язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари/ 2007 й./ Ўзбекистон Республикасининг 14.12.2007 й. ЎРҚ-127-сон "Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 04.10.2007 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 30.11.2007 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

14.12.2007 й.

N ЎРҚ-127



ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ИХТИЁРИЙ

ТУГАТИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

МАҚСАДИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 4октябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2007 йил 30 ноябрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, N 11-12; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 182-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда, N 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 4, 164-модда, N 8, 367-модда, N 9, 416-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 54-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган тугатувчини - тугатиш комиссиясини ёки жисмоний шахсни тайинлайдилар ҳамда ушбу Кодексга мувофиқ тугатиш тартиби ва муддатини белгилайдилар. Юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарор суд томонидан қабул қилинган тақдирда, тугатувчи юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган билан келишилган ҳолда тайинланади.

Тугатувчи тайинланган пайтдан бошлаб юридик шахснинг ишларини бошқариш бўйича ваколатлар тугатувчига ўтади. Тугатувчи тугатилаётган юридик шахс номидан судда иштирок этади";


2) 55-модданинг:

биринчи қисми биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тугатувчи оммавий ахборот воситаларида юридик шахснинг тугатилиши ҳақида, шунингдек унинг кредиторлари томонидан талабларни баён этиш тартиби ва муддати тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эълон беради";

иккинчи қисмидаги "Тугатиш комиссияси" деган сўзлар "Тугатувчи" деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи, бешинчи ва еттинчи қисмларидаги "тугатиш комиссияси" деган сўзлар "тугатувчи" деган сўз билан алмаштирилсин;

олтинчи қисмидаги "тугатиш комиссияси" деган сўзлар "тугатувчи" деган сўз билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги 223-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 61-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда; 2007 йил, N 7, 325-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 65-модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошисидаги "тугатиш комиссиясини" деган сўзлар "тугатувчини" деган сўз билан алмаштирилсин;


2) 101-модданинг:

иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларидаги "тугатиш комиссиясини" деган сўзлар "тугатувчини" деган сўз билан алмаштирилсин;

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тугатувчи тайинланган пайтдан эътиборан жамият ишларини бошқариш бўйича барча ваколатлар тугатувчига ўтади. Тугатувчи тугатилаётган жамият номидан судда иштирок этади";

олтинчи қисмидаги "тугатиш комиссияси таркибига" деган сўзлар "тугатиш комиссияси тайинланади ва унинг таркибига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 102-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тугатувчи оммавий ахборот воситаларида жамиятнинг тугатилиши ҳақида, шунингдек унинг кредиторлари томонидан талабларни баён этиш тартиби ва муддатлари тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эълон беради. Кредиторлар томонидан талаблар қўйиш учун белгиланган муддат жамиятнинг тугатилиши тўғрисида хабар эълон қилинган санадан эътиборан икки ойдан кам бўлмаслиги лозим.

Агар тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган вақтга келиб, жамият кредиторлар олдида мажбуриятларга эга бўлмаса, унинг мол-мулки акциядорлар ўртасида ушбу Қонуннинг 103-моддасига мувофиқ тақсимланади.

Тугатувчи кредиторларни аниқлаш ва дебиторлик қарзларини олиш чора-тадбирларини кўради, шунингдек кредиторларни жамиятнинг тугатилиши тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади.

Кредиторлар томонидан талабларни қўйиш учун белгиланган муддат тугаганидан кейин тугатувчи оралиқ тугатиш балансини тузади, мазкур баланс тугатилаётган жамият мол-мулкининг таркиби, кредиторлар қўйган талаблар, шунингдек уларни кўриб чиқиш натижалари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. Оралиқ тугатиш баланси акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.

Агар тугатилаётган жамиятдаги мавжуд пул маблағлари кредиторларнинг талабларини қондириш учун етарли бўлмаса, тугатувчи жамиятнинг мол-мулкини суд қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда кимошди савдосида сотишни амалга оширади.

Тугатилаётган жамият кредиторларига пул суммаларини тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган навбат тартибида, тугатувчи томонидан оралиқ тугатиш балансига мувофиқ, у тасдиқланган кундан эътиборан амалга оширилади.

Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш тугаганидан кейин тугатувчи тугатиш балансини тузади, у акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади";


4) 103-модданинг биринчи қисмидаги "тугатиш комиссияси" деган сўзлар "тугатувчи" деган сўз билан алмаштирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги 717-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 8-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 3, 119-модда) 9-моддаси қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектларининг - юридик шахсларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг юридик шахс тугатилиш жараёнида эканлиги тўғрисидаги билдириши асосида давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади, текшириш муддати ўттиз календарь кунидан ошмаслиги керак".


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги 258-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 169-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 8, 367-модда) 62-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларидаги "тугатиш комиссиясига (тугатувчига)" деган сўзлар "тугатувчига" деган сўз билан алмаштирилсин.


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги 310-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 1, 10-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда; 2007 йил, N 7, 325-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 30-модда иккинчи қисмининг ўн тўртинчи хатбошисидаги "тугатиш комиссиясини" деган сўзлар "тугатувчини" деган сўз билан алмаштирилсин;


2) 55-модданинг:

биринчи қисмидаги "қонунларда" деган сўз чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи қисмларидаги "тугатиш комиссиясини" деган сўзлар "тугатувчини" деган сўз билан алмаштирилсин;

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тугатувчи тайинланган пайтдан эътиборан жамият ишларини бошқариш бўйича барча ваколатлар тугатувчига ўтади. Тугатувчи тугатилаётган жамият номидан судда иштирок этади";

олтинчи қисмидаги "тугатиш комиссиясининг таркибига" деган сўзлар "тугатиш комиссияси тайинланади ва унинг таркибига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов



"Халқ сўзи" 2007 йил 15 декабрь.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 50-51-сон, 506-модда.