язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд хокимияти. Одил судлов/ Судьяларни танлаш ва тайинлаш тартиби. Судьяларнинг мақоми. Халқ маслаҳатчилари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.07.1993 й. 343-сон "Ўзбекистон Республикаси судьяларини, адлия органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.07.1993 й.

N 343


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СУДЬЯЛАРИНИ, АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ

ХОДИМЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ

ҚИЛИШНИ КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Судьяларни, адлия органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш, бу органларни юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш даражасини табақали бараварлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Қуйидагилар:

малака даражалари учун судьяларнинг лавозим маошларига қўшиладиган қўшимча ҳақ миқдорлари 1-иловага мувофиқ;

судлар ва адлия органлари ва муассасаларининг малака даражалари ва мартаба даражаларига эга бўлган ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун бериладиган ҳар ойлик устама ҳақ миқдорлари 3-иловага мувофиқ;

мартаба даражалари учун судлар ва адлия органлари ва муассасалари ходимларининг лавозим маошларига қўшиладиган қўшимча ҳақ миқдорлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 12 ноябрдаги 523-сон қарорига 5-илова, Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 26 декабрдаги 589-сон қарорига 19, 24-иловалар ва Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 24 январдаги 33-сон қарорига 12-илова ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

Мазкур қарор 1993 йил 1 июлдан бошлаб амалга киритилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                     И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 9 июлдаги

343-сон қарорига

1-ИЛОВА


Малака даражалари учун судьяларнинг лавозим

маошларига қўшиладиган қўшимча ҳақ

МИҚДОРЛАРИ

Лавозимларнинг номи

Лавозим маошларига қўшиладиган

қўшимча ҳақ миқдори (фоизларда)


5-малака даражасига эга бўлган судья


24

4-малака даражасига эга бўлган судья


28

3-малака даражасига эга бўлган судья


32

2-малака даражасига эга бўлган судья


36

1-малака даражасига эга бўлган судья


40

Олий малака даражасига эга бўлган судья


50

     





Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 9 июлдаги

343-сон қарорига

3-ИЛОВА


Судлар ва адлия органлари ва муассасаларининг

малака даражалари ва мартаба даражаларига эга бўлган

ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун

бериладиган ҳар ойлик устама ҳақ миқдорлари

(лавозим маошига нисбатан фоизларда)

Суд ва адлия органлари ва муассасаларидаги умумий иш стажи:

2 йилдан 5 йилгача бўлганда


- 5%

5 йилдан 10 йилгача бўлганда


- 10 %

10 йилдан 15 йилгача бўлганда


- 15 %

15 йилдан 20 йилгача бўлганда


- 20%

20 йилдан 25 йилгача бўлганда


- 25%

25 йилдан 30 йилгача бўлганда


- 30 %

30 йилдан ортиқ бўлганда


- 40 %

    

Изоҳ. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида бошқарув ходими сифатидаги ишлаш даври кўп йил ишлаганлиги учун устамалар тўлаш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармасида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари ва унинг аппарати бош мутахассиси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ва унинг аппарати бош мутахассиси сифатидаги ишлаш даври кўп йил ишлаганлиги учун устама тўлаш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади.





Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 9 июлдаги

343-сон қарорига

4-ИЛОВА


Судлар ва адлия органлари ва муассасалари

ходимларининг лавозим маошларига мартаба

даражалари учун қўшиладиган қўшимча ҳақ

МИҚДОРЛАРИ

Номи


Лавозим маошларига нисбатан

фоизларда қўшимча ҳақ миқдори


3-даражали юрист


20

2-даражали юрист


24

1-даражали юрист


28

3-даражали адлия маслаҳатчиси


32

2-даражали адлия маслаҳатчиси


36

1-даражали адлия маслаҳатчиси


40

3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси


44

2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси


47

1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси


50

Ҳақиқий давлат адлия маслаҳатчиси


50

        

Изоҳ. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида бошқарув ходими сифатидаги ишлаш даври мартаба даражалари олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармасида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари ва унинг аппарати бош мутахассиси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ва унинг аппарати бош мутахассиси сифатидаги ишлаш даври мартаба даражалари олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади.