язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Солиқ турлари/ Молия вазирлигининг 20-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2009-9-сон "Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 09.02.2009 й. Қарори (АВ томонидан 24.02.2009 й. 1908-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.02.2009 й.

N 1908

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.02.2009 й.

N 20

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

09.02.2009 й.

N 2009-9

ҚАРОРИ



Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини

ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

(2009 йил 6 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-1024-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда) мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Илова қилинаётган Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 8 февралдаги 13 ва 2008-10-сон билан тасдиқланган "Цементга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (2008 йил 21 февраль, рўйхат рақами 1772 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 8-9-сон, 48-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Молия вазири                                                                       Р. Азимов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                              Б. Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 9-сон, 97-модда.