язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Оммавий ахборот воситалари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.05.1996 й. 190-сон "Ўзбекистон телерадиокомпаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари" Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.05.1996 й.

N 190



ЎЗБЕКИСТОН ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ

МАСАЛАЛАРИ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистоннинг ижтимоий тараққиётида телевидение ва радионинг ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1 Ўзбекистон Телерадиокомпаниясида Телерадиокомпания таркибига таркибий бирликлар ҳуқуқлари билан кирган бўлинмаларнинг давлат мулкини тўлиқ хўжалик ҳисоби бўйича юритиш ҳуқуқи сақлаб қолинсин. Ўзбекистон Давлат телерадиоэшиттириш компаниясига ҳамда унга қарашли корхона ва ташкилотларга тегишли асосий фондлар, мол-мулклар ва банк счётларидаги пул маблағлари Ўзбекистон Телерадиокомпанияси тасарруфига ўтказилсин.


2. Қуйидагилар тасдиқлансин:

Ўзбекистон Телерадиокомпаниясининг ташкилий тузилмаси, бошқарув аппарати ходимлари ва ижодий-ишлаб чиқариш ходимлари сони 1, 2, 2а, 2б, 2в, 2г, 2д, 2е, 2ж-иловаларга* мувофиқ;

ҳудудий бўлинманинг намунавий тузилмаси ва ходимлари сони 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Телерадиокомпанияси тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ўзбекистон Телерадиокомпанияси билан биргаликда ҳар йили Телерадиокомпаниянинг бошқарув аппарати ходимлари ва ижодий-ишлаб чиқариш ходимлари сонини Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 мартдаги 167-сон қарори билан тасдиқланган телерадиоэшиттиришларни тайёрлаш ва трансляция қилиш учун харажатлар нормативлари бўйича аниқлаб борсинлар.

4. Ўзбекистон Телерадиокомпаниясига раиснинг тўрт нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлишига рухсат этилсин.

Компания раисига, унинг ўринбосарларига ва бошқарув аъзоларига Ўзбекистон Республикаси вазирлари ва вазирларнинг ўринбосарлари, вазирликлар ҳайъатлари аъзолари учун белгиланган моддий-маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитлари татбиқ этилсин.


5. Ўзбекистон Телерадиокомпанияси:

икки ҳафта муддатда ҳудудий телерадиокомпаниянинг намунавий низомини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда белгиланган тартибда "Ахборот телерадиоагентлиги"ни ташкил этиш тўғрисида таклиф киритсин.


6. Ўзбекистон Телерадиокомпаниясининг қурилаётган ва реконструкция қилинаётган объектлари рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин. "Тошкентуйжойинвестқурилиш" корпорацияси объектлар қурилиши бўйича бош пудратчи этиб белгилансин.

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Телерадиокомпаниясига ҳар йилги капитал қурилиш прогнозларида 5-иловада кўрсатиб ўтилган объектлар қурилиши учун маблағлар ажратишни, шу жумладан, 1996 иилда 150 млн. сўм ажратишни назарда тутсинлар.


7. Ўзбекистон Телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Ўзбекистон Телерадиокомпанияси тизимини "Сименс" (ГФР) компаниясини жалб этган ҳолда комплекс техник қайта жиҳозлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини 20 кун муддатда тайёрласинлар ва тақдим этсинлар.

Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 мартдаги 167-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Телерадиокомпаниясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун 5,9 млн. АҚШ доллари, шунингдек 1,8 млрд. россия рубли миқдорида фоизсиз кредит ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Алоқа вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги 1996-2000 йилларда контракт-шартнома асосида турдош мутахассисликларнинг юқори курсларида ўқиётганлар орасидан "Ўзтелерадио" иш соҳалари бўйича кадрлар тайёрлашни тезлаштириш ва унинг тизимига олий ва ўрта махсус таълим ўқув муассасалари битирувчиларини 6-иловага мувофиқ юборишни таъминласинлар.


9. Вазирликлар ва идоралар "Ўзтелерадио" тизимида ишловчи хорижий мутахассислардан ва унинг таклифига биноан келадиган хорижий фуқаролардан меҳмонхонада яшаганлиги, транспортдан фойдаланганлиги, виза хизматлари кўрсатилганлиги учун тўловларни миллий валютада ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган миқдорларда қабул қилсинлар.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 11 мартдаги 123-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.С. Саидқосимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                     И. Каримов



*) Иловалар берилмайди.



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 6-сон, 18-модда