ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Маълумот ахборотлар / 2. Солиқ тўловчининг тақвими / 2008 й. /

Март

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

2008


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



МАРТ


ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):

5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 158

6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 158

36 соатли иш ҳафтасида - 142



ИШ КУНЛАРИ СОНИ:

5 кунлик иш ҳафтасида - 20

6 кунлик иш ҳафтасида - 24

  

  

3


- февраль ойининг III ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм.


- февраль ойининг III ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни.


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.


   

5


- акцизли товарлар алоҳида турларининг харид қилиниши ва сотилиши (ички бозорда янги автомобиллар, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, автомобиль бензини, дизель ёқилғисини сотиш) тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни.


   

9

*******

- февраль ойи учун меҳнат пайтида майиб бўлиш ёки касбий касалланиш оқибатида тайинланган ва тўланган пенсиялар бўйича харажатларни қоплашга тўлов кирим қилишнинг сўнгги куни.


ЎзР АВ 06.04.2004 й. 1333-сон билан рўйҳатга олинган Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш,тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги Низомнинг 44-банди.


  

  

10


- февраль ойи учун ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 310-модда, учинчи қисм.


- февраль ойи учун ягона ижтимоий тўловни тўлашнинг сўнгги куни**.


Солиқ кодекси, 310-модда, тўртинчи қисм.


  

  

13


- март ойининг I ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм.


- март ойининг I ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни.


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.


   

14

    

- март ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни***;


Солиқ кодекси, 164-модда, учинчи қисм.


- март ойи учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни****;


Солиқ кодекси, 300-модда, бешинчи қисм.


- февраль ойи учун Халқ банкига жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи ходимлар реестри ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига 1 фоиз миқдорида бадаллар тўлангани ҳақида тўлов топшириқномасини тақдим этишнинг сўнгги куни;


ЎзР ВМ 21.12.2004 й. 595-сон Қарори билан тасдиқланган Халқ банкида фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини очиш ва юритиш ҳамда уларга мажбурий ва ихтиёрий бадалларни киритиш тартиби тўғрисида Низомнинг 16 банди.

ЎзР АВ 06.10.2005 й. 1515-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ, ДСҚ ва МББ Қарори билан тасдиқланган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 10 банди.


- юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотлари томонидан молия органларига молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни.


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 3 банди.

  

  

15

*******

- вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни;


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 1 банди.

- вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан 2007 йилнинг январь-декабрь ойлари учун ??С бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни******;


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 1 банди;

ЎзР АВ томонидан 29.04.2003 й. 1238-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган " Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 53-54-бандлари.

- вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан 2007 йил учун даромад (фойда) солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни******;


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 1 банди;

ЎзР АВ 13.03.2002 й. 1109-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Юридик шахсларнинг даромади (фойдаси)га солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 32 банди.


- вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан 2007 йил учун мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни******;


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 1 банди;

ЎзР АВ 11.03.2002 й. 1107-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 18 банди.

- вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан 2007 йил учун мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва уларни тўлашнинг сўнгги куни*;


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 1 банди;

ЎзР АВ 31.01.2005 й. 1446-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдикланган Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6-7-бандлари.

- вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан 2008 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра ягона ижтимоий тўловнинг, давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий ажратмалар ва бадалларнинг ўсиб борувчи якун билан ҳисобланиши ва тўланиши тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни;


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 1 банди;

ЎзР АВ 06.04.2004 й. 1333-сон билан рўйҳатга олинган Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш,тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги Низомнинг 38-банди.

- вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига 2007 йил учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни;


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 1 банди;

ЎзР АВ 06.04.2004 й. 1333-сон билан рўйҳатга олинган Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш,тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги Низомнинг 38-банди.

- февраль ойи учун мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва уларни тўлашнинг сўнгги куни*.


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 1 банди;

ЎзР АВ 31.01.2005 й. 1446-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдикланган Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6-7-бандлари.

   

     

20

- вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан 2007 йил учун тақдим этилган ҳисоб-китоб бўйича даромад (фойда) солиғини тўлашнинг сўнгги куни******;


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 1 банди;

ЎзР АВ 13.03.2002 й. 1109-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Юридик шахсларнинг даромади (фойдаси)га солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 33 банди.


- вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан 2007 йил учун тақдим этилган ҳисоб-китоб бўйича мол-мулк солиғини тўлашнинг сўнгги куни******.


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 1 банди;

ЎзР АВ томонидан 11.03.2002 й. 1107-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 18 банди.

   

   

23

*******

- март ойининг II ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм.


- март ойининг II ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни.


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.

  

  

24


- февраль ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни*****.


Солиқ кодекси, 263-модда, учинчи қисм, 264-модда, биринчи қисм.

25


- февраль ойи учун ??С бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 225-модда, биринчи қисм, 226-модда, биринчи қисм.

- февраль ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 239-модда.


- февраль ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 247-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар.


- март ойи учун бюджетга мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 271-модда, учинчи қисм.


- февраль ойи учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 304-модда, учинчи қисм.


- февраль ойи учун Республика йўл жамғармасига соф фойдадан мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 319-модда, иккинчи қисм.


- февраль ойи учун Республика йўл жамғармасига соф фойдадан мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 319-модда, учинчи қисм.


- февраль ойи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига соф фойдадан мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 315-модда, иккинчи қисм.


- февраль ойи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига соф фойдадан мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 315-модда, учинчи қисм.

- хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмалари ваколатхоналари томонидан 2007 йил учун йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни;


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 2 банди;


- февраль ойи учун микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган корхоналар томонидан ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 360-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар.


- хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан 2007 йилнинг январь-декабрь ойлари учун ҳисоб-китоб бўйича ??С ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни******;


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 2 банди;

ЎзР АВ томонидан 29.04.2003 й. 1238-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган " Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 53-54-бандлари.

- хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан 2007 йил учун даромад (фойда) солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни******;


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 2 банди;

ЎзР АВ 13.03.2002 й. 1109-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Юридик шахсларнинг даромади (фойдаси)га солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 32 банди.


- хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан 2007 йил учун мол-мулк солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни******;


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 2 банди;

ЎзР АВ томонидан 11.03.2002 й. 1107-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 18 банди.

- хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан 2007 йил учун мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва уларни тўлашнинг сўнгги куни;


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 2 банди;

ЎзР АВ 31.01.2005 й. 1446-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдикланган Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6-7-бандлари.

- хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан 2008 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра ягона ижтимоий тўловнинг, давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий ажратмалар ва бадалларнинг ўсиб борувчи якун билан ҳисобланиши ва тўланиши тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни;


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 2 банди;

ЎзР АВ 06.04.2004 й. 1333-сон билан рўйҳатга олинган Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш,тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги Низомнинг 53-банди.

- хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига 2007 йил учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни;


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 2 банди;

ЎзР АВ 06.04.2004 й. 1333-сон билан рўйҳатга олинган Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш,тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги Низомнинг 38-банди.

- фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлашнинг сўнгги куни.


Солиқ кодекси, 372-модда, еттинчи қисм.


30

*******

- хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан 2007 йил учун тақдим этилган ҳисоб-китоб бўйича даромад (фойда) солиғини тўлашнинг сўнгги куни******;


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 2 банди;

ЎзР АВ 13.03.2002 й. 1109-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Юридик шахсларнинг даромади (фойдаси)га солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 33 банди.


- хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан 2007 йил учун тақдим этилган ҳисоб-китоб бўйича мол-мулк солиғини тўлашнинг сўнгги куни******.


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 2 банди;

ЎзР АВ томонидан 11.03.2002 й. 1107-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 18 банди.


-----------------------------------

*) солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари;

**) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари иш ҳақи учун пул маблағларини олиш учун банкка ҳужжатларни тақдим этиш билан бир вақтда тўланади;

***) ҳисобот давридаги кутилаётган солиқ солинадиган фойдаси энг кам иш ҳақи даражасининг 200 баробаригача бўлган корхоналардан ташқари. Тўлов манбаида ушлаб қолинадиган юридик шахсларга тўланадиган дивиденд ва фоизларга фойда солиғи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадларидан фойда солиғи бюджетга мазкур тўловларни тўлаш кунидан кечиктирмасдан ўтказилади;

****) ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг жорий тўловлари қуйидагилар томонидан тўланмайди:

ҳисобот давридаги солиқ солинадиган базаси энг кам иш ҳақининг 200 баробаригача миқдорда бўлган солиқ тўловчилар томонидан;

ўтган ҳисобот даврида ижтимоий инфратузилма объектларини сақлаб туриш бўйича харажатлари суммаси солиқ солинадиган базага тенг ёки ундан кўп бўлган солиқ тўловчилар томонидан;

ягона солиқ тўловини тўлашга ўтмаган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан;

*****) қишлоқ хўжалиги корхоналари, микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек бир чорак учун сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғининг умумий суммаси энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан кам бўлган корхоналардан ташқари. Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари солиқни ҳисобот йилининг 15 декабрига қадар бир йилда бир марта тўлайдилар;

******) мазкур ҳужжат Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 21 январда 1761-сон билан рўйхатдан ўтказилган МВ ва ДСҚнинг қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотди;

*******) муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.




Солиқ тўловчининг тақвими - “Норма маслаҳатчи” газетаси ва “Norma” АҲТ эксперт хизматининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига “Норма маслаҳатчи” газетаси таҳририяти ёки “Norma-Hamkor” МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.







































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск