язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш/ Аҳоли пунктларини бориш кийин бўлган ва тоғли ҳудудлар таркибига киритиш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 11.11.2008 й. 1868-сон билан рўйхатга олинган 14.10.2008 й. МВ 101-сон, "Ергеодезкадастр" қўмитаси 113-сон, ДСҚ 2008-43-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 11 ноябрда 1868-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирлиги, Ер ресурслари,

геодезия, картография ва давлат

кадастри давлат қўмитаси,

Давлат солиқ қўмитасининг

2008 йил 14 октябрдаги

101, 113, 2008-43-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Аҳоли пунктларини бориш қийин бўлган ва тоғли

ҳудудлар таркибига киритиш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида"ги ПҚ-357-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 174-модда) ва 2007 йил 12 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-744-сонли қарорларига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 534-модда) мувофиқ бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда ташкил этилаётган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божларини ундириш, шунингдек мазкур аҳоли пунктларида ўз фаолиятларини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган ягона солиқ тўловларининг табақалашган тизимини қўллаш мақсадида аҳоли пунктларини бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудлар таркибига киритиш тартибини белгилайди.


1. Қуйидаги қишлоқ аҳоли пунктлари бориш қийин бўлган ҳудудлар таркибига киради:

а) яқин жойлашган туман марказлари ва шаҳар чегараларидан 50 километрдан ортиқ масофада жойлашган ҳудудлар;

б) мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида кўрсатилган туманлар чегарасида жойлашган ҳудудлар.


2. Мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида кўрсатилган туманлар чегарасидаги денгиз сатҳидан 1000 метр баландликдаги зоналарда жойлашган қишлоқ аҳоли пунктлари тоғли ҳудудларда жойлашган ҳисобланади.


3. Аҳоли пунктларининг узоқлигини аниқлашда, масофаси яқин жойлашган туман маркази ёки шаҳар чегарасидан то қишлоқ, шаҳарча ва овул чегарасигача бўлган энг яқин автомобиль йўллари бўйлаб ҳисобланган масофа қабул қилинади.


4. Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари "Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ белгиланган аҳоли пунктлари чегараларидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг тегишли молия ва солиқ органлари билан келишилган ҳолда, бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда жойлашган аҳоли пунктларининг рўйхатини мазкур Йўриқнома 1-бандининг а) кичик банди ва 2-бандига мувофиқ равишда тасдиқлайдилар ҳамда рўйхатдан ўтказувчи ва солиқ органларига юборадилар.

5. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган.





Йўриқномага

1-ИЛОВА



Бориш қийин бўлган туманлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Туманлар номи


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

1.

Қонликўл


2.

Муйноқ


3.

Шуманай


ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ

1.

Фориш


ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

1.

Деҳқонобод


НАВОИЙ ВИЛОЯТИ

1.

Томди


2.

Учқудуқ


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

1.

Сўх






Йўриқномага

2-ИЛОВА



Денгиз сатҳидан 1000 метр баландликдаги

зоналар мавжуд туманлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Туманлар номи


ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ

1.

Бахмал


2.

Ғаллаорол


3.

Зомин


4.

Янгиобод


НАМАНГАН ВИЛОЯТИ

1.

Поп


2.

Янгиқўрғон


ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

1.

Яккабоғ


2.

Қамаши


3.

Китоб


4.

Шаҳрисабз


САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

1.

Қўшработ


2.

Ургут


СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

1.

Денов


2.

Бойсун


3.

Олтинсой


4.

Қумқўрғон


5.

Сариосиё


6.

Узун


7.

Шеробод


ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

1.

Оҳангарон


2.

Бўстонлиқ


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

1.

Фарғона


       

        

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 46-сон, 458-модда.