Умная подшивка

Моҳир тахлам / Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Солиқ кодексининг

олдинги таҳрири



ЎзР 03.12.2019 й. ЎРҚ-586-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 12.11.2019 й. ЎРҚ-583-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 29.10.2019 й. ЎРҚ-575-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 22.10.2019 й. ЎРҚ-572-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 05.09.2019 й. ЎРҚ-564-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 20.03.2019 й. ЎРҚ-531-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 04.03.2019 й. ЎРҚ-526-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 18.02.2019 й. ЎРҚ-522-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 15.01.2019 й. ЎРҚ-516-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 09.01.2019 й. ЎРҚ-513-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 24.12.2018 й. ЎРҚ-508-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 21.12.2018 й. ЎРҚ-506-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 11.10.2018 й. ЎРҚ-497-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 23.07.2018 й. ЎРҚ-486-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 18.04.2018 й. ЎРҚ-476-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 03.01.2018 й. ЎРҚ-456-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 29.12.2017 й. ЎРҚ-455-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 29.12.2017 й. ЎРҚ-454-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 16.10.2017 й. ЎРҚ-448-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 13.06.2017 й. ЎРҚ-436-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 29.12.2016 й. ЎРҚ-418-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 27.12.2016 й. ЎРҚ-417-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 26.12.2016 й. ЎРҚ-416-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 23.09.2016 й. ЎРҚ-411-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 25.04.2016 й. ЎРҚ-405-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 31.12.2015 й. ЎРҚ-398-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 20.08.2015 й. ЎРҚ-391-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 11.12.2014 й. ЎРҚ-381-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 04.12.2014 й. ЎРҚ-379-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 20.01.2014 й. ЎРҚ-365-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 25.12.2013 й. ЎРҚ-359-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 07.10.2013 й. ЎРҚ-355-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 29.12.2012 й. ЎРҚ-345-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 25.12.2012 й. ЎРҚ-343-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 10.09.2012 й. ЎРҚ-329-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 10.04.2012 й. ЎРҚ-322-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 30.12.2011 й. ЎРҚ-313-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 26.12.2011 й. ЎРҚ-312-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 13.09.2011 й. ЎРҚ-295-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 04.01.2011 й. ЎРҚ-278-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 24.12.2010 й. ЎРҚ-274-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 14.09.2010 й. ЎРҚ-255-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 09.09.2010 й. ЎРҚ-254-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 20.05.2010 й. ЎРҚ-247-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 10.09.2009 й. ЎРҚ-217-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 09.09.2009 й. ЎРҚ-216-сон Қонунидан олдинги таҳрири

ЎзР 29.12.2008 й. ЎРҚ-196-сон Қонунидан олдинги таҳрири




ЎзР 03.12.2019 й. ЎРҚ-586-сон Қонунидан олдинги таҳрири



174-модда 1) бандининг олдинги таҳрири


1) табиий-иқлим шароитлари ноқулай бўлган жойлардаги ишлар билан боғлиқ қўшимча тўловлар (иш стажи учун устамалар, баланд тоғли, чўл ва сувсиз ҳудудларда ишлаганлик учун белгиланган коэффициентлар бўйича тўловлар). Бунда юридик шахслар ходимларининг чўл ва сувсиз жойларда, баланд тоғли ва табиий-иқлим шароити ноқулай ҳудудларда ишлаганлик учун иш ҳақига коэффициентлар ҳисоблашнинг энг юқори суммаси ҳисоблаш санасидаги ҳолатга кўра белгиланган энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида белгиланади; (ЎзР 24.12.2018 й. ЎРҚ-508-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



179-модда 1) банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган моддий ёрдам суммалари - энг кам иш ҳақининг ўн икки бараваригача миқдорда; (ЎзР 25.12.2013 й. ЎРҚ-359-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



179-модда 1) банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ушбу Кодекснинг 178-моддасида кўрсатилган бошқа ҳолларда, - солиқ даври учун энг кам иш ҳақининг ўн икки бараваригача миқдорда; (ЎзР 31.12.2015 й. ЎРҚ-398-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



179-модда 20) банднинг олдинги таҳрири


20) меҳнат шартномаси бекор қилинганида энг кам иш ҳақининг ўн икки баравари миқдори доирасида тўланадиган ишдан бўшатиш нафақаси, қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа нафақалар, бундан вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақалари (шу жумладан оиланинг бемор аъзосини парваришлаш нафақаси) мустасно, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳайрия ва экология жамғармаларидан жисмоний шахсларга бериладиган ёрдам тусидаги тўловлар; (ЎзР 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



186-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Энг кам иш ҳақининг каррали миқдорларида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқариш учун энг кам иш ҳақи миқдорининг жорий йил 1 январидаги ҳолати инобатга олинади. (ЎзР 24.12.2018 й. ЎРҚ-508-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



311-модда биринчи қисм 4) бандининг олдинги таҳрири


4) қишлоқ жойларда рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган ҳунармандчилик субъектлари - "Ҳунарманд" уюшмасининг аъзолари томонидан - ўз фаолиятининг дастлабки икки йили мобайнида ойига энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида; (ЎзР 29.12.2017 й. ЎРҚ-454-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)



311-модда биринчи қисм 5) бандининг олдинги таҳрири


5) "Уста-шогирд" мактаби ўқувчилари томонидан уларнинг 25 ёшга тўлгунига қадар бўлган иш даврида - йилига энг кам ойлик иш ҳақининг 2,5 бараваридан кам бўлмаган миқдорда. Белгиланган миқдордаги ягона ижтимоий тўловнинг тўланиши меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришда бир йил деб ҳисобга олинади. (ЎзР 24.12.2018 й. ЎРҚ-508-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



311-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг аъзолари, шунингдек майдони тўрт сотихдан кам бўлмаган деҳқон хўжалигида, томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу майдонда қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар йилига энг кам ойлик иш ҳақининг камида бир баравари миқдорида ягона ижтимоий тўлов тўлайди. Бунда деҳқон хўжалиги раҳбари ягона ижтимоий тўловни мажбурий тартибда тўлайди, бошқа аъзолари ва кўрсатилган жисмоний шахслар эса ихтиёрий асосда тўлайди. Белгиланган миқдордаги ягона ижтимоий тўловнинг тўланиши деҳқон хўжалиги аъзосининг ва жисмоний шахснинг меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришда бир йил деб ҳисобга олинади. (ЎзР 24.12.2018 й. ЎРҚ-508-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



311-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ёшга доир пенсия ва нафақа олувчи ҳунармандчилик субъектлари - "Ҳунарманд" уюшмасининг аъзолари ягона ижтимоий тўловни тўлашдан озод этилади, ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногирони бўлган шахслар учун эса ягона ижтимоий тўловнинг миқдори унинг белгиланган энг кам миқдорининг камида 50 фоизини ташкил этиши керак. Мазкур имтиёзлар пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади. Имтиёзга бўлган ҳуқуқ календарь йил давомида вужудга келган ёки бекор бўлган тақдирда, ягона ижтимоий тўловни қайта ҳисоб-китоб қилиш ушбу ҳуқуқ вужудга келган ёки бекор бўлган ойдан эътиборан амалга оширилади. (ЎзР 24.12.2018 й. ЎРҚ-508-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



311-модда тўртинчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг аъзолари томонидан - ҳисобот йилининг 1 октябригача. Бунда ягона ижтимоий тўловнинг миқдори тўлов кунига белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. (ЎзР 24.12.2018 й. ЎРҚ-508-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)




ЎзР 12.11.2019 й. ЎРҚ-583-сон Қонунидан олдинги таҳрири



30-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бош бошқармалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг муассасалари ҳамда "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг назорат функцияларини амалга ошириш учун кўрсатиладиган хизматлар учун ушбу Кодексда назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан озод қилинади, бундан ягона ижтимоий тўлов мустасно. (ЎзР 23.07.2018 й. ЎРҚ-486-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 29.10.2019 й. ЎРҚ-575-сон Қонунидан олдинги таҳрири



158-модда биринчи қисм 4) бандининг олдинги атҳрири


4) ички ишлар органлари ҳузуридаги қўриқлаш бўлинмалари.



208-модда 29) бандининг олдинги атҳрири


29) ички ишлар органлари ҳузуридаги қўриқлов бўлинмалари хизматлари;




ЎзР 22.10.2019 й. ЎРҚ-572-сон Қонунидан олдинги таҳрири



60-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома солиқ тўловчига ёки унинг вакилига бу талабномани солиқ тўловчи олганлигини ва талабнома олинган санани тасдиқловчи усулда топширилиши лозим. Солиқ тўловчида солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлган тақдирда, солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома унга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилиши мумкин. (ЎзР 13.06.2017 й. ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 05.09.2019 й. ЎРҚ-564-сон Қонунидан олдинги таҳрири



172-модда иккинчи қисм тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий хизматчиларига, ички ишлар органларининг оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ходимларига хизматни ўташи (хизмат мажбуриятларини бажариши) муносабати билан тўланадиган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловлар. (ЎзР 18.02.2019 й. ЎРҚ-522-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



180-модда иккинчи қисм 7) бандининг олдинги таҳрири


7) собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналари ва бева хотинлари (бева эрлари). Имтиёз "Ҳалок бўлган аскарнинг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)" ёки "Ички ишлар органлари ҳалок бўлган ходимининг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)" штампи қўйилган ёхуд пенсия гувоҳномасини берган муассаса раҳбарининг имзоси ва ушбу муассаса муҳри билан тасдиқланган тегишли ёзувли пенсия гувоҳномаси асосида берилади. Агар мазкур шахслар пенсионер бўлмаса, имтиёз уларга собиқ СССР Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик қўмитаси ёки Ички ишлар вазирлигининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ёхуд Ички ишлар вазирлигининг тегишли органлари томонидан берилган ҳарбий хизматчининг ёки ички ишлар органи ходимининг ҳалок бўлганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида берилади. Собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида ёки фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ёхуд ички ишлар органлари ходимларининг бева хотинларига (бева эрларига) имтиёз фақат улар янги никоҳдан ўтмаган тақдирда берилади; (ЎзР 18.02.2019 й. ЎРҚ-522-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



275-модда биринчи қисм 7) бандининг олдинги таҳрири


7) собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки харбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган харбий хизматчилар ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ота-оналарининг ва бева хотинларининг (бева эрларининг). Имтиёз "Ҳалок бўлган аскарнинг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)" ёки "Ички ишлар органлари ҳалок бўлган ходимининг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)" штампи қўйилган ёхуд пенсия гувоҳномасини берган муассаса раҳбарининг имзоси ва ушбу муассаса муҳри билан тасдиқланган тегишли ёзувли пенсия гувоҳномаси асосида берилади. Агар мазкур шахслар пенсионер бўлмаса, имтиёз уларга собиқ СССР Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик кўмитаси ёки Ички ишлар вазирлигининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ёхуд Ички ишлар вазирлигининг тегишли органлари томонидан берилган ҳарбий хизматчининг ёки ички ишлар органи ходимининг ҳалок бўлганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида берилади. Собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки харбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида ёки фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ёхуд ички ишлар органлари ходимларининг бева хотинларига (бева эрларига) имтиёз фақат улар янги никоҳдан ўтмаган тақдирда берилади; (ЎзР 18.02.2019 й. ЎРҚ-522-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 20.03.2019 й. ЎРҚ-531-сон Қонунидан олдинги таҳрири



44-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи томонидан имзоланиши керак, шунингдек агар у кичик тадбиркорлик субъекти бўлмаган юридик шахс бўлса, унинг муҳри билан тасдиқланади. Электрон ҳужжат тарзида тақдим этилган солиқ ҳисоботи солиқ тўловчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. (ЎзР 20.08.2015 й. ЎРҚ-391-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



96-модда иккинчи-тўртинчи қисмларининг олдинги таҳрири


Давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза билан судга қуйидаги ҳолларда мурожаат қилишга ҳақли:

солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинганда ёки даромадлар олиш учун фойдаланилаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудларни, биноларни, шу жумладан, жойларни кўздан кечириш учун давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахсларини киритиш солиқ тўловчи томонидан рад этилганда;

солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаганда;

солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаганда.

(ЎзР 31.12.2015 й. ЎРҚ-398-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Солиқ тўловчи бўлган юридик шахсларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ушбу модда иккинчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда давлат солиқ хизмати органларининг қарорлари асосида ҳам амалга оширилиши мумкин. (ЎзР 24.12.2018 й. ЎРҚ-508-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)


ЎзР 24.12.2018 й. ЎРҚ-508-сон Қонунига мувофиқ учинчи ва тўртинчи қисмлари тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин


Давлат солиқ хизмати органи товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишни кирим ҳужжатларини расмийлаштирмасдан амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларини беш банк кунигача бўлган муддатга вақтинча тўхтатиб туришга ҳақли. (ЎзР 09.01.2018 й. ЎРҚ-459-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)




ЎзР 04.03.2019 й. ЎРҚ-526-сон Қонунидан олдинги таҳрири



84-модда еттинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ер ресурсларини ҳисобга олувчи ва (ёки) баҳоловчи органлар ер участкасига нисбатан ҳуқуқи юзага келган (тугатилган) шахсларни кўрсатган ҳолда ер участкасига нисбатан ҳуқуқ берилганлиги (тугатилганлиги) ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қиймати тўғрисида ер участкаси жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига маълум қилиши шарт.




ЎзР 18.02.2019 й. ЎРҚ-522-сон Қонунидан олдинги таҳрири



172-модда иккинчи қисм тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларига, ички ишлар органларининг оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ходимларига хизматни ўташи (хизмат мажбуриятларини бажариши) муносабати билан тўланадиган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловлар. (ЎзР 30.12.2011 й. ЎРҚ-313-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)



180-модда иккинчи қисм 7) бандининг олдинги таҳрири


7) собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналари ва бева хотинлари (бева эрлари). Имтиёз "Ҳалок бўлган аскарнинг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)" ёки "Ички ишлар органлари ҳалок бўлган ходимининг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)" штампи қўйилган ёхуд пенсия гувоҳномасини берган муассаса раҳбарининг имзоси ва ушбу муассаса муҳри билан тасдиқланган тегишли ёзувли пенсия гувоҳномаси асосида берилади. Агар мазкур шахслар пенсионер бўлмаса, имтиёз уларга собиқ СССР Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик қўмитаси ёки Ички ишлар вазирлигининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ёхуд Ички ишлар вазирлигининг тегишли органлари томонидан берилган ҳарбий хизматчининг ёки ички ишлар органи ходимининг ҳалок бўлганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида берилади. Собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида ёки фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ёхуд ички ишлар органлари ходимларининг бева хотинларига (бева эрларига) имтиёз фақат улар янги никоҳдан ўтмаган тақдирда берилади; (ЎзР 20.05.2010 й. ЎРҚ-247-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



217-модда матнининг олдинги таҳрири


Сув таъминоти, канализация, санитария тозалаш, иссиқлик таъминоти бўйича аҳолига кўрсатиладиган хизматларга, шу жумладан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари аҳоли номидан оладиган шунингдек идоравий уй-жой фонди уйларида яшаётган аҳоли учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг бўлинмалари томонидан олинадиган ана шундай хизматларга ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади. (ЎзР 04.12.2014 й. ЎРҚ-379-сон Қонуни таҳриридаги модда матни) (Олдинги таҳририга қаранг)



275-модда биринчи қисм 7) бандининг олдинги таҳрири


7) собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки харбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган харбий хизматчилар ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ота-оналарининг ва бева хотинларининг (бева эрларининг). Имтиёз "Ҳалок бўлган аскарнинг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)" ёки "Ички ишлар органлари ҳалок бўлган ходимининг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)" штампи қўйилган ёхуд пенсия гувоҳномасини берган муассаса раҳбарининг имзоси ва ушбу муассаса муҳри билан тасдиқланган тегишли ёзувли пенсия гувоҳномаси асосида берилади. Агар мазкур шахслар пенсионер бўлмаса, имтиёз уларга собиқ СССР Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик кўмитаси ёки Ички ишлар вазирлигининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ёхуд Ички ишлар вазирлигининг тегишли органлари томонидан берилган ҳарбий хизматчининг ёки ички ишлар органи ходимининг ҳалок бўлганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида берилади. Собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки харбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида ёки фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ёхуд ички ишлар органлари ходимларининг бева хотинларига (бева эрларига) имтиёз фақат улар янги никоҳдан ўтмаган тақдирда берилади; (ЎзР 20.05.2010 й. ЎРҚ-247-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 15.01.2019 й. ЎРҚ-516-сон Қонунидан олдинги таҳрири



84-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ички ишлар органлари паспортлар берилганлиги, шу жумладан, йўқотилган ёки амал қилиш муддати ўтган паспортлар ўрнига паспортлар берилганлиги фактлари ҳақида, бекор қилинган паспортлар тўғрисида ўзлари жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига ҳар ойда, шунингдек турар жойни ижарага бериш шартномаси, текин фойдаланишга бериш шартномаси мавжуд эмаслигининг ёки давлат солиқ хизмати органларида ижарага бериш шартномасининг мажбурий ҳисобга қўйилишига риоя этилмаганлигининг аниқланган фактлари ҳақида ўзлари жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига уч иш куни ичида маълум қилиши шарт. (ЎзР 11.10.2018 й. ЎРҚ-497-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



96-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш фақат суд қарори асосида амалга оширилади, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш аниқланган, шунингдек ушбу модданинг учинчи - бешинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. (ЎзР 24.12.2018 й. ЎРҚ-508-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 09.01.2019 й. ЎРҚ-513-сон Қонунидан олдинги таҳрири



328-модда 1) бандининг олдинги таҳрири


1) судларга бериладиган даъво аризаларидан, органларнинг ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоятлардан, алоҳида тартибда юритиладиган ишларга доир аризалардан, судларнинг қарорлари устидан бериладиган апелляция, кассация шикоятларидан ва аризаларидан, назорат тартибида протест келтириш тўғрисидаги шикоятлар ва аризалардан, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги аризалардан, ҳакамлик судининг қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан, шунингдек судлар томонидан ҳужжатларнинг нусхаларини берганлик учун;



328-модда 2) бандининг олдинги таҳрири


2) даъво аризаларидан, ташкилотларни ва фуқароларни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризалардан, низо предметига нисбатан мустақил талабларни билдирган учинчи шахс сифатида ишга киришиш тўғрисидаги аризалардан, юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги аризалардан, иқтисодий суднинг қарорлари, иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрими устидан берилган, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги, суд жарималарини солиш тўғрисидаги апелляция ва кассация шикоятларидан, ҳакамлик судининг қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги, ҳакамлик судининг қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан, иқтисодий суднинг ҳакамлик суди қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги, шунингдек ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ва ижро варақасини беришни рад этиш тўғрисидаги ишлар бўйича ажримлари устидан берилган апелляция ва кассация шикоятларидан; (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги банд)



329-модданинг олдинги таҳрири


329-модда. Умумий юрисдикция судларида

давлат божини тўлашдан озод қилиш


Умумий юрисдикция судларида давлат божини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:

1) даъвогарлар - иш ҳақини ундириб олиш тўғрисидаги даъволар ва меҳнат ҳуқуқлари муносабатларидан келиб чиқадиган бошқа талаблар юзасидан;

2) даъвогарлар - муаллифлик ҳуқуқлари ва турдош ҳуқуқлардан, шунингдек ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва товар келиб чиққан жой номига, селекция ютуғига бўлган ҳуқуқдан келиб чиқадиган даъволар юзасидан;

3) даъвогарлар - алиментлар ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

4) даъвогарлар - меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланганлиги, шунингдек боқувчиси вафот этганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

5) даъвогарлар - ноқонуний ҳукм этиш, жиноий жавобгарликка тортиш, маъмурий жазо бериш туфайли жисмоний шахсга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ низолар юзасидан;

6) даъвогарлар - жиноят туфайли етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

7) жиноят туфайли етказилган моддий зарарнинг ундириб олиниши тўғри ёки нотўғри эканлиги низолашилаётган жиноят ишлари бўйича апелляция ва кассация шикоятлари билан мурожаат қилган шахслар;

8) никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги мол-мулкни бўлиш билан боғлиқ бўлмаган ишлар бўйича апелляция ва кассация шикоятлари билан мурожаат қилган шахслар;

9) юридик ва жисмоний шахслар - жиноят ишлари ва алиментларни ундиришга доир фуқаролик ишлари билан боғлиқ ҳужжатларни уларга берганлик учун;

10) қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа шахсларнинг қонун билан муҳофаза қилинадиган ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилинишини сўраб судга ариза билан мурожаат этган юридик ва жисмоний шахслар;

11) юридик ва жисмоний шахслар:

суднинг ишни тугатиш ёки уни кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажримини бекор қилиш тўғрисидаги ариза бўйича;

суднинг ҳал қилув қарори ижросини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш, ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза бўйича;

даъвони таъминлаш ёки даъвони таъминлашнинг бир турини бошқаси билан алмаштириш тўғрисидаги ариза бўйича;

суднинг янги очилган ҳолатлар бўйича ҳал қилув қарорини, ажримини ёки қарорини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза бўйича;

суд томонидан белгиланган жаримани бекор қилиш ёки камайтириш тўғрисидаги, суднинг ҳал қилув қарори ижросини ўзгартириш тўғрисидаги, ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги ариза бўйича;

12) юридик ва жисмоний шахслар - давлат ижрочисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар юзасидан, суднинг жаримани бекор қилиш ёки камайтиришни рад этиш тўғрисидаги ажрими устидан хусусий шикоятлар ҳамда суд ажрими устидан бошқа хусусий шикоятлар юзасидан; (ЎзР 16.10.2017 й. ЎРҚ-448-сон Қонуни таҳриридаги банд)

13) тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган давлат органлари ҳамда бошқа органларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда;

14) истеъмолчилар - ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши билан боғлиқ даъволар юзасидан; товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) хавфсиз бўлиши ва сифати устидан назоратни амалга оширувчи давлат органлари; истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари - истеъмолчиларнинг (истеъмолчилар номуайян доирасининг) манфаатларини кўзлаб қўзғатилган даъволар юзасидан;

15) даъвогарлар - ўрмон дарахтларини ўзбошимчалик билан кесиш ҳамда ўрмондан фойдаланиш, ўрмонни қўриқлаш ва муҳофаза қилишнинг тартиби ва шартларини бошқача тарзда бузиш туфайли ўрмон фондига етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги ишлар юзасидан;

16) давлат органлари - ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиш тўғрисидаги даъволар юзасидан, шунингдек жисмоний шахсларга тегишли бўлган, тарихий, илмий, бадиий қимматга ёки ўзга маданий қимматга эга бўлган мол-мулкни жисмоний шахслар бу мол-мулкка хўжасизларча муносабатда бўлган ҳолларда жисмоний шахслардан давлат мулкига олиб қўйиш тўғрисидаги ишлар юзасидан; (ЎзР 18.04.2018 й. ЎРҚ-476-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

17) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари - палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар бўйича, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган шикоятлар юзасидан; (ЎзР 24.12.2010 й. ЎРҚ-274-сон Қонуни таҳриридаги банд)

18) нодавлат нотижорат ташкилотлари - ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда;

18-1) Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлари - фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар бўйича, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатларини кўзлаб судга шикоят қилганда; (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)

19) ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, шунингдек уларнинг муассасалари, ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмалари - барча даъволар юзасидан;

20) хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари, коммунал-фойдаланиш ташкилотлари - мажбурий бадалларни киритиш ва коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича қарзни ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

21) хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари, коммунал-фойдаланиш ташкилотлари, шунингдек фуқаролар - тузилган шартномалар шартлари аҳолига уй-жой-коммунал хизматлари кўрсатувчи корхоналар томонидан бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

22) туманлар, шаҳарлар (шаҳарлар таркибига кирувчи туманлар) ҳокимликлари - коммунал хизматлар кўрсатувчилар ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг коммунал хизматлар ҳақини тўлаш ва мажбурий бадалларни киритиш бўйича қарзни ундириш тўғрисидаги тақдимномасига мувофиқ киритиладиган даъволар юзасидан;

23) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий тузилмалари - пенсионерлардан (нафақа олувчилардан) ортиқча (ноқонуний) тўланган пенсияларнинг ва нафақаларнинг суммаларини ундириш билан боғлиқ даъволар юзасидан. (ЎзР 27.12.2016 й. ЎРҚ-417-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

24) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда унинг жойлардаги органлари - кўчиш жойига бормаган ёки кўчиб борган жойларини ўзбошимчалик билан тарк этган кўчириб келтирилувчиларга нисбатан кўчиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг ўрнини қоплаш тўғрисида тақдим этилган даъволар юзасидан; (ЎзР 03.01.2018 й. ЎРҚ-456-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

25) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари - атроф муҳитни ифлослантирганлик, табиатдан ўзбошимчалик билан фойдаланганлик ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳамда уларнинг муҳофаза қилишнинг тартиби ва шартларини бошқача тарзда бузганлик туфайли табиий объектларга ва комплексларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан; (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги банд)

26) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг жойлардаги органлари - сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик туфайли давлатга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун маблағларни давлат даромадига ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

27) суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш органлари - мажбурий суғурта операциялари билан бо

...
Время: 0.0199
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск