язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Саноат/ Озиқ-овқат саноати/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.09.2008 й. 200-сон "Ишлаб чиқарилаётган пахта мойи сифатини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.09.2008 й.

N 200



ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАЁТГАН ПАХТА

МОЙИ СИФАТИНИ ОШИРИШНИ ЯНАДА

РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ишлаб чиқарилаётган пировард маҳсулотнинг, энг аввало пахта мойининг сифатини доимий равишда яхшилашдан ёғ-мой саноати корхоналарининг манфаатдорлигини рағбатлантиришни кучайтириш, шунингдек республика пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари ўртасидаги ўзаро муносабатлар механизмини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги Ф-2996-сон фармойишига мувофиқ ташкил этилган ишлаб чиқарилаётган пахта мойи сифатини оширишни рағбатлантириш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича махсус Идоралараро комиссия томонидан ишлаб чиқилган:

ишлаб чиқарилаётган пахта мойи сифатини оширишни рағбатлантиришга доир ташкилий чора-тадбирлар 1-иловага* мувофиқ;

озиқ-овқат учун ишлатиладиган пахта мойи сифатини назорат қилиш тизими 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2008-2011 йиллар даврида ёғ-мой саноати корхоналари томонидан ўсимлик мойини қадоқлаш ва ҳидсизлантириш бўйича қувватларни 3-4-иловаларга* мувофиқ кучайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Белгилансинки, техник чигитларга улгуржи-сотиш нархлари уларнинг навлари ва класси ҳисобга олинган ҳолда табақалаштирилиб "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.

4. Қуйидаги тартиб белгилансин, унга мувофиқ пахта мойи чиқиши нормативлари ҳар йили селекция навлари бўйича пахта хом ашёси тайёрлашнинг ҳақиқий ҳажмлари ва чигитнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонаси томонидан аниқланадиган мойдорлиги ҳисобга олинган ҳолда республика минтақалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги томонидан "Ўзёғмойсаноат" уюшмаси билан биргаликда белгиланади.

5. "Ўзёғмойсаноат" уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда қуйидагиларни таъминласин:

ишлаб чиқарилаётган пахта мойи сифатини оширишни рағбатлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар 1-иловада* белгиланган муддатларда сўзсиз бажарилишини;

2-иловага* мувофиқ тасдиқланган тизим асосида республика ёғ-мой корхоналарида ишлаб чиқарилаётган пахта мойи сифати комплекс назорат қилинишини;

мой ишлаб чиқариш жараёнида ёғ-мой корхоналари томонидан технологик режимлар нормаларига риоя қилинишининг тизимли мониторинги олиб борилишини;

2009 йил 1 сентябргача бўлган муддатда техник чигитнинг мойдорлигини аниқлашнинг экспресc-анализаторларини мамлакатимизда ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирлар амалга оширилишини ҳамда "Сифат" маркази лабораториялари ва ёғ-мой корхоналари улар билан жиҳозланишини таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               И. Каримов



*) 1 - 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 35-36-сон, 349-модда.