Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.12.2008 й. 274-сон "Хорижий автотранспорт воситалари кириши, чиқиши ва транзит ўтишини назорат қилишни янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.12.2008 й.

N 274



ХОРИЖИЙ АВТОТРАНСПОРТ

ВОСИТАЛАРИ КИРИШИ, ЧИҚИШИ ВА

ТРАНЗИТ ЎТИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Хорижий автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши, чиқиши ва транзит бўйича бўлишини назорат қилишни янада такомиллаштириш, наркотрафика ва контрабандага қарши курашни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2009 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикаси билан Давлат чегарасини кесиб ўтадиган хорижий юк автотранспорт воситалари ва автобусларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва транзит ўтиши учун 1-иловага мувофиқ қўшимча йиғим ставкалари белгилансин.


2. Белгилансинки, кирганлиги ва транзит ўтиши учун ҳар бир хорижий автотранспорт воситасидан олинадиган қўшимча йиғимни тўлаш Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикаси билан Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида миллий валюта "сўм"да нақд пулсиз шаклда ёки тижорат банклари томонидан бевосита божхона постларида нақд пул шаклида амалга оширилади, олинган маблағлар Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари бўлимлари орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ҳисоб рақамига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича ўтказилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги:

хорижий автотранспорт воситаларининг "Ойбек" (Тошкент вилояти) ва "Андархон" (Фарғона вилояти) ўтказиш пунктлари орқали кириши ва чиқиши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб транзит ўтиши устидан назоратни кучайтирсинлар;

"Ойбек" ва "Андархон" ўтказиш пунктларида чегара ва божхона постларининг штатдаги ходимлари сонини тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси ходимларининг умумий белгиланган сони доирасида кўпайтирсинлар;

"Андархон" божхона постини зарур технология асбоб-ускуналари ва техник назорат воситалари билан жиҳозлашни таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази билан биргаликда жалб этиладиган грант маблағлари ҳисобига "Ойбек" ва "Андархон" божхона постлари учун сканирлаш қурилмалари сотиб олиш масаласини ишлаб чиқсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Тожикистон Республикаси юк транспорт воситалари ва автобусларининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудуди орқали ўтганлиги учун йиғимларни бирхиллаштириш тўғрисида" 2002 йил 8 январдаги 11-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 3-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Тожикистон Республикасининг юк автотранспорт воситаси ва автобуслари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 3 суткадан ортиқ бўлганда ҳар бир кун учун - 70 АҚШ доллари".


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 17 декабрдаги

274-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикаси билан

Давлат чегарасини кесиб ўтадиган хорижий юк автотранспорт

воситалари ва автобуслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига

кириши ва транзит ўтиши учун қўшимча йиғим

СТАВКАЛАРИ


1. Тожикистон Республикасининг автотранспорт воситалари ва автобуслари учун - 180 АҚШ доллари.

2. Туркманистоннинг юк автотранспорт воситалари учун:

а) қуйидагилар учун:

10 тоннагача юк кўтарадиган юк автотранспорт воситалари учун - 35 АҚШ доллари;

10 тонна ва 10 тоннадан ортиқ юк кўтарадиган юк автотранспорт воситалари учун - 55 АҚШ доллари.

б) ўриндиқлар сони:

12 та ўриндиқдан кам бўлган автобуслар учун - 35 АҚШ доллари;

12 та ўриндиқдан ортиқ бўлган автобуслар учун - 55 АҚШ доллари.

3. Бошқа хорижий давлатларнинг юк автотранспорт воситалари ва автобуслари учун - 265 АҚШ доллари*.


*) Қўшимча йиғим Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўлларидан фойдаланганлик учун ушбу давлатларнинг автотранспорт воситаларига нисбатан йиғимлар ва тўловлар қўлланилмаслигини назарда тутадиган халқаро шартномалар тузган хорижий давлатларнинг автотранспорт воситаларига нисбатан қўлланилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 51-сон, 502-модда.




















































Время: 0.1977
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск