язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.07.1998 й. 274-сон "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Махсус авария-тиклаш бошқармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.07.1998 й.

N 274



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ МАХСУС

АВАРИЯ-ТИКЛАШ БОШҚАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг доимий тайер турувчи авария-тиклаш бўлинмаларини табиий ва техноген тусдаги фавқулоддаги вазиятларни бартараф этиш бўйича ишларни амалга ошириш чоғида бошқаришни ҳамда уларнинг профессионал тайёргарлигини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. 15361-ҳарбий қисм (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 24-алоҳида алоқа бригадаси) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Махсус ахборот-тиклаш бошқармаси этиб қайта ташкил қилинсин.

Қайта ташкил қилиш 15361-ҳарбий қисмни таъминлаш учун бюджет сметасида назарда тутилган пул маблағларини кўпайтирмасдан амалга оширилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Махсус авария-тиклаш бошқармаси тўғрисидаги Низом 1-иловага ҳамда унинг ташкилий тузилмаси тасдиқлансин.

3. Белгилаб қўйилсинки, Махсус авария-тиклаш бошқармаси харажатларини маблағ билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҳар йили курилишлар инвестиция дастурида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Махсус авария-тиклаш бошқармасига асосий фондларни реконструкция қилиш ва ривожлантириш учун капитал кўйилмалар ҳамда молиявий маблағлар ажратилишини назарда тутсинлар.

4. Махсус авария-тиклаш бошқармасининг харбий хизматчилари, ходимлари ва мутахассислари хизматни ўташ масалалари, меҳнатга ҳақ тулаш, пенсия таъминоти, тиббий ва маиший хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича, шу жумладан уларнинг оила аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги харбий хизматчилари, ходимлари ва мутахассисларининг тегишли тоифаларига тенглаштирилсин.


5. Белгилансинки:

Махсус авария-тиклаш бошқармасининг контракт бўйича ҳарбий хизматчиларини бутлаш, лавозимга тайинлаш, уларга ҳарбий унвонлар бериш, уларни заҳирага (истеъфога) бўшатиш, пенсия билан таъминлаш бошқарма бошлиғининг такдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан амалга оширилади;

Махсус авария-тиклаш бошқармасини муддатли хизмат ҳарбий хизматчилари билан бутлаш белгиланган тартибда, бошқарма бошлиғининг буюртманомасига биноан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги орқали амалга оширилади.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Махкамасининг Раиси                                                  И. Каримов