язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти/ Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив давлат хизматлари кўрсатиш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.08.2007 й. 181-сон қарорига 1-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 23 августдаги

181-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ахборот-коммуникация технологияларидан

фойдаланган ҳолда интерактив давлат

хизматлари кўрсатиш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ахборот-коммуникация технологияларини янада риовжлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 8 июлдаги ПҚ-117-сон қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ахборотлаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида" 2005 йил 22 ноябрдаги 256-сон қарорига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти (кейинги ўринларда "идоралар" деб юритилади) томонидан юридик ва жисмоний шахсларга ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш тартиби ва шартларини белгилайди.


2. Идоралар томонидан идораларнинг ахборот тизимлари воситасида телекоммуникациялар тармоғи орқали жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган хизматлар ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив давлат хизмати кўрсатиш ҳисобланади.


3. Идоралар томонидан интерактив давлат хизматлари кўрсатиш учун тегишли ахборот ресурслари ташкил этилиши зарур.


4. Идораларнинг интерактив давлат хизматлари кўрсатиш учун ташкил этиладиган ахборот тизимлари ягона стандартлар ва талаблар асосида ўзаро ҳамкорлик қилиши керак.


5. Автоматлаштирилган ахборот бўйича ўзаро ҳамкорликни таъминлаш мақсадида идоралар томонидан ахборот айирбошлаш бўйича ягона давлат стандартлари ва талаблари асосида ахборот тизимлари ташкил этилади.



II. МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


6. Интерактив давлат хизматлари кўрсатиш:

ахборот айирбошлаш ва тарқатиш тезкорлиги даражасининг ўсиши ҳисобига давлат функцияларини бажариш самарадорлиги ва тезкорлигини оширишга;

сўровларни пухта ишлаш ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича давлат функциялари ижро этилиши устидан назоратни кучайтиришга;

идораларнинг юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлиги даражасини оширишга;

идораларнинг юридик ва жисмоний шахслар ҳамда бошқа давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигига сарфланадиган чиқимларни қисқартиришга;

аҳолининг давлат бошқарувида янада фаол иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида идоралар фаолиятининг очиқ-ошкоралиги даражасини оширишга;

ахборот айирбошлашнинг янги механизмларига ўтишга йўналтирилган.



III. ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ

КЎРСАТИШ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ


7. Интерактив давлат хизматлари умумий фойдаланиладиган, фойдаланиш қулай ҳамда барча қатламлар ва гуруҳлар фойдаланувчиларининг устуворликлари ва эҳтиёжларига мувофиқ бўлиши керак. Интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш энг юқори даражада тез ва қулай усулда таъминланиши керак.


8. Интерактив давлат хизматларидан кафолатли ва хавфсиз фойдаланиш идоралар томонидан таъминланиши керак.


9. Интерактив давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида тақдим этиладиган ахборот долзарб, ишончли ҳамда рухсатсиз фойдаланиш, йўқ қилиш, бузиш, блокировка қилишдан ҳимояланган ва қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.


10. Идораларнинг интерактив давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида фойдаланиладиган ахборот тизимлари қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.



IV. ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ ВА УЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШНИ ТАЪМИНЛАШ


11. Интерактив давлат хизматлари:

умумий фойдаланиладиган ахборотни эълон қилиш (тарқатиш) - тегишли ахборот тизимлари, шу жумладан Интернет орқали давлат ахборот ресурсларидан фойдаланиш бўйича хизматларни реализация қилиш;

бир томонлама ўзаро ҳамкорлик - электрон шаклдаги ҳужжатларнинг ҳар хил формулярларидан фойдаланиш имкониятини бериш;

икки томонлама ахборот айирбошлаш - сўров бўйича қабул қилиш, таҳлил (кўриб чиқиш) ва жавоб юборишни ўз ичига оладиган идора хизматлари (буюртманомалар ва мурожаатларни тақдим этиш, уларни қайта ишлаш натижаларини тақдим этиш ва/ёки бериш);

электрон шаклдаги маълумотлар тўлиқ айирбошланишини амалга ошириш, шу жумладан хизматлар кўрсатиш ва уларга ҳақ тўлаш шаклида кўрсатилиши мумкин.


12. Интерактив давлат хизматлари фойдаланувчи томонидан идора билан ўзаро ҳамкорлик қилиш доирасида ёки бир нечта идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги асосида амалга оширилади ва кўрсатилади.


13. Интернетнинг умумий фойдаланиладиган тармоғи воситасида кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлари фақат идораларнинг расмий сайтлари орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳокимияти портали орқали кўрсатилади.


14. Қонун ҳужжатларида белгиланган базавий интерактив давлат хизматлари мажбурий ҳисобланади ва идоралар томонидан бепул кўрсатилади, кўрсатилганлиги (расмийлаштирилганлиги) учун қонун ҳужжатларига мувофиқ йиғимлар, божлар ва бошқалар шаклида тўлов назарда тутилган хизматлар бундан мустасно.


15. Қўшимча интерактив давлат хизматлари идоралар томонидан мустақил белгиланади ва пулли асосда кўрсатилиши мумкин.


16. Қўшимча интерактив давлат хизматлари кўрсатилишидан олинган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорига мувофиқ давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан сарфланади.


17. Интерактив давлат хизматлари кўрсатиш тартиби, шартлари ва муддатлари ҳар бир идора томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган регламент билан белгиланади.

Регламентда қуйидаги асосий қоидалар мавжуд бўлиши керак:

кўрсатилаётган хизматларнинг таркиби ҳамда мазмуни аниқ ва ёрқин ифодаланган бўлиши;

хизматлар кўрсатиш тури/шакли ва усули, кутилаётган аниқ натижа;

хизматлар кўрсатиш муддати;

зарурият бўлганда, хизматлар кўрсатиш қиймати;

идора ёки мансабдор шахснинг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан шикоят қилиш тартиби ва муддатлари.

Идоралар томонидан қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа қоидалар белгиланиши мумкин.



V. ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ

ХИЗМАТЛАРИ РЕЕСТРИНИ ЮРИТИШ


18. Интерактив давлат хизматлари реестрини юритиш:

интерактив давлат хизматларидан фойдаланишда фойдаланувчиларга қулайлик яратиш;

интерактив давлат хизматларини оқилона ривожлантириш;

электрон ҳужжатлар айланиши тизимларининг ўзаро алоқасини таъминлаш;

янги интерактив давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш мақсадида амалга оширилади.


19. Интерактив давлат хизматлари реестрини юритиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан амалга оширилади.

20. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги интерактив давлат хизматлари реестрининг шакллантирилиши, фойдаланилиши, ўз вақтида қўллаб-қувватланиши ва янгиланишини таъминлайди.


VI. АХБОРОТ РЕСУРСЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ

КЎРСАТИШ БИЛАН БОҒЛИҚ

ТАДБИРЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


21. Ахборот ресурслари ташкил этиш ва интерактив давлат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар давлат хизматлари кўрсатадиган давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари учун Давлат бюджетида назарда тутилган маблағлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига қопланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 33-34-сон, 348-модда.