ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.1994 й. 123-сон "Ўзбекистон Республикасидаги топонимик объектларга машҳур кишиларнинг номини бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи Республика комиссиясини тузиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ТОПОНИМИК ОБЪЕКТЛАРГА МАШҲУР
КИШИЛАРНИНГ НОМИНИ БЕРИШ
МАСАЛАЛАРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ
РЕСПУБЛИКА КОМИССИЯСИНИ
ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг "Ўзбекистон Республикасидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, физик-жуғрофий, геологик ва бошқа топонимик объектларнинг номларини тартибга солиш тўғрисида" 1993 йил 3 сентябрдаги қарорини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикасидаги топонимик объектларга машҳур кишиларнинг номини бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси 1-иловага* мувофиқ таркибда тузилсин ва ушбу комиссия тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Республика комиссияси манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 1994 йилнинг II чораги охиригача табиий-жўғрофий ва бошқа топонимик объектларнинг номларини умумдавлат, миллий манфаатлардан, тарихий, табиий-жўғрофий шароитлардан келиб чиққан ва меҳнаткашларнинг истакларини ҳисобга олган ҳолда тартибга солиш ишларини асосан тугаллашни таъминласин.
3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1981 йил 27 майдаги 457-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар, фан ва маданият бўлими ҳамда Ҳудудий-ташкилий бўлимига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.