язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Алоқа/ Радиоалоқа ва электрон алоқа/ Ўзбекистон Республикасида радиочастота спектридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 26.10.2001 й. 429-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 26 октябрдаги

429-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида радиочастота

спектридан фойдаланганлик учун

ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Радиочастота спектри тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган ва алоқа хизматлари кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситаларга эга бўлган ҳамда улардан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар учун радиочастота спектридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлашнинг асосий принциплари ва шартларини белгилайди.


2. Радиочастота ресурсидан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш радиочастота спектридан фойдаланишга ҳар бир рухсатнома бўйича алоҳида белгиланади.


3. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олинган радиочастота спектридан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатнома бошқа юридик ва жисмоний шахсларга берилиши мумкин эмас.


4. Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг қарорлари асосида бериладиган радиочастоталар бириктирилган ҳолда радиоэлектрон воситалардан ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишга Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) рухсатномалари радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўлов ундиришга асос ҳисобланади.

5. Электромагнит мувофиқлик экспертизаси, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш бўйича хизматларга тарифлар эркин ҳисобланади ҳамда Электромагнит мувофиқлик маркази томонидан тасдиқланади.

Мамлакат мудофааси ва хавфсизлиги мақсадларида фойдаланиладиган радиоэлектрон воситаларнинг электромагнит мувофиқлиги бўйича экспертиза ўтказиш радиочастота органлари томонидан текин амалга оширилади.



II. РАДИОЧАСТОТА СПЕКТРИДАН

ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН

ТЎЛОВНИ ҲИСОБЛАШ


6. Тўлов миқдори фойдаланилаётган частоталар полосасининг  кенглигига, радиоэлектрон воситалар томонидан хизмат кўрсатиладиган ҳудудга, шунингдек фойдаланилаётган частоталар полосаси  қимматига боғлиқ бўлади.


7. Халқаро Электр Алоқаси Иттифоқининг Радио алоқа шўъбасининг (ХЭАИ-Р SM.2012) тавсиясига мувофиқ йиллик тўловлар қуйидаги формула бўйича аниқланади:


F=BxGx(ExT), бунда:


F - фойдаланувчи тўлаши керак бўлган тўлов;

B - частота полосаси кенглиги, МГц ҳисобида;

G - хизмат кўрсатиладиган географик зонани ҳисобга олувчи коэффициент;

E - фойдаланиладиган радиочастота спектрининг тижорат қимматини ҳисобга олувчи коэффициент;

T - Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдори.

Хизмат кўрсатиладиган географик зона учун республиканинг мавжуд маъмурий-ҳудудий бўлиниши қабул қилинади, бунда битта минтақа (Ўорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар) учун G=1 қабул қилинади. Тошкент шаҳри учун =3 коэффициенти қўлланилади.

Ажратилган радиочастота спектридан бир нечта вилоятлар ҳудудида ёки бутун республикада фойдаланилган тақдирда G коэффициенти минтақаларнинг тегишли сонига биноан  тегишли равишда ошади. Ажратилган радиочастота спектридан бир вилоятнинг тумани ёки шаҳари ҳудудида фойдаланилган тақдирда пасайтирувчи коэффициент =0,1 қўлланилади.



РАДИОЧАСТОТА СПЕКТРИНИНГ

ТИЖОРАТ ҚИММАТИ КОЭФФИЦИЕНТИ


Т/р


Алоқа тури


Е коэффициенти


1

Кўчма радиотелефон алоқаси (транкинг алоқа)


30

2

Умумий фойдаланиладиган уяли радиотелефон алоқаси


85

3

Кўчма радио алоқа


15

6

Йўлдош алоқа


55

7

MMDS, NMDS ва MVLS туридаги тизимлардан фойдаланган ҳолда телевизион дастурларни тарқатиш


50

8

Телевидение ва радиоэшиттириш нодавлат дастурларини тарқатиш, телевидение ва радиоэшиттириш дастурларининг тижорат трансляцияси


40

9

Маълумотларни симсиз узатиш (2400 - 2483,5 МГц ва 5000 - 5999 МГц радиочастоталари полосаларидаги wi-fi технологиялари бундан мустасно)


70

8. Тўловни ҳисоблашда Вазирликнинг рухсатномаларида кўрсатилган частоталар полосаси кенглигидан ва ҳудуддан ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг амалдаги даражасидан фойдаланилади.


III. РАДИОЧАСТОТА СПЕКТРИДАН

ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН ҲАҚ ТЎЛАШ


9. Радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўлов фойдаланувчи томонидан Вазирликка бериладиган ҳисоб-китоблар асосида йил чораги биринчи ойининг 15-кунидан кечикмай ҳар чоракда тўланади.

Мазкур тўлов қуйидаги тартибда тақсимланади:

50 фоизи Давлат бюджетига йўналтирилади;

50 фоизи Радиочастота спектридан фойдаланишни бошқариш ва мониторинги қўмитасининг харажатларини қоплаш учун Вазирликнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисобрақамига ўтказилади.

Вазирлик тегишли суммани улар тушган кундан бошлаб 3 кундан кечикмай Давлат бюджетига ўтказади.

10. Радиочастота спектридан фойдаланиш ҳуқуқи радиочастота спектридан фойдаланганлик учун белгиланган тўлов тўланмаган тақдирда тўхтатиб қўйилиши ёки чекланиши мумкин.