язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат/ Ўзбекистон ССЖ Президент ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 16.01.1991 й. 13-сон "ЎзССЖ Алоқа вазирлигининг Давлат алоқа инспекциясини тузиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.01.1991 й.

N 13



ЎЗССЖ АЛОҚА ВАЗИРЛИГИНИНГ

ДАВЛАТ АЛОҚА ИНСПЕКЦИЯСИНИ

ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА


Аҳолига ва жумҳурият халқ хўжалигига кўрсатилаётган алоқа хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. ЎзССЖ Алоқа вазирлигининг ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Адлия вазирлиги, ЎзССЖ Молия вазирлиги билан келишилган ЎзССЖ Алоқа вазирлигининг Давлат алоқа инспекциясини тузиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. ЎзССЖ Алоқа вазирлигининг Давлат алоқа инспекциясини тузиш тўғрисида илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.


3. ЎзССЖ Алоқа вазирлиги белгиланган тартибда бир ой муддат ичида ЎзССЖ Алоқа вазирлиги системасига кирмайдиган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан кўрсатилаётган алоқа хизматлари сифатининг нормативларга мувофиқ келмаганлиги учун санкциялар белгилаш тўғрисида таклифлар киритсин.


4. ЎзССЖ Адлия вазирлиги белгиланган тартибда ЎзССЖ Алоқа вазирлигининг Давлат алоқа инспекцияси тузилиши муносабати билан Ўзбекистон ССЖнинг маъмурий ҳуқуқ бузишлар тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларини тўлдириш ва ўзгартириш ҳақида таклифлар тақдим этсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1991 й., N 1, 3-модда.