язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Алоқа/ Радиоалоқа ва электрон алоқа/ Юқори частотали қурилмаларнинг рухсат берувчи ҳужжатларини расмийлаштириш, қурилмаларни рўйхатга олиш ва уларнинг техник параметрларини ўлчашни ўтказиш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 26.12.2007 й. 1751-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 18.11.2007 й. 176-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 26 декабрда 1751-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон алоқа ва

ахборотлаштириш агентлигининг

2007 йил 18 ноябрдаги

176-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Юқори частотали қурилмаларнинг рухсат

берувчи ҳужжатларини расмийлаштириш,

қурилмаларни рўйхатга олиш ва уларнинг

техник параметрларини ўлчашни ўтказиш

тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекиcтон Республикасининг "Радиочастота спектри тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1999 йил, 1-сон) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сон "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 19-сон, 220-модда) мувофиқ, юқори частотали қурилмалар (кейинги ўринларда ЮЧҚ деб юритилади) учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, уларни рўйхатга олиш, ўрнатиш ҳамда ишлатиш жараёнида уларнинг техник параметрларини ўлчаш бўйича ишларни бажариш тартибини белгилайди.



1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Йўриқнома саноат, илмий ва тиббий мақсад учун мўлжалланган ЮЧҚни сотиб оладиган ва улардан фойдаланадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шу жумладан, хорижий юридик шахслар ва фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахсларга (кейинги ўринларда ЮЧҚ эгалари деб юритилади) тааллуқлидир ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида улар томонидан сотиб олинадиган ва фойдаланиладиган саноат, илмий ва тиббий мақсад учун мўлжалланган ЮЧҚга зарур рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш масалаларини тартибга солади.

ЮЧҚ - радиочастота энергиясини саноат, илмий, тиббий, маиший ёки бошқа мақсадларда ҳосил қилиш ва фойдаланиш учун мўлжалланган ускуналар ёки асбоблар, улардан радиотўлқинларни тарқатиш ёки қабул қилиш мақсадида фойдаланиш ҳоллари бундан мустасно.


2. Ушбу Йўриқноманинг амал қилиши қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳукумат алоқа хизмати ва Миллий хавфсизлик хизмати радиочастота органларининг радиочастота таъминотида бўлган вазирликлар ва муассасаларига;

Электромагнит мослашуви марказининг (кейинги ўринларда ЭММ деб юритилади) рухсатномасисиз фойдаланишга рухсат этиладиган юқори частотали қурилмаларга.


3. Техник параметрларнинг назорат ўлчашларини амалга оширишда қуйидаги стандартларга амал қилинади:

O`z DSt 1032:2003 Индустриал радиохалақитлар. Индустриал радиохалақитлар манбаларининг синов услублари;

O`z DSt 1033:2003 Саноат, илмий, тиббий ва маиший юқори частотали қурилмалардан индустриал радиохалақитлар. Ўлчов меъёрлари ва услублари;

O`z DSt 1063:2004 Техник воситаларнинг электромагнит мослашувчанлиги. Индустриал радиохалақитларни ўлчаш учун асбоблар. Техник талаблар ва синов усуллари.



2-§. РУХСАТ БЕРУВЧИ ҲУЖЖАТЛАРНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ


4. ЮЧҚни сотиб олиш, олиб кириш, бошқага ўтказиш ва фойдаланишга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун дастлаб Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича давлат комиссиясининг (кейинги ўринларда РЧДК деб юритилади) ушбу ЮЧҚни муайян радиочастотага мувофиқлиги бўйича қарори талаб қилинади.

Бунда, 18,0 kHzдан 245,0 GHzгача радиочастоталар диапазонидаги радиочастоталарда ишлайдиган ЮЧҚ учун тегишли рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилиши зарур.


5. ЮЧҚни рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш ЮЧҚ эгалари томонидан тақдим этилган буюртма асосида ЭММ томонидан амалга оширилади.


6. Турли мақсадларда қўлланиладиган ЮЧҚ учун тегишли рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш фақат РЧДК томонидан ажратилган радиочастота полосаларида ишлайдиган ЮЧҚ учун амалга оширилади.


7. ЮЧҚни ишлаб чиқариш, модернизация қилиш учун (радионурланишларнинг техник тавсифларини ўзгартирган ҳолда) ЮЧҚ эгалари Ўзбекистон Республикаси стандартларига мувофиқ тайёрланган техник топшириқ ва техник шартларни ЭММга келишиш учун тақдим этадилар.

ЮЧҚни ишлаб чиқариш ва модернизация қилиш фақатгина техник топшириқ ва техник шартлар ЭММда келишилгандан сўнг амалга оширилади.


8. Тақдим этилган техник топшириқ ва техник шартлар стандартлар талабларига тўғри келмаганда ёки ЮЧҚни РЧДКнинг қарори бўлмаган радиочастоталарда ишлаб чиқариш мўлжалланганда, талабгорга асосланган рад жавоби юборилади.


9. ЮЧҚни сотиб олиш, олиб кириш, бошқага ўтказиш учун (шу жумладан, бир вазирлик ёки муассасанинг ичида) рухсатнома олиш учун ЮЧҚ эгалари ЭММга унинг вазифаси тўғрисидаги маълумот билан бирга буюртма тақдим этадилар.

10. Буюртмага қуйидагилар илова қилинади:

ЮЧҚнинг давлат ёки рус тилидаги техник тавсифи;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ЮЧҚнинг ушбу туридан фойдаланиш имконияти тўғрисидаги РЧДК қарори;

Ўзбекистон Республикасининг мувофиқлик сертификати.

ЮЧҚни сотиб олиш, олиб кириш, бошқага ўтказишга рухсатнома намунаси мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган.

11. ЮЧҚни сотиб олиш, олиб кириш, бошқага ўтказишга ЭММнинг рухсатномасисиз йўл қўйилмайди.

12. ЭММ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ЮЧҚдан фойдаланиш имконияти тўғрисида РЧДКнинг тегишли қарори мавжуд бўлганда, буюртмани кўриб чиқиш учун қабул қилади ва уни сотиб олиш, олиб кириш, бошқага ўтказиш учун рухсатномани расмийлаштиради.

13. ЮЧҚни сотиб олиш, олиб кириш, бошқага ўтказиш учун рухсатнома ЮЧҚ эгасига ундан фойдаланиш ҳуқуқини бермайди.

14. ЮЧҚ учун тегишли рухсатнома олингандан сўнг, ЮЧҚ Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда сертификатлаштирилиши, ўрнатилиши, ЭММ томонидан ўлчатилиши ва ЮЧҚдан фойдаланиш мақсадида рухсатнома олишга ЭММга мурожаат қилиниши лозим.


15. ЮЧҚдан фойдаланишга рухсатнома олиш учун унинг эгаси ЭММга ЮЧҚдан фойдаланиш учун рухсатномани бериш тўғрисида буюртма беради.


16. Буюртмага қуйидагилар илова қилинади:

ҳар бир сўралаётган ЮЧҚ учун икки нусхада белгиланган шаклдаги тўлдирилган анкета;

ЮЧҚнинг эгаси юридик шахс бўлганда, корхонада рухсат берувчи ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштириш ва ЮЧҚни ҳисобга олиш учун жавобгар мансабдор шахснинг тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси;

ўтказилган ўлчашларнинг баённомаси.

ЮЧҚ учун анкетанинг намунаси мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган.


17. ЮЧҚнинг эгаси ҳар бир ЮЧҚ техник параметрларини индустриал радиохалақитларнинг йўл қўйилган даражалари учун O`z DSt 1032:2003 га мувофиқ назорат ўлчашлари ўтказилишини ва ишчи радиочастота текширилишини таъминлаши керак.


18. ЮЧҚнинг эгасида тегишли шароитлар, зарур ўлчаш аппаратуралари ва малакали ходимлар бўлмаганда, ЮЧҚ эгасининг ЮЧҚни синаш бўйича мурожаатида кўрсатилган ўлчашларни ўтказиш Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг (кейинги ўринларда ЎзААА деб юритилади) ихтисослашган корхоналари томонидан амалга оширилади.


19. Ушбу Йўриқноманинг 16-бандига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқ тўплами ва ўлчашларнинг ижобий натижалари мавжуд бўлганда, ЭММ ЮЧҚнинг эгасига фойдаланиш учун мазкур Йўриқноманинг 3-иловасида белгиланган шаклдаги рухсатнома беради.


20. ЮЧҚни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланишга ЭММ томонидан берилган махсус рухсатномасиз ва мувофиқлик сертификатисиз йўл қўйилмайди.


21. ЭММ ва ЮЧҚ эгасининг ўзаро муносабатлари ЮЧҚни фойдаланиш учун рухсатнома расмийлаштирилаётганда тузиладиган фойдаланиш шартномасида белгиланади.


22. ЮЧҚдан фойдаланиш Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, мазкур Йўриқноманинг 4-параграфи ҳамда фойдаланишга рухсатнома берилаётганда ЭММ томонидан белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилади.


23. Навбатдаги назорат ўлчашлари ўтказилганда, ЮЧҚдан фойдаланиш учун аввал берилган рухсатномага ЭММ тегишли ёзув киритади ва гербли муҳр билан тасдиқлайди.

Технологик жараён, иш тартиби, фойдаланиш шартлари ва жойлари, халақитларни бостириш тизимлари ўзгарганда, шунингдек ЮЧҚ, унинг ишчи элементи (пресс, қуритиш камераси, индуктор, тигель ва ш.к.) ёки халақитларни бостириш воситалари ўрта ёки капитал таъмирлаш ишлари бажарилганидан сўнг, ЮЧҚдан фойдаланиш учун берилган рухсатномага тегишли ўзгартишлар киритилиши, яъни йўл қўйилган индустриал радиохалақитлар нормаларига ва рухсат берилган частоталар полосасида фойдаланишга мос келиши текширилиши керак.


24. ЮЧҚ эгаси фойдаланиш учун аввал берилган рухсатномага тегишли ўзгартишларни киритиш учун ЮЧҚни ўрнатиш жойи, корхона номи ёки корхона жойлашган жойи ўзгаришининг барча ҳолатлари тўғрисида ЭММни ёзма равишда хабардор қилиши керак.


25. ЮЧҚ фойдаланишдан чиқарилганда, унинг эгаси ЭММга асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш ва фойдаланишдан чиқариш далолатномасини ЮЧҚдан (мулк эгаси юридик шахс бўлганда) фойдаланиш мақсадида берилган рухсатномани илова қилиб, хат билан мурожаат қилиши керак.

ЮЧҚ эгаси жисмоний шахс бўлганда, ЮЧҚни фойдаланишдан чиқаришда фойдаланиш учун берилган рухсатнома тегишли маълумот билан ЭММга қайтарилади.


26. ЮЧҚ бошқа юридик ёки жисмоний шахсга ўтказилганда ёки сотилганда, ЮЧҚ эгаси 10 кун муддатда уни ҳисобдан чиқариши ва ЭММга фойдаланиш учун берилган рухсатномани қайтариши керак.

Олувчи тараф, ўз навбатида, мазкур Йўриқномага мувофиқ ЮЧҚни сотиб олишга рухсатнома олиши лозим.



3-§. ЮЧҚ ТЕХНИК ПАРАМЕТРЛАРИНИ

СИНОВДАН ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА

ИШЛАРНИ ЎТКАЗИШ


27. ЮЧҚ техник параметрларини синовдан ўтказиш бўйича ишларни ўтказишда радиохалақитлар майдонининг кучланиши ва кучланганлигини, ишчи частотани ва унинг барқарорлигини ўлчаш (технологик цикл вақтида ишчи частотанинг тебраниш чегараларини аниқлаш) учун ўлчаш воситаларидан фойдаланилади.


28. Ўлчаш воситалари стандартлар (O`z DSt 1063:2004) талабларига мувофиқ бўлиб, Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган лабораторияларда синовдан ўтказилган бўлиши ва белгиланган муддатда фойдаланилиши керак.


29. ЭММнинг вакиллари, улар томонидан ўлчашлар бўйича ишлар бажарилганда, хавфсизлик техникаси қоидалари бўйича билимлари текширилганлиги тўғрисида гувоҳномага, учинчидан паст бўлмаган малака гуруҳига ҳамда тегишли ўлчашлар бўйича малака гувоҳномасига эга бўлишлари керак.


30. ЮЧҚни синовдан ўтказишдан олдин ЭММнинг вакиллари ўлчаш воситалари ва бошқа зарур аппаратуранинг ишга яроқлилигини текшириши керак.


31. Ўлчаш воситаларини электр тармоққа улашдан олдин уларнинг корпуси ерга уланиши зарур.


32. Синовдан ўтказиш ушбу ЮЧҚ тури бўйича Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига мувофиқ, ҳар бир ЮЧҚ учун алоҳида амалга оширилади. Ўлчашлар жараёнида ЮЧҚ иш тартиби технологик жараёнга мос келиши керак.

ЮЧҚни ўлчаш билан боғлиқ барча ишлар фақат ЮЧҚ эгасининг рухсати билан ва унинг бевосита кузатувида (ЮЧҚ эгаси жисмоний шахс бўлса) ёки махсус ажратилган шахснинг бевосита кузатуви остида (ЮЧҚ эгаси юридик шахс бўлса) ўтказилиши лозим.


33. ЮЧҚ техник параметрларини синовдан ўтказишда унинг ишчи частотаси ва барқарорлиги, радиохалақитлар майдонининг кучланиши ҳамда кучланганлигини ўлчаш амалга оширилади.


34. Ишчи радиочастотани ўлчаш ва унинг барқарорлигини аниқлаш бевосита ЮЧҚнинг яқинида амалга оширилади.


35. Частота ўлчагич ЮЧҚ ёки унинг ишчи элементи (индуктор, пресс, вайма ва ш.к.)дан шундай масофада жойлаштириладики, бунда ўлчаш асбобининг барқарор иши таъминланиши керак.


36. Частота ўлчагичнинг кўрсаткичлари бўйича технологик цикл даврида ЮЧҚнинг максимал ва минимал ишчи радиочастотаси аниқланади. Ҳар бир муайян ЮЧҚ бўйича ишчи частотанинг ўлчамлари ва унинг барқарорлик натижалари ЭММнинг вакиллари томонидан иш дафтарига ёзиб қўйилади.

Технологик цикл қисқа муддатли бўлганда (масалан, полихлорвинил плёнкаларни пайвандлашда), ишчи радиочастотани қайд этиш натижаларининг ишончлилигини ошириш учун ЮЧҚ ишининг 3 - 5 та цикли учун унинг тебраниши аниқланади.


37. Ўлчашлар натижалари ЭММ томонидан берилган ва РЧДКнинг қарорига мувофиқ фойдаланиш шартномасида қайд этилган фойдаланиш учун рухсатномада белгиланган радиочастоталар полосаси билан таққосланади.


38. Ўлчашлар жараёнида аниқланган ишчи радиочастотанинг мос келмаслиги (рухсат этилган радиочастоталар полосасидан, ҳаттоки технологик циклнинг бир қисмидан ташқарида ишлаш) ҳам ЭММнинг вакиллари томонидан иш дафтарига ёзилади.


39. Радиохалақитлар майдонининг кучланиши ва кучланганлигини ўлчаш асосий радиочастота ва унинг гармоникларида O`z DSt 1033:2003 стандарти билан белгиланган услуб бўйича амалга оширилади.


40. Турар жойларнинг электр тармоқларига уланган ёки корхоналарда ишлатиладиган ЮЧҚ томонидан юзага келадиган радиохалақитлар кучланишини ўлчаш, ЮЧҚдан камида 10 м масофада энг яқин жойлашган тақсимлаш шчитининг қисқичларида амалга оширилади.

Тармоқ эквивалентларининг электр тармоққа уланишини ЮЧҚ эгаси ёки унинг вакили амалга ошириши керак.


41. Радиохалақитлар майдонининг кучланганлигини ўлчаш ЮЧҚ ўрнатилган корхона ҳудуди ёки хонанинг (ЮЧҚ эгаси жисмоний шахс бўлса) тўрт тарафидан ЮЧҚдан 10 м масофада амалга оширилади. Ўлчашлар нуқталарини танлашда алоҳида эътибор текширилаётган ЮЧҚдан энг кам масофада жойлашувига қаратилиши керак.

Агар нормага келтирилган масофада (корхона ҳудуди чегараси ёки хонадан 10 м) майдон кучланганлик ўлчашларини ўтказишнинг имконияти бўлмаса (йўлнинг транспорт қатнайдиган қисми, ҳайдалган ер, шахсий уй ва ш.к.), ўлчашлар нуқтасини нормага келтирилгандан кўпроқ масофаларда (300 метргача) танлаш мумкин. Рухсат берилган қиймат билан солиштириладиган майдон кучланганлигининг қиймати эса, O`z DSt 1033:2003 стандартига биноан ҳисоблаш билан аниқланади.


42. Радиохалақитлар майдони кучланиши ва кучланганлигининг ўлчанган қийматлари иш дафтарига ёзилади.


43. Ўтказилган ўлчашлар натижалари бўйича 2 нусхада мазкур Йўриқноманинг 4-иловасида келтирилган шаклда баённома тузилади. Баённомада ЮЧҚнинг иш тартиби, ишчи радиочастотани ўлчаш натижалари, радиохалақитлар майдонининг кучланиши ва кучланганлиги, уларни ўтказиш жойлари (нуқталари), ҳар бир текширилган қурилманинг белгиланган талабларга мувофиқлиги ва аниқланган камчиликлари қайд этилади.


44. Баённомаларни ЭММ ва корхона вакиллари, ЮЧҚ эгаси имзолашади ва унинг бир нусхаси ЮЧҚ эгасига топширилади.


45. ЮЧҚ индустриал радиохалақитларнинг йўл қўйилган даражаларида белгиланган нормаларига мос келганда, уларни ишга тушириш ёки бундан кейин ишлатиш мумкинлиги тўғрисида баённомага тегишли ёзув киритилади.


46. ЮЧҚнинг индустриал радиохалақитларнинг йўл қўйилган даражалари нормалари талабларига мос келмаслиги ёки унинг рухсат берилмаган радиочастоталар полосасида ишлаши аниқланганда, ЭММнинг вакиллари қуйидаги кўрсатмани расмийлаштирган ҳолда, мазкур Йўриқноманинг 5-иловасида келтирилган намунадаги синовдан ўтказиш далолатномасини тузади:

ишга туширилаётган ЮЧҚ бўйича - аниқланган номувофиқликлар бартараф этилгунга қадар ишга туширилишини тақиқлаш;

ишлатилаётган ЮЧҚ бўйича аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш учун аниқ муддат (бажарилиши зарур бўлган ишларнинг мураккаблигига қараб, лекин 30 кундан ортиқ бўлмаган) белгиланади. Агар ЮЧҚ техник параметрларининг аниқланган бузилишлари радиоалоқа ишида, телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилишда халақитларни юзага келтирса, ушбу халақитлар сабаблари бартараф этилгунга қадар ЮЧҚдан фойдаланиш тўхтатилади.


47. Ушбу Йўриқноманинг 46-бандида баён қилинган барча аниқланган ҳолатлар бўйича ЭММ Давлат алоқа инспекциясига ахборотни тақдим этади.



4-§. ЮЧҚ ЭГАЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ

ВА ЖАВОБГАРЛИКЛАРИ


48. ЮЧҚ эгалари ЮЧҚни ишлатиш жараёнида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

берилган рухсатнома доирасида радиочастота спектридан фойдаланиш жараёнида қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш;

радиохалақитлар манбаларини аниқлаш ва бартараф этишда қатнашиш;

ЭММ мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари устидан қонун ҳужжатларига мувофиқ шикоят қилиш.


49. ЮЧҚ эгалари қуйидагилар учун жавобгардирлар:

ЮЧҚ учун рухсат берувчи ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштириш ва сотиб олинган ёки фойдаланилаётган ЮЧҚ техник параметрларини ўлчаш бўйича ишларни ўз вақтида ўтказишга;

ЮЧҚни рухсатномага ва радиочастота спектридан фойдаланиш шартномасига мувофиқ ишлатишга.



5-§. ЯКУНИЙ ҚОИДА


50. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳукумат алоқа хизмати, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ва "Ўзстандарт" агентлиги билан келишилган.





Йўриқномага

1-ИЛОВА



N _____________

РУХСАТНОМА

Сотиб олиш, олиб кириш, бошқага ўтказиш

(тагига чизиб қўйилсин)

Эгаси:


ЮЧҚ тури:

Корхона рақами:


Максимал қуввати:


Ишлаб чиқарилган йили:


Ишлаш частотаси:

ЮЧҚнинг мўлжалланганлиги:

Берилган сана                                    "___" "_______________" 20__ й.

Изоҳ: ЮЧҚ ишлатиш мақсадида сотиб олинганда рухсат этувчи ҳужжатлар ўрнатилган тартибда расмийлаштирилиши керак.

ЭММ бошлиғи

М.Ў.





Йўриқномага

2-ИЛОВА



ЮЧҚни ишлатиш ҳуқуқи учун

АНКЕТА


20___ йил "___" ________даги ___-сонли рухсатномага мувофиқ сотиб олинган ______________________ ЮЧҚни рўйхатга олишингизни ва уни ишлатиш ҳуқуқи учун рухсатнома беришингизни сўрайман.

1.

ЮЧҚ эгаси (хўжалик юритувчи субъект)


2.

Юридик манзил


3.

Банк реквизитлари


4.

Ўрнатиш пункти (вилоят, туман, аҳоли яшайдиган пункт)


5.

Ўрнатиш жойи (цех, участка, лаборатория, хона, корпус, қават ва ҳ.)


6.

Қурилманинг тури


7.

Корхона рақами ва чиқарилган йили


8.

Ишлаб чиқарган мамлакат


9.

Станция республикага олиб кирилган сана ва божхона декларациясининг рақами


10.

Қуввати, kV


11.

ЮЧҚ вазифаси


12.

Частотанинг барқарорлиги


13.

ЮЧҚнинг иш режими


14.

Ишчи частоталар, kHz


20__ йил "___" _________даги ___-сонли буйруққа биноан ЮЧҚни

ҳисобга олиш ва ишлатиш учун жавобгар қилиб ______________________

_______________________________________________________ тайинланди.

                              (лавозими, Ф.И.Ш., телефони, факси)


Жавобгар шахс ва хизмат кўрсатувчи ходим "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектридан фойдаланиш ва радиоэлектрон воситаларни бошқариш тартиби тўғрисидаги низом" (2006 йил 7 декабрь, рўйхат рақами 1531) ва "Юқори частотали қурилмаларнинг рухсат берувчи ҳужжатларини расмийлаштириш, техник параметрларини рўйхатдан ўтказиш ва ўлчашларни ўтказиш тартиби тўғрисида йўриқнома" билан таништирилди ва ЮЧҚни ишлатиш тартиби бузилганлиги учун жавобгарлиги тўғрисида огоҳлантирилди.

Кўрсатилган ҳужжатларнинг талаблари бажарилишини тасдиқлайман.


ЮЧҚ эгаси ________________________________________________________

                                                                                   (раҳбарнинг имзоси, телефони, факси)


Имзо


Муҳр                                                          20__ й. "__" ___________





Йўриқномага

3-ИЛОВА



N _____________

РУХСАТНОМА

Юқори частотали мосламадан

фойдаланиш ҳуқуқини берувчи

Эгаси:


Ўрнатиш манзили:

Ўрнатиш жойи:

ЮЧҚ тури:

Корхона рақами:


Координатлар (ш. к.; ш.у.)


Қуввати:

Ишлаб чиқарилган йили

Частота турғунлиги:

Ишлаш частотаси:

Рухсатнома ҳаракатдаги муддати:

Берилган сана                                             "____" "________________" 20__й.

Асос: ўлчаш баённомаси                           ____-сон ________________ 20__ й.


ЭММ бошлиғи


М.Ў.

 




Йўриқномага

4-ИЛОВА



Юқори частотали қурилмалар техник

параметрларини назорат ўлчашларининг

______-сон

БАЁННОМАСИ

1. Ўлчаш объекти __________________________________________________

___________________________________________________________________

(номи, тури, корхона рақами ва чиқарилган санаси, ўрнатиш манзили)


2. Радиохалақитлар манбаининг эгаси ________________________________

___________________________________________________________________

(эгасининг номи ва мансублиги)


3. Ўлчаш санаси ва жойи ҳамда ўлчашларни ким ўтказган ______________

___________________________________________________________________

(Ф.И.Ш., лавозими, вилоят номи)


4. Ишлаш шароити, радиохалақитлар манбаининг қисқача тавсифи:

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

(халақитлар манбаининг қисқача тавсифи ва техник ҳолати)


Унинг 20__ йилда ___-сон билан тасдиқланган техник шартларга

(TSH) мувофиқлиги ________________________________________________

(-сон чизмаларга мувофиқлиги. Халақитларни бостириш қурилмаларининг


___________________________________________________________________

қисқача тавсифи ва техник ҳолати. Ишлатиш учун атроф-муҳит шароитлари)


5. Қўлланган ўлчаш аппаратураси ___________________________________

___________________________________________________________________


6. Ўлчашлар методи ва улар учун атроф-муҳит шароитлари индустриал

радиохалақитларнинг йўл қўйилган амалдаги чегаравий нормаларига

мос келади, хусусан: ________________________________________________

___________________________________________________________________

а) тармоқда радиохалақитлар кучланишини ўлчаш

бажарилди ________________________________________________________

бажарилмади ______________________________________________________

б) эфир бўйича радиохалақитлар майдони кучланганлигини ўлчаш ______

____________________________________ DSt да кўрсатилган услуб бўйича

________________________________________________________ бажарилди.


Ўлчашлар натижалари қуйидаги жадвалга тўпланган:


1. Радиохалақитлар кучланишининг жадвали (dB)

Частота, kHz

Симлар ва ер ўртасидаги

халақитнинг кучланиши


Частота, MHz

Симлар ва ер ўртасидаги

халақитнинг кучланиши


1-сим


2-сим


3-сим


1-сим


2-сим


3-сим


2. Радиохалақитлар майдони кучланганлигининг жадвали (dB)

Частота,

MHz


Е майдон,

dB


Частота,

MHz


Е майдон,

dB


Частота,

MHz


Е майдон,

dB


Частота,

MHz


Е майдон,

dB


1-сон нуқта


2-сон нуқта


3-сон нуқта


4-сон нуқта


 

Ишчи частотанинг оғиши _________ фоиздан ошмайди.


ХУЛОСАЛАР


ЮЧҚ томонидан юзага келтириладиган радиохалақитлар катталиги ____

___________________________________________________________________

(радиохалақитларнинг ушбу манбаи амалдаги нормаларни

қаноатлантиради ёки қаноатлантирмайди)

___________________________________________________________________


Ўлчашлар баённомасини имзоладилар: 20___ й. "____" _________________


ЎзАААнинг вакиллари _____________________________________________

                                                                                                    (имзо) (Ф.И.Ш.)

___________________________________________________________________

                                                                                        (имзо) (Ф.И.Ш.)

ЮЧҚ (радиохалақитлар манбаи) вакили ёки эгаси _____________________


___________________________________________________________________

                                                                                          (имзо) (Ф.И.Ш.)





Йўриқномага

5-ИЛОВА



____-сон синовдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


Тошкент шаҳри                                                20__ йил "___" _______________


Эгаси _____________________________________________________________

(вазирлик, муассаса, корхона)


___________________________________________________________________

(почта манзили)


Радиохалақитлар манбаининг номи __________________________________

___________________________________________________________________

(тури, корхона рақами, чиқарилган жойи ва санаси)


Ушбу далолатнома аккредитация қилинган марказлар

(лабораториялар)нинг вакиллари ____________________________________

_______________________________________________ иштирокида тузилди.

                            (Ф.И.Ш., эгаллаб турган лавозими)


Ўтказилган синов натижасида қуйидагилар аниқланди:_________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

Хулоса ва кўрсатма ________________________________________________

___________________________________________________________________


Илова: 1. _________________________________ даги ўлчашлар баённомаси


              2. Бошқа ҳужжатлар _________________________________________


Аккредитацияланган марказлар (лабораториялар)нинг вакиллари ______

 

___________________________________________________________________

                                                                                             (имзо) (Ф.И.Ш.)

 

___________________________________________________________________

                                                                                              (имзо) (Ф.И.Ш.)

 

ЮЧҚ, радиохалақитлар манбаи бўлган эгасининг вакили ______________

 

___________________________________________________________________

                                                                                               (имзо) (Ф.И.Ш.)


Далолатнома билан танишдим ва далолатноманинг бир нусхасини олдим

___________________________________________________________________

                                                                                              (имзо) (Ф.И.Ш.)



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 52-сон, 542-модда.