язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.02.2007 й. ПҚ-585-сон "Тошқинлар, сел оқимлари, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

19.02.2007 й.

N ПҚ-585


ТОШҚИНЛАР, СЕЛ ОҚИМЛАРИ, ҚОР КЎЧИШ

ВА ЕР КЎЧКИ ҲОДИСАЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

ҲАМДА УЛАРНИНГ ОҚИБАТЛАРИНИ ТУГАТИШ

БОРАСИДАГИ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Тошқинлар, сел оқимлари, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан аҳоли ва ҳудудларни ҳимоя қилиш бўйича ишларни ўз вақтида ва самарали ташкил этиш, шунингдек уларнинг эҳтимол тутилган оқибатларини тезкорлик билан тугатиш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Хавфли гидрометеорология ва геология ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини тугатиш бўйича ишларни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага* мувофиқ;

тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда - Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси деб юритилади) таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги зиммасига Тошқинга қарши ҳукумат комиссиясининг ишини ташкилий-техникавий жиҳатдан таъминлаш вазифаси юклатилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳар йилнинг 1 мартигача тасдиқланган Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тошқинлар, сел оқимлари, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан аҳоли ва ҳудудларни ҳимоя қилиш бўйича ўтказилаётган ишлар ҳамда вужудга келиши мумкин бўлган оқибатларни тугатишга мавжуд куч ва воситаларнинг тайёрлиги тўғрисида ҳисобот бериб борсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида, вазирликлар ва идораларда гидрометеорологик ва геологик хавф-хатар билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларнинг келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатларини тезкорлик билан тугатиш бўйича ишларнинг олиб борилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли ва ҳудудларни сел-тошқин ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳамда уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 9 февралдаги ПҚ-279-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 7-8-сон, 61-модда.