язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Аудит/ Аудиторлик ташкилотлари тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 04.04.2007 й. ПК-615-сон Қарорига илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2007 йил 4 апрелдаги

ПҚ-615-сон қарорига

ИЛОВА



Аудиторлик ташкилотлари тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва аудиторлик ташкилотларининг мақоми, вазифаси, мажбуриятлари, ҳуқуқ ва жавобгарлигини белгилаб беради.


2. Аудиторлик ташкилотлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, аудиторлик фаолиятининг стандартлари ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек мазкур Низомга амал қиладилар.

3. Аудиторлик фаолияти қуйидаги тамойиллар асосида амалга оширилади:

аудиторлик текшируви ўтказиладиган шахслардан, шунингдек ҳар қандай учинчи шахслардан мустақиллик;

аудиторлик текширувларини ўтказишда холислик;

аудиторлик текширувини ўтказаётган аудиторлик ташкилотлари мустақил равишда ишлаш усуллари ва методларини танлаши;

аудиторлик текширувини амалга ошираётган шахсларнинг профессионал компетентлиги;

аудиторлик текширувини амалга оширишда олинган ахборотларнинг маҳфийлиги.

4. Аудиторлик ташкилоти, аудиторлик фаолиятини амалга ошириш лицензияси, ўзининг номига эга муҳри, мустақил баланси, банкларда ҳисоб рақамларига эга бўлган юридик шахс ҳисобланади.


II. АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


5. Қуйидагилар аудиторлик ташкилотларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳисоботларининг таҳлили ва ишончлилигини тасдиқлаш;

хўжалик фаолияти самарадорлигини реал ва ҳаққоний баҳолаш;

мулкдорлар, акциядорлар, инвесторлар, кредиторлар ва бошқа молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича амалий таклифларни ишлаб чиқиш.


6. Аудиторлик ташкилотлари зиммаларига юклатилган вазифаларга мувофиқ молиявий ҳисоботларнинг ишончлилигини ҳамда у билан боғлиқ бўлган молиявий ахборотнинг бухгалтерлик ҳисоб-китоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлигини аудиторлик текширувидан ўтказади, шунингдек профессионал хизматлар кўрсатади.

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолашда аудиторлик ташкилотлари, авваламбор даромадлилик (рентабеллик), капиталдан фойдаланиш даражаси, молиявий барқарорлиги, тўлов қобилияти ва ўзини-ўзи молиялаш даражаси, ишдаги фаоллик мезонларидан келиб чиқади.



III. АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


7. Аудиторлик ташкилотлари:

аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун хўжалик юритувчи субъектнинг таъсис ҳужжатлари ва бухгалтерия ҳисоби ҳамда молиявий ҳисоботлари билан олдиндан танишиб чиқиш;

аудиторлик текширувини олиб бориш шакллари ва услубларини мустақил равишда белгилаш;

аудиторлик текширувини ўтказишда хўжалик юритувчи субъектнинг молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳужжатлари билан тўлиқ танишиб чиқиш, шунингдек ушбу ҳужжатда ҳисобга олинган ҳар қандай мулкнинг аниқ мавжудлиги ёки ҳар қандай мажбуриятларнинг аниқ ҳолатини текшириш;

аудиторлик текшируви давомида юзага келган саволлар бўйича хўжалик юритувчи субъектнинг моддий жавобгар шахсларидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар ҳамда аудиторлик текшируви учун зарур бўлган қўшимча маълумотларни олиш;

хўжалик юритувчи субъектдан учинчи шахслар ахборотининг ёзма тасдиқномасини олиш;

хўжалик юритувчи субъект ишончли аудиторлик хулосасини тайёрлаш учун барча зарур бўлган ахборотни бермаган тақдирда аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортиш;

аудиторлик текширувини ўтказишда аудиторлар ва бошқа мутахассисларни иштирок этишга белгиланган тартибда жалб этиш;

аудиторлик текширувини олиб бориш даврида хўжалик юритувчи субъектга бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, тиклаш, олиб бориш ҳамда молиявий ҳисоботни тайёрлашдан ташқари профессионал хизматлар кўрсатиш ва хўжалик юритувчи субъектнинг тафтиш комиссияси (тафтишчиси) функциясини амалга ошириш;

республика аудиторлар жамоат бирлашмасига аъзо бўлиш ҳуқуқига эгадир;

аудиторлик хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш чоғида халқаро аудит стандартларини қўллаш.

Аудиторлик ташкилотлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.

8. Аудиторлик ташкилотлари:

аудиторлик фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатларида белгиланган лицензия талаблари ва шартларига амал қилиши;

аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича шартнома тузишдан аввал буюртмачининг талабига кўра аудиторлик фаолиятини амалга оширишга тегишли лицензия, аудитор (аудиторлар)нинг малака сертификатини кўрсатиши;

хўжалик юритувчи субъектнинг талабига кўра аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича қонун ҳужжатларидаги талаблар, аудиторнинг фикр-мулоҳазалари асосланадиган ҳуқуқий нормалар тўғрисида ахборот тақдим этиши;

аудиторлик текширувини амалга оширишда олинган ахборотларни сир сақлаши;

аудиторлик ҳисоботида молия-хўжалик операцияларининг қонунийлигини бузиш ҳолатлари ва уларни бартараф этиш бўйича таклифларни акс эттириши;

аудиторлик хулосалари ва ҳисоботларининг нусхалари аудиторлик ташкилотида беш йилдан кам бўлмаган муддат сақланишини таъминлаши;

хўжалик юритувчи субъектнинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари мазкур субъектга зарар келтирганлигига яққол гувоҳлик берувчи ҳолатларни аниқлаган тақдирда бу тўғрида раҳбарият (мулкдор)ни хабардор қилиши ҳамда аудиторлик хулосасида тегишли равишда қайд этиши шарт. Зарур ҳолларда аудиторлик текширувининг натижаларини акциядорларга етказиш учун уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда умумий мажлисини чақиришни талаб қилиши;

аудиторларнинг ҳар йили бир марта малака ошириш курсларидан ўтишларини таъминлаши;

республика аудиторлар жамоат бирлашмасининг талабига кўра аудиторлик ташкилотларини мажбурий рейтинг баҳолаш учун ахборот тақдим этиши шарт;

аудиторлар фаолияти сифатини назорат қилишни таъминлаш.

Аудиторлик ташкилотлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлишлари мумкин.

9. Аудиторлар назорат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг топшириқларига биноан фақат аудиторлик ташкилоти билан назорат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида тузилган шартнома асосида турли текширувларни ўтказишда мутахассислар сифатида иштирок этишлари мумкин.


IV. АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Аудиторлик ташкилотлари очиқ акциядорлик жамияти шаклидан ташқари барча ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилиши ва фаолият юритиши мумкин, бунда устав капиталининг камида 51 фоизи мазкур аудиторлик ташкилотининг бир ёки бир нечта штатдаги аудиторларига тегишли бўлиши шарт. Аудитор ўзи ишлаётган фақат битта аудиторлик ташкилотининг муассиси (иштирокчиси) бўлиши мумкин.

Аудиторлик ташкилоти бошқа аудиторлик ташкилотининг муассиси (иштирокчиси) бўлиши мумкин эмас.

11. Мазкур аудиторлик ташкилоти ўзининг асосий иш жойи бўлган аудиторгина аудиторлик ташкилотининг раҳбари бўлиши мумкин.

Аттестациядан ўтмаган раҳбар икки йил мобайнида аудиторлик ташкилоти раҳбари сифатида фаолият юритиш ҳуқуқига эга эмас.


12. Қуйидагилар:

фақат ташаббускорлик асосида аудиторлик текширувини амалга оширувчи аудиторлик ташкилотлари энг кам ойлик иш ҳақининг 1500 баробари миқдоридан кам бўлмаган устав капиталига ва штатида камида 2 нафар аудиторга эга бўлиши;

акциядорлик жамиятлари, банклар ва суғурта ташкилотларидан ташқари хўжалик юритувчи субъектларда ташаббускорлик асосида ва мажбурий аудиторлик текширувларини амалга оширувчи аудиторлик ташкилотлари энг кам ойлик иш ҳақининг 3000 баробари миқдоридан кам бўлмаган устав капиталига ва штатида камида 4 нафар аудиторга, уларнинг биттаси халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлиши;

барча хўжалик юритувчи субъектларда аудиторлик текширувини ўтказувчи аудиторлик ташкилотлари энг кам ойлик иш ҳақининг 5000 баробари миқдоридан кам бўлмаган устав капиталига ва штатида камида 6 нафар аудиторга, уларнинг иккитаси халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлиши шарт.

Мазкур банднинг аудиторлик ташкилотига унинг штатидаги аудиторларнинг энг кам сонига нисбатан қўйилган талаби мазкур аудиторлик ташкилоти асосий иш жойи ҳисобланган аудиторлик штати аудиторларнинг белгиланган энг кам сони билан тўлиқ тўлдирилишини назарда тутади.

Аудиторлик ташкилоти устав капиталининг камида эллик фоизи муассислар (иштирокчилар)нинг пул маблағларидан, қолган қисми эса аудиторлик ташкилоти фаолиятини амалга оширишда бевосита фойдаланиладиган моддий бойликлардан шакллантирилади.

13. Хусусий корхона шаклидаги аудиторлик ташкилотлари Ўзбекистон Республикасининг "Хусусий корхоналар тўғрисида", "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги қонунлари ҳамда мазкур Низом талабларига мувофиқ ташкил этилади.


14. Масъулияти чекланган жамият шаклидаги аудиторлик ташкилотлари Ўзбекистон Республикасининг "Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида", "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги қонунлари ҳамда мазкур Низом талабларига мувофиқ ташкил этилади.

16. Аудиторлик ташкилотлари тадбиркорлик субъектларига Давлат хизматлари марказларида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Аудиторлик ташкилотининг фирма номланишида "аудиторлик ташкилоти" сўз бирикмаси мавжуд бўлиб, бошқа аудиторлик ташкилотларининг фирма номланишлари билан айнан ўхшаш ёки бир хил бўлмаслиги керак. Аудиторлик ташкилоти бўлмаган юридик шахс, ўз номланишида "аудиторлик ташкилоти" сўз бирикмасидан фойдаланишга ҳақли эмас.

17. Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик хизматини кўрсатиш тўғрисида тузилган шартнома асосида аудиторлик фаолиятини амалга оширади. Аудиторлик хизматини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома фақат аудиторлик ташкилотининг масъулиятини суғурта қилиш полиси мавжуд бўлган тақдирдагина тузилади.

18. Аудиторлик ташкилотлари битта хўжалик юритувчи субъектнинг аудиторлик текширувини уч йилдан ортиқ кетма-кет ўтказиш ҳуқуқига эга эмас.

19. Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик текширувини ўтказиш учун штатдаги аудиторлар ёки аудиторлик ташкилоти билан фуқаролик-ҳуқуқий характердаги шартнома тузган аудиторларни жалб этади.

Аудитор сифатсиз аудиторлик текшируви ўтказиши натижасида келтирган зарари, тижорат сирларини ошкор этганлиги ва аудиторлик ташкилотига зарар келтирган бошқа хатти-ҳаракатлари учун аудиторлик ташкилоти олдида қонун ҳужжатларига мувофиқ равишда жавобгар бўлади.

Қоидабузарликка йўл қўйилгани учун малака сертификати бекор қилинган ёки амал қилиши тўхтатилган аудиторлар бекор қилинган ёки тўхтатилган вақтдан бошлаб уч йил давомида аудиторнинг малака сертификатини такрор олиш учун малака имтиҳонлари топширишга қўйилмайди.

20. Қоидабузарликка йўл қўйилгани учун аудиторлик ташкилоти лицензиясининг амал қилишини тўхтатиш ҳолларида мазкур аудиторлик ташкилоти раҳбарининг малака сертификатининг амал қилиши ҳам лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан бошлаб тўхтатилади. Аудиторлик ташкилоти лицензиясининг амал қилишини тўхтатишга олиб келган қоидабузарликларга йўл қўйган ўша аудиторнинг малака сертификатининг амал қилиши ҳам тўхтатилади.



V. АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТИГА

НИСБАТАН ҚЎЙИЛАДИГАН ЛИЦЕНЗИЯ

ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


21. Қуйидагилар аудиторлик фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасининг "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонунига, аудиторлик фаолиятининг стандартлари, шунингдек бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

лицензия олиш ва аудиторлик фаолиятини амалга оширишда мазкур Низомда назарда тутилган миқдорларда тўлиқ шакллантирилган устав капиталига эга бўлиш;

фақат аудиторлик фаолиятини амалга ошириш;

аудиторлик ташкилоти масъулиятини суғурта қилиш полисига эга бўлиш;

аудитор томонидан аудиторлик фаолиятини фақат битта аудиторлик ташкилотида амалга ошириш;

штатда аудиторлар сони мазкур Низомда назарда тутилган миқдорда бўлиши;

лицензия турига мувофиқ штатдаги аудиторларда бухгалтернинг халқаро сертификати бўлиши;

аудиторлик текшируви ўтказиш чоғида олинган ахборотнинг сир сақланишини таъминлаш;

аудиторлик хизматларини кўрсатиш чоғида шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажариш;

аудиторлик ташкилотининг раҳбари лавозимига фақат шу аудиторлик ташкилоти асосий иш жойи бўлган аудиторни тайинлаш;

аудиторлик ташкилоти раҳбарининг уч йилда бир маротаба Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида аттестациядан ўтиши;

аудиторлик фаолиятини амалга оширишда мустақилликни таъминлаш;

аудиторлик фаолияти стандартларига мувофиқ аудиторлик ҳисоботини тузиш ва аудиторлик хулосасини бериш;

аудиторлик ташкилотларида ички стандартларнинг мавжудлиги;

ўз почта манзили ўзгаргани тўғрисида 10 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигини хабардор қилиш;

аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни йилига бир марта белгиланган шаклда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этиш, шунингдек, аудиторлик фаолияти билан боғлиқ бошқа ахборотларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг талаби бўйича тақдим этиш;

аудиторлар фаолияти сифатини назорат қилишни таъминлаш;

аудиторларнинг ҳар йили бир марта малака ошириш курсларидан ўтишларини таъминлаши;

аудиторлик ташкилотининг раҳбари ва (ёки) аудиторлар таркиби ўзгаргани тўғрисида 5 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигини хабардор қилиш;

аудиторлик текширувларни ўтказишда қонун ҳужжатларида назарда тутилган чекланишларга риоя қилиш.

22. Аудиторлик ташкилоти лицензиясининг амал қилишини тўхтатиш учун асос бўладиган лицензия талабларини бир марта қўпол равишда бузишга қуйидагилар киради:

аудиторлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқа фаолият турларини амалга ошириш;

аудиторлик фаолиятини амалга оширишда мустақилликни таъминламаслик;

ишончсиз ёхуд шак-шубҳасиз ёлғон аудиторлик хулосаси тузиш;

аудиторлик текшируви ўтказиш чоғида олинган маҳфий ахборотни аудиторлик текшируви буюртмачисининг рухсатисиз ошкор қилиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

аудиторлик текширувларини ўтказишда қонун ҳужжатларида назарда тутилган чекланишларга риоя қилинмаслик;

аудиторлик фаолиятини амалга оширишда аудиторлик ташкилоти масъулиятини суғурта қилиш полисининг йўқлиги;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг текширувларидан бўйин товлаш.

23. Аудиторнинг малака сертификати амал қилишини тўхтатиш учун асос бўладиган аудиторлик фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатлари талабларини қўпол равишда бир маротаба бузишга қуйидагилар киради:

аудиторлик текширувини амалга оширишда мустақилликни таъминламаслик;

ишончсиз ёхуд шак-шубҳасиз ёлғон аудиторлик хулосаси тузиш;

аудиторлик текшируви ўтказиш чоғида олинган маҳфий ахборотни аудиторлик текшируви буюртмачисининг рухсатисиз ошкор қилиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

аудиторлик текшируви ўтказишда аниқланган хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоб-китоби юритиш, молия ҳисоботини тузиш бўйича белгиланган талабларни бузганлиги фактларининг аудитор томонидан яширилиши;

аудиторнинг малака сертификатини ўз номидан аудиторлик фаолиятида қатнашиш учун ушбу ҳужжатдан фойдаланиш мақсадида, бошқа шахсга берилиши факти аниқланганда;

аудиторлик ташкилотининг штатида турган аудиторнинг мазкур ташкилотнинг тегишли рухсати (буйруғи)сиз назорат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар топшириғи бўйича турли текширувларни ўтказиш учун мутахассис сифатида қатнашиши.

24. Аудиторнинг ҳар йилги малака ошириш талабларини мунтазам равишда бузиши аудиторлик малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш учун асос бўлади.



VI. АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


25. Аудиторлик ташкилотлари, аудиторлик текширувини буюртмачиси, хўжалик юритувчи субъектлар ва молиявий ҳисобот бошқа фойдаланувчилар, шу жумладан тижорат банклари, молия тузилмалари ҳамда инвесторлар олдида хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи ва бошқа молиявий ахбороти ҳақида нотўғри аудиторлик хулосаларини тузиши оқибатида уларга келтирилган зарар учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортилади.

26. Сифатсиз ёки батафсил бўлмаган аудиторлик текшируви натижасида хўжалик юритувчи субъект ва (ёки) аудиторлик текшируви буюртмачисига келтирилган зарар, шу жумладан, бой берилган фойда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.


VII. ҲИСОБ, ҲИСОБОТ ВА АУДИТОРЛИК

ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ

ВА ШАРТЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИШИ УСТИДАН НАЗОРАТ


27. Аудиторлик ташкилотлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини олиб боради.

28. Аудиторлик ташкилотлари лиценция талаблари ва шартларига риоя қилишини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар уч йилда камида бир маротаба текшириб туради.

29. Аудиторлик ташкилотларини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 15-сон, 155-модда.