ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жамоат тартибини муҳофаза қилиш, ҳуқуқбузарликлар проилактикаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.2007 й. 176-сон "Қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.08.2007 й.

N 176



ҚИМОР ЎЙИНЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА

ЎТКАЗИШНИ ЯНАДА ТАРТИБГА СОЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ноқонуний фаолиятнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 28 мартдаги ПҚ-608-сон қарорига мувофиқ, шунингдек қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш, ноқонуний қимор ўйинларини ташкил этишга ҳамда уларга ўсмирлар ва ёшларни жалб этишга кўмаклашувчи шарт-шароитларга барҳам бериш, қимор бизнесининг ривожланиши салбий оқибатларининг олдини олиш, ноқонуний қимор ўйинлари ташкилотчилари ва қатнашчиларининг жавобгарлигини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2007 йил 1 сентябрдан бошлаб:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимор ўйинларини ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни (шу жумладан тотализаторлар) ташкил этиш ва ўтказиш (Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ташкил этиладиган Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидаги таваккалчиликка асосланган ўйинлар, букмекерлик фаолияти ва лотереялардан ташқари);

қимор ўйинларини ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш учун телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи провайдерлари томонидан хизматлар кўрсатиш, мазкур фаолиятни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ташкил этиш ҳоллари бундан мустасно;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига пул ютуғига эга бўлган ўйин автоматларини олиб кириш тақиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига пул ютуғига эга бўлган ўйин автоматларини олиб киришга йўл қўймаслик юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.

3. Белгилаб қўйилсинки, ноқонуний тарзда қимор ўйинларини ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш ҳолатлари аниқланган тақдирда ўйин анжомлари, шу жумладан ўйин автоматлари, ўйинда ставка ва ютуқ бўлган бойликлар, шунингдек бундай ўйинларда қатнашиш натижасида олинган бошқа даромад белгиланган тартибда олиб қўйилади ва давлат даромадига ўтказилади.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Бош прокуратураси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда республика ҳудудида тақиқланган қимор ўйинларини ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишнинг, шунингдек уларга балоғатга етмаганларни жалб қилишнинг олдини олиш юзасидан доимий иш олиб борсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ташкилотчилари ва қатнашчиларининг жавобгарлигини кучайтириш, уларга балоғатга етмаганларни жалб қилганлик, шунингдек бундай ўйинларни ташкил этиш учун телекоммуникация тармоқларида хизматлар кўрсатганлик, дастурий таъминотни нашр қилганлик, кўпайтирганлик, тарқатганлик учун жавобгарликни белгилаш;

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 16 августдаги

176-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6 майдаги 78-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 28-модда) билан тасдиқланган Микрокредитлар бериш ва микролизинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низомнинг 6-банди тўртинчи хатбошидаги "тотализатор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар" сўзлари чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 33-34-сон, 344-модда.











































Время: 0.1722
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск