язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Автомобиль транспорти/ Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 6-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим марказининг 48/ҚБ-сон, Ички ишлар вазирлигининг 11-сон "Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 27.12.2006 й. Қарори (АВ томонидан 09.01.2007 й. 1652-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.01.2007 й.

N 1652

ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ

ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ

АГЕНТЛИГИНИНГ

27.12.2006 й.

N 6


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС,

КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМ МАРКАЗИНИНГ

27.12.2006 й.

N 48/ҚБ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.12.2006 й.

N 11

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт

воситалари   ҳайдовчиларини   тайёрлаш   ва   қайта

тайёрлаш  билан  шуғулланувчи таълим муассасаларини

битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган

ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

(2007 йил 19 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 августдаги "Ўзбекистон Республикаси автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида"ги 156-сон қарорини бажариш мақсадида, ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:

1. "Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ягона намунадаги гувоҳномалар Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг "Автомобиль транспорти ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти" ДКни буюртмасига асосан, "Давлат белгиси" бирлашмасининг Тошкент шаҳар босма фабрикасида, босма усулда тайёрлансин.

3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан давлат рўйхатидан ўтказилган кунидан 10 кун ўтгандан кейин амалга киритилсин.

Ўзбекистон автомобиль ва дарё

транспорти агентлигининг бошлиғи

    

А. Абдувалиев

Вазирнинг биринчи ўринбосари,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази директори

А. Каримов

Ички ишлар вазири

Б. Матлюбов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 1-2-сон, 18-модда.