ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Маълумот ахборотлар / 2. Солиқ тўловчининг тақвими / 2008 й. /

Апрель

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

2008


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



АПРЕЛЬ

ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):

5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 176

6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 174

36 соатли иш ҳафтасида - 156


ИШ КУНЛАРИ СОНИ:

5 кунлик иш ҳафтасида - 22

6 кунлик иш ҳафтасида - 26

3


- март ойининг III ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм.


- март ойининг III ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни.


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.

   

  

5

*******

- март ойи учун акцизли товарлар алоҳида турларининг харид қилиниши ва сотилиши (ички бозорда янги автомобиллар, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, автомобиль бензини, дизель ёқилғисини сотиш) тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни.


9

- март ойи учун меҳнат пайтида майиб бўлиш ёки касбий касалланиш оқибатида тайинланган ва тўланган пенсиялар бўйича харажатларни қоплашга тўлов тўлашнинг сўнгги куни;


ЎзР АВ 06.04.2004 й. 1333-сон билан рўйҳатга олинган Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш,тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги Низомнинг 44-банди.


- 2008 йилнинг II чораги учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 300-модда, тўртинчи қисм.


- 2008 йилнинг II чораги учун тахмин қилинаётган фойдадан келиб чиқиб фойда солиғи бўйича жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни.


Солиқ кодекси, 164-модда, иккинчи қисм.


   

  

10


- март ойи учун ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 310-модда, учинчи қисм.


- март ойи учун ягона ижтимоий тўловни тўлашнинг сўнгги куни.


Солиқ кодекси, 310-модда, тўртинчи қисм.


  

  

13

*******

- апрель ойининг I ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм.


- апрель ойининг I ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни.


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.

14

- апрель ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни***;

Солиқ кодекси, 164-модда, учинчи қисм.


- март ойи учун Халқ банкига жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи ходимлар реестри ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига 1 фоиз миқдорида бадаллар тўлангани ҳақида тўлов топшириқномасини тақдим этишнинг сўнгги куни.

ЎзР ВМ 21.12.2004 й. 595-сон Қарори билан тасдиқланган Халқ банкида фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини очиш ва юритиш ҳамда уларга мажбурий ва ихтиёрий бадалларни киритиш тартиби тўғрисида Низомнинг 16 банди.

ЎзР АВ 06.10.2005 й. 1515-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ, ДСҚ ва МББ Қарори билан тасдиқланган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 10 банди.


  

  

15

- апрель ойи учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни****;


Солиқ кодекси, 300-модда, бешинчи ва олтинчи қисмлар.


- март ойи учун мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва уларни тўлашнинг сўнгги куни*.


ЎзР АВ 31.01.2005 й. 1446-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдикланган Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6-7-бандлари.


23

- апрель ойининг II ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм.


- апрель ойининг II ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни.


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.

24


- 2008 йилнинг I чораги учун молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни*****;


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 4-банди.

- 2008 йилнинг I чораги учун ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 187-модда, 2 банди.

- март ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни******;


Солиқ кодекси, 263-модда, учинчи қисм, 264-модда, биринчи қисм.

- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун тўланадиган солиқнинг умумий суммаси бир чоракда ЭКИҲнинг эллик бараваридан камни ташкил этадиган юридик шахслар, шунингдек микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан 2008 йилнинг I чораги учун солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 263-модда, учинчи қисм, 264-модда, биринчи қисм.

- 2008 йилнинг I чораги учун фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни**.


Солиқ кодекси, 310-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар.

  

  

25

- март ойи учун ??С бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 225-модда, биринчи қисм, 226-модда, биринчи қисм.

- март ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 239-модда.


- март ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 247-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар.


- апрель ойи учун бюджетга мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 271-модда, учинчи қисм.


- март ойи учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 304-модда, учинчи қисм.


- март ойи учун Республика йўл жамғармасига соф тушумдан мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 319-модда, иккинчи қисм.


- март ойи учун Республика йўл жамғармасига соф тушумдан мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 319-модда, учинчи қисм.


- март ойи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига соф тушумдан мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 315-модда, иккинчи қисм.


- март ойи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига соф тушумдан мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 315-модда, учинчи қисм.

- 2008 йилнинг I чораги учун фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 163-модда, иккинчи қисм; 164-модда, олтинчи қисм; 165-модда, тўртинчи қисм, 2-банд.

- 2008 йилнинг I чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ??С бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 225-модда, биринчи қисм; 226-модда, биринчи қисм)

- 2008 йилнинг I чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан мактаб таълимини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни;


ЎзР АВ 31.01.2005 й. 1446-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдикланган Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6-банди.

- 2008 йилнинг I чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан акциз солиғи ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 239-модда.

- 2008 йилнинг I чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 247-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар.

- 2008 йилнинг I чораги учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 300-модда, еттинчи ва саккизинчи қисмлар.


- 2008 йилнинг I чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 304-модда, учинчи қисм.


- 2008 йилнинг I чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 310-модда, учинчи қисм.


- 2008 йилнинг I чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этиш ва уларни тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 319-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар.


- 2008 йилнинг I чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этиш ва уларни тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 315-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар.


- март ойи учун ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 360-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар.


- 2008 йилнинг I чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 360-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар.


- март ойи учун фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 372-модда, еттинчи қисм.


- март ойи учун цементга ва табиий газга қўшимча фойда солиқлари бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва солиқларни бюджетга тўлашнинг сўнгги куни.


ЎзР АВ 21.02.2008 й. 1772-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган Цементга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 12, 13-бандлари;

ЎзР АВ 05.03.2008 й. 1776-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 13, 14-бандлари.

             

-----------------------------------

*) солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари;

**) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари иш ҳақи учун пул маблағларини олишга банкка ҳужжатларни тақдим этиш билан бир вақтда тўланади;

***) ҳисобот давридаги кутилаётган солиқ солинадиган фойдаси энг кам иш ҳақи даражасининг 200 бараваригача бўлган корхоналардан ташқари. Тўлов манбаида ушлаб қолинадиган юридик шахсларга тўланадиган дивиденд ва фоизларга фойда солиғи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадларидан фойда солиғи бюджетга мазкур тўловларни тўлаш кунидан кечиктирмасдан ўтказилади;

****) ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг жорий тўловлари қуйидагилар томонидан тўланмайди:

ҳисобот давридаги солиқ солинадиган базаси энг кам иш ҳақининг 200 баробаригача миқдорда бўлган солиқ тўловчилар томонидан;

ўтган ҳисобот даврида ижтимоий инфратузилма объектларини сақлаб туриш бўйича харажатлари суммаси солиқ солинадиган базага тенг ёки ундан кўп бўлган солиқ тўловчилар томонидан;

ягона солиқ тўловини тўлашга ўтмаган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан;

*****) вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар, шунингдек чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналардан ташқари. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар учун I чорак молиявий ҳисоботини тақдим этишнинг муддати 9 майда тугайди. Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари молиявий ҳисоботни бир йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмасдан тақдим этади;

******) ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари. Улар солиқ бўйича ҳисоб-китобни бир йилда бир марта - ҳисобот йилининг 15 декабрига қадар тақдим этадилар ва тўлайдилар.

Бир чорак учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун умумий солиқ суммаси энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан кам бўлган корхоналар, шунингдек микрофирмалар ва кичик корхоналар солиқ ҳисоб-китобини ҳар чоракда тақдим этадилар ва солиқни тўлайдилар;

*******) муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.



Солиқ тўловчининг тақвими - “Норма маслаҳатчи” газетаси ва “Norma” АҲТ эксперт хизматининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига “Норма маслаҳатчи” газетаси таҳририяти ёки “Norma-Hamkor” МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.







































Время: 0.0036
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск