрибасини оммалаштиришга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўрсинлар.


10. Ҳукуматнинг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарорга мувофиқ тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида бир ой муддатда таклифлар киритсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 18 апрелдаги

178-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ Комиссарлари Советининг "Ўзбекистон ССР шаҳарларида дворниклар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида" 1943 йил 31 майдаги 649-сон қарори.


2. КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг "Мамлакатда соғлиқни сақлашни янада яхшилаш ва медицина фанини ривожлантириш тадбирлари тўғрисида" 1968 йил 5 июлдаги қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1968 йил 8 августдаги 386-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1968й., 6-сон, 42-модда) 12-бандининг "в" кичик банди.


3. СССР Министрлар Советининг "Шахсий пенсиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1977 йил 19 декабрдаги 1128-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1978 йил 14 январдаги 11-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1978 й., 1-сон, 2-модда)га илова қилинган Шахсий пенсиялар тўғрисидаги Низомнинг 27-28-бандлари.


4. КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг "Улуғ Ватан уруши қатнашчиларининг моддий-маиший шароитларини янада яхшилаш тадбирлари тўғрисида" 1978 йил 10 ноябрдаги 907-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1978 йил 11 декабрдаги 738-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1978 й., 12-сон, 44-модда) 2-бандининг "д" кичик банди.


5. СССР Министрлар Советининг "ҳарбий хизматчилар, ҳарбий хизматдан истеъфога чиқарилган шахслар ва уларнинг оилалари учун имтиёзлар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1981 йил 17 февралдаги 193-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1981 йил 2 мартдаги 179-сон қарорига илова қилинган ҳарбий хизматчилар, ҳарбий мажбуриятлилар, ҳарбий хизматдан истеъфога чиқарилган шахслар ва уларнинг оилалари учун имтиёзлар тўғрисидаги Низомнинг 25-26-бандлари.


6. СССР Министрлар Советининг "Ватан уруши ногиронлари ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари учун имтиёзлар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1981 йил 23 февралдаги 209-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1981 йил 2 мартдаги 182-сон қарорига илова қилинган Ватан уруши ногиронлари ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари учун имтиёзлар тўғрисидаги Низомнинг 17-банди.


7. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1981 йил 7 июлдаги 544-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1981 й., 7-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Ватан уруши инвалидларига ва боқувчисидан жудо бўлганлиги сабабли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи учун пенсия олаётган оилаларга турар жой майдони ва коммунал хизматига ҳақ тўлаш, шунингдек, Ватан уруши инвалидларига пассажир транспортида қатнаш юзасидан имтиёзлар бериш тартиби тўғрисидаги Низомнинг I бўлими.


8. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССРда Ватан урушининг инвалидлари ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари учун белгиланган имтиёзлар тўғрисида ҳамда СССР Министрлар Советининг 1981 йил 23 февралдаги 209-сон қарорида кўрсатилган имтиёзларни қўлланиш тартиби ҳақида" 1981 йил 11 майдаги 407-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1981й., 5-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ватан уруши инвалидлари ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари учун белгиланган имтиёзлар рўйхати III бўлимининг 3-банди ва IV бўлими.


9. КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг "Улуғ Ватан уруши қатнашчиларининг, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари, Совет Иттифоқи қаҳрамонлари ва Шуҳрат орденининг учала даражаси билан мукофотланган кишиларнинг моддий-маиший шароитларини янада яхшилаш масаласи бўйича" 1984 йил 26 июлдаги 812 ва 813-сон қарорлари юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1984 йил 4 сентябрдаги 456-сон қарори 1-банди "и" кичик бандининг бешинчи хатбоши, "к" ва "л" кичик бандлари ва 2-бандининг "г" кичик банди.


10. КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг "Улуғ Ватан уруши қатнашчилари учун тайинланган имтиёзларни Ленинград шаҳри қамалда бўлган даврда шаҳарнинг корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида ишлаган ҳамда "Ленинград мудофааси учун" медали билан мукофотланган гражданларга жорий этиш тўғрисида" 1985 йил 14 майдаги 416-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1985 йил 14 июндаги 311-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1985й., 6-сон, 26-модда) 1-бандининг "а" кичик банди.


11. КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг "Аҳоли саломатлигини янада яхшилаш ва соғлиқни сақлашнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1988 йил 20 июндаги 764-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1988 йил 31 октябрдаги 392-сон қарори 19-банди "ж" кичик бандининг тўртинчи хатбоши.


12. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон Кўрлар жамиятининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва унинг социал соҳасини ривожлантириш чоралари тўғрисида" 1990 йил 28 июндаги 251-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1990й., 6-сон, 21-модда)нинг 7-банди.


13. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Улуғ Ватан уруши йилларидаги меҳнат фронти қатнашчиларига имтиёзлар бериш тўғрисида" 1990 йил 21 сентябрдаги 315-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1990й., 9-сон, 32-модда) 1-бандининг иккинчи хатбоши.

15. Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон ССР Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги тизимидаги ҳамда СССР Энергетика ва электрлаштириш вазирлигининг Ўзбекистон ССР ҳудудида жойлашган корхоналаридаги кадрларни мустаҳкамлаш бўйича айрим чора-тадбирлар тўғрисида" 1991 йил 1 июндаги 152-сон қарори.


16. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Пенсиялар, стипендиялар ва ноишлаб чиқариш соҳа ходимларининг лавозим маошлари миқдорларини ошириш тўғрисида" 1992 йил 8 январдаги 3-сон қарори 5-бандининг турар жой-коммунал хизматлар бўйича имтиёзларни жорий қилишга оид қисми.


17. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари таркибига, илмий ходимларига ва ўқув-ёрдамчи ходимларига қўшимча имтиёзлар бериш ҳақида" 1992 йил 5 февралдаги Фармонини бажариш чоралари тўғрисида" 1992 йил 13 мартдаги 128-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбоши.


18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Коммунал хизматларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашига босқичма-босқич ўтиши тўғрисида" 1994 йил 7 февралдаги 54-сон қарорининг 2-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами", 2001 й. 8-сон


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 4, 23-модда.