ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Маълумотларни тармоқлар орқали узатишни ташкиллаштириш. Интернет /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.12.2007 й. 259-сон "Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг ҳукумат порталини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.12.2007 й.

N 259



ИНТЕРНЕТ ТАРМОҒИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҲУКУМАТ

ПОРТАЛИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Ахборотлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 8 июлдаги ПҚ-117-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

3. Белгилаб қўйилсинки, Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали харажатларини молиялаштириш, моддий-техник таъминлаш ва унга хизмат кўрсатиш тасдиқланган смета доирасида Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

4. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

бир ой муддатда ахборот рўйхатлари ва тақдим этиш муддатлари, шунингдек ахборот материалларини жойлаштиришга рухсат бериш ва ахборот хизматлари томонидан Гуруҳга кейинчалик Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталида жойлаштириш учун ахборот тақдим этиш учун масъул шахсларни тайинлаш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

ўз расмий ахборот ресурсларининг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини бир йилда камида икки марта экспертизадан ўтказсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 50-51-сон, 521-модда.


























Время: 0.1061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск