Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Фуқаролик. Мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикасининг 02.07.1992 й. 632-XII-сон "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

02.07.1992 й.

N 632-XII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ФУҚАРОЛИГИ ТЎҒРИСИДА


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Ўзбекистон Республикасида фуқаролик

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролиги шахс билан давлатнинг доимий сиёсий-ҳуқуқий алоқасини белгилайди, бу алоқа уларнинг ўзаро ҳуқуқлари ва бурчларида ифодаланади.

Ўзбекистон Республикасида ҳар бир киши фуқаро бўлиш ҳуқуқига эгадир. Ҳеч ким фуқароликдан ёки фуқароликни ўзгартириш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси ўз идоралари ва мансабдор шахслари орқали Ўзбекистон Республикаси фуқаролари олдида масъулдир, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси эса давлат олдида масъулдир.

Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида ўз фуқароларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилади.


2-модда. Тенг фуқаролик

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги фуқароликни олиш асосларидан қатъи назар барча учун тенгдир.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари келиб чиқишларидан, ижтимоий ва мулкий ҳолатидан, ирқи ва миллатидан, жинси, маълумоти, тилидан, динга муносабатидан, сиёсий ва бошқа эътиқодларидан, машғулотининг тури ва сажияси ҳамда бошқа ҳолатлардан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг тенгҳуқуқлилиги иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маданий турмушнинг барча соҳаларида таъминланади.

Қорақалпоғистон Республикасининг фуқароси айни бир вақтда Ўзбекистон Республикасининг ҳам фуқаросидир.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг

фуқаролик тўғрисидаги қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик тўғрисидаги қонунлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида қабул этилган ушбу Қонундан ва Ўзбекистон Республикасининг шу Қонунга мувофиқ чиқариладиган бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.



4-модда. Ўзбекистон Республикаси

фуқаролигига мансублик

Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари бўладилар:

1) келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий ҳолатидан, ирқи ва миллатидан, жинси, маълумоти, тили, сиёсий қарашлари, диний эътиқоди, машғулотининг тури ва сажиясидан қатъи назар, ушбу Қонун кучга кирган вақтда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган, бошқа давлатларнинг фуқаролари бўлмаган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиш истагини билдирган шахслар;

2) давлат йўлланмаси билан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ишлаётган, ҳарбий хизматни ўтаётган ёки ўқиётган шахслар, агар улар Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида туғилган бўлсалар ёки доимий яшаганликларини исбот қилган бўлсалар, бошқа давлатларнинг фуқаролари бўлмасалар ва ушбу Қонун кучга кирганидан кейин кечи билан бир йил ичида Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиш истагини билдирган бўлсалар;

3) Ушбу Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олган шахслар.


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг

фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатлар

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, паспорт олингунга қадар эса - туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки шахснинг фуқаролигига доир маълумотлар бўлган ўзга ҳужжат - Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатлар деб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортининг ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг намуналарини, уларни бериш тартиби ва шартларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.


6-модда. Никоҳдан ўтишда ва уни бекор қилишда

фуқароликнинг сақланиб қолиши

Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган эркак ёки аёлнинг чет эл фуқароси билан ёхуд фуқаролиги бўлмаган шахс билан никоҳдан ўтиши, шунингдек бундай никоҳнинг бекор қилиниши эр ёки хотиннинг фуқаролиги ўзгаришига сабаб бўлмайди.

Эр-хотиндан бирининг фуқаролиги ўзгариши иккинчисининг фуқаролиги ўзгаришига олиб келмайди.



7-модда. Чет элда яшовчи шахсларнинг

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини сақлаб қолиши

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет элда яшаши Ўзбекистон Республикаси фуқаролигининг тўхтатилишига олиб келмайди.


8-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг

чет элда давлат томонидан ҳимоя қилиниши

Чет элда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари Ўзбекистон Республикасининг ҳимояси ва ҳомийлигидан фойдаланадилар.

Ўзбекистон Республикаси, унинг дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек уларнинг мансабдор

...
Время: 0.0078
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск