ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Маълумот ахборотлар / 2. Солиқ тўловчининг тақвими / 2009 й. /

Февраль

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

2009


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



ФЕВРАЛЬ


ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):

5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 160

6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 160

36 соатли иш ҳафтасида - 144



ИШ КУНЛАРИ СОНИ:

5 кунлик иш ҳафтасида - 20

6 кунлик иш ҳафтасида - 24

3


- январь ойининг III ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм.


- январь ойининг III ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни.


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.

5


- январь ойи учун акцизли товарлар алоҳида турларининг харид қилиниши ва сотилиши (ички бозорда янги автомобиллар, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, ўсимлик мойи, автомобиль бензини, дизель ёқилғисини сотиш) тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни.

9


- январь ойи учун меҳнат пайтида майиб бўлиш ёки касбий касалланиш оқибатида тайинланган ва тўланган пенсиялар бўйича харажатларни қоплашга тўлов тўлашнинг сўнгги куни.


ЎзР АВ 06.04.2004 й. 1333-сон билан рўйҳатга олинган Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш,тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги Низомнинг 44-банди.


10


- январь ойи учун ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни **;


Солиқ кодекси, 310-модда, учинчи қисм.


- январь ойи учун ягона ижтимоий тўловни тўлашнинг сўнгги куни.


Солиқ кодекси, 310-модда, бешинчи қисм.


13


- февраль ойининг I ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм.


- февраль ойининг I ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни.


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.


14

*********

- февраль ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни***;


Солиқ кодекси, 164-модда, учинчи қисм.


- январь ойи учун Халқ банкига жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи ходимлар реестри ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига 1 фоиз миқдорида бадаллар тўлангани ҳақида тўлов топшириқномасини тақдим этишнинг сўнгги куни;


ЎзР ВМ 21.12.2004 й. 595-сон Қарори билан тасдиқланган Халқ банкида фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини очиш ва юритиш ҳамда уларга мажбурий ва ихтиёрий бадалларни киритиш тартиби тўғрисида Низомнинг 16 банди.

ЎзР АВ 06.10.2005 й. 1515-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ, ДСҚ ва МББ Қарори билан тасдиқланган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 10 банди.


- 2009 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра ер участкаси жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органига 2009 йил учун ер солиғи ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 285-модда, биринчи қисм.


- 2009 йилнинг I чораги учун ер солиғини тўлашнинг сўнгги куни****.


Солиқ кодекси, 286-модда, биринчи қисм.


15

*********

- йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни*****;

ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 4-банди.

- февраль ойи учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни******;


Солиқ кодекси, 300-модда, бешинчи ва олтинчи қисмлар.


- 2008 йилнинг IV чораги учун жисмоний шахсларга ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда улардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 187-модда 2-банди.

- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун тўланадиган солиқнинг умумий суммаси бир чоракда энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан камни ташкил этадиган юридик шахслар, шунингдек микрофирмалар ва кичик корхоналар учун 2008 йилнинг IV чораги учун солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 263-модда, учинчи қисм, 264-модда, биринчи қисм.

- 2008 йилнинг IV чораги учун фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 163-модда, иккинчи қисм, 164-модда, олтинчи қисм.

- 2008 йилнинг IV чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ??С ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 225-модда, биринчи қисм; 226-модда, биринчи қисм

- 2008 йилнинг декабрь ойи учун мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни (микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно);

- 2008 йилнинг IV чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни;


ЎзР АВ 31.01.2005 й. 1446-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдикланган Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6-7-бандлари.


- 2008 йилнинг IV чораги учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 300-модда, еттинчи ва саккизинчи қисмлар.


- 2008 йилнинг декабрь ойи учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 304-модда, учинчи қисм.


- 2008 йилнинг IV чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 304-модда, учинчи қисм.


- 2008 йилнинг IV чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 310-модда, учинчи қисм.


- 2008 йилнинг IV чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 319-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар.


- 2008 йилнинг IV чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 315-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар.


- 2008 йилнинг IV чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўлови бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 360-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар.


- 2008 йилнинг IV чораги учун мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 271-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар.


- 2008 йилнинг декабрь ойи учун ??С ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 225-модда, биринчи қисм; 226-модда, биринчи қисм


- 2008 йилнинг декабрь ойи учун ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 310-модда, учинчи ва бешинчи қисмлар.


- 2008 йилнинг декабрь ойи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига соф тушумдан мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 315-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар.


- 2008 йилнинг IV чораги учун фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни*******.


Солиқ кодекси, 310-модда, тўртинчи қисм.

23


- февраль ойининг II ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм.


- февраль ойининг II ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни.


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.

24

- январь ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни********;


Солиқ кодекси, 263-модда, учинчи қисм, 264-модда, биринчи қисм.

- январь ойи учун цементга ва табиий газга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни.


ЎзР АВ 21.02.2008 й. 1772-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган Цементга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 12-13-бандлари;

ЎзР АВ 05.03.2008 й. 1776-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 13-14-бандлари.


25

- январь ойи учун ??С бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 225-модда, биринчи қисм, 226-модда, биринчи қисм.

- январь ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни**;


Солиқ кодекси, 239-модда.


- январь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни**;


Солиқ кодекси, 247-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар.


- февраль ойи учун бюджетга юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 271-модда, учинчи қисм.


- январь ойи учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни**;


Солиқ кодекси, 304-модда, учинчи қисм.


- январь ойи учун Республика йўл жамғармасига соф тушумдан мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни**;


Солиқ кодекси, 319-модда, иккинчи ва учични қисмлар.


- январь ойи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига соф тушумдан мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни**;


Солиқ кодекси, 315-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар.


- январь ойи учун мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни**;


ЎзР АВ 31.01.2005 й. 1446-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдикланган Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6-7-бандлари.


- январь ойи учун фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 372-модда, еттинчи қисм.


- январь ойи учун ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни (ҳисоб-китобни ҳар чоракда тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно).


Солиқ кодекси, 360-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар.


     

-----------------------------------

*) йил якунлари бўйича солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатларида тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари;

**) солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари;

***) ҳисобот давридаги кутилаётган солиқ солинадиган фойдаси энг кам иш ҳақининг 200 бараваригача бўлган корхоналардан ташқари. Тўлов манбаида ушлаб қолинадиган юридик шахсларга тўланадиган дивиденд ва фоизларга фойда солиғи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадларидан фойда солиғи бюджетга мазкур тўловларни тўлаш кунидан кечиктирмасдан ўтказилади;

****) ягона ер солиғи тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ер солиғини тўлаш қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

ҳисобот йилининг 1 июлига қадар - йиллик солиқ суммасининг 20 фоизи;

ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар - йиллик солиқ суммасининг 30 фоизи;

ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар - солиқнинг қолган суммаси.

*****) вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бош-қарувчи бошқа органлар, бюджет ташкилотлари, шунингдек чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналардан ташқари. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар ҳамда бюджет ташкилотлари учун йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг муддати 15 мартда тугайди. Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари учун йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги муддати 25 мартда тугайди;

******) ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг жорий тўловлари қуйидагилар томонидан тўланмайди:

ҳисобот давридаги солиқ солинадиган базаси энг кам иш ҳақининг 200 баробаригача миқдорда бўлган солиқ тўловчилар томонидан;

ўтган ҳисобот даврида ижтимоий инфратузилма объектларини сақлаб туриш бўйича харажатлари суммаси солиқ солинадиган базага тенг ёки ундан кўп бўлган солиқ тўловчилар томонидан;

ягона солиқ тўловини тўлашга ўтмаган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан;

*******) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари иш ҳақи учун пул маблағларини олиш учун банкка ҳужжатларни тақдим этиш билан бир вақтда тўланади;

********) қишлоқ хўжалиги корхоналари, микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек бир чорак учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун умумий солиқ суммаси энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан кам бўлган корхоналардан ташқари;

*********) муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.




Солиқ тўловчининг тақвими - “Норма маслаҳатчи” газетаси ва “Norma” АҲТ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда кўчириб босилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига “Норма маслаҳатчи” газетаси таҳририяти ёки “Norma Hamkor” МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.






































Время: 0.0295
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск