ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Оммавий ахборот воситалари /Ўзбекистон Республикаси матбуотини қўллаб-қувватловчи жамғарма маблағларини тақсимлаш Тартиби (ЎзР ВМ 11.09.1993 й. 451-сон қарорига 2-илова)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
1993 йил 11 сентябрдаги
Ўзбекистон Республикаси матбуотини қўллаб-
қувватловчи жамғарма маблағларини тақсимлаш
1. Ўзбекистон Республикаси матбуотини қўллаб-қувватловчи жамғарма маблағлари Жамғарманинг, газета ва журналларнинг ишлаб чиқариш, тижорат ва ташқи иқтисодий фаолияти, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик ҳамда бошқа бадаллари, шунингдек матбуотни қўллаб-қувватлаш учун давлат томонидан бериладиган субсидиялар ҳисобига шаклланади.
2. Кўрсатиб ўтилган мaблaғлap Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси "Ўзсаноатқурилишбанк"и бўлимларидан бирида очиладиган махсус ҳисоб рақамида жамланади.
3. Бош муҳаррирлар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси билан биргаликда республика газета ва журналлари таъсисчилари ҳамда таҳририятларининг газета ва журналларни нашр этиш учун зарур бўлган маблағлар таркибини такомиллаштириш ва ҳажмлари бўйича таклифларни ҳар йили кўриб чиқади. Қабул қилинган қарор кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси матбуотини қўллаб- қувватловчи жамғарма бошқарувига киритилади.
4. Жамғарма бошқаруви киритилган таклифларни кўриб чиқади ва Жамғарма ҳисоб рақамларидаги маблағларни ҳисобга олган ҳолда календарь йилда газета ва журналларни чиқариш ҳамда Жамғарма мaблaғлapини ушбу мақсадлар учун тақсимлаш дастури тўғрисида бошқарув қарорини қабул қилади.
Газета ва журналларнинг тахририятлари ажратилган маблағларни Жамғарма бошқаруви қарорига мувофиқ ўзининг ишлаб чиқариш фаолиятини таъминлашга йўналтиради.
5. Зарур ҳолларда Жамғарма бошқаруви чоп этиладиган даврий нашрларни қўллаб-қувватлаш учун давлат субсидиялари aжратиш тўғрисидаги илтимоснома билан Вазирлар Маҳкамасига мурожаат қилади.
6. Ўзбекистон Республикаси матбуотини қўллаб-қувватловчи жамғарма маблағлари бошқарув ва бош муҳаррирлар Кенгаши қарорига мувофиқ, фақат белгиланган мақсад бўйича ишлатилади. Маблағлардан фойдаланишни вақти-вақти билан назорат қилиб боришни таъсис йиғилишида сайланадиган Жамғарма тафтиш комиссияси амалга оширади.